← Назад
Решение #734912 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| бунда судлар ФК | 363 | — | law | |
| зР Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 36 | 4 | code_article | |
| олларда тугатиш ушбу Кодекс | 38 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Қарши шаҳри
4-1807-2201/1149-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, ҳайъат аъзолари
М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Тошмуродовнинг котиблигида, даъвогар вакили Ф.Нормуродов (2022 йил
27 майдаги 1-11/1093-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
Дж.Ахмеджанов, М.Сайфуллаев (2022 йил 1 декабрдаги 10/3-сонли
ишончнома асосида), А.Ходжаев (2022 йил 1 декабрдаги 10/2-сонли
ишончнома асосида), Яккабоғ туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
Х.Ўктамов (2022 йил 1 декабрдаги 01-01*165-сонли ишончнома
асосида)лар иштирокида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан «Standart kros agro»
масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини вилоят суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Яккабоғ туман ҳокимлигининг (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига жавобгар «Standart kros
agro» МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, Яккабоғ туман
ҳокимлиги ва «Standart kros agro» МЧЖ ўртасида 2021 йил 27 февралда
тузилган 968-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан Якабоғ туман қишлоқ хўжалик бўлими ва Кадастр
агентлиги Яккабоғ туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб,
Яккабоғ туман ҳокимлиги ва Standart kros agro» МЧЖ ўртасида 2021 йил
27 февраль куни тузилган 968-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 21.600 сўм почта харажати, республика
бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Кадастр агентлиги Яккабоғ туман бўлими суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция
шикоятида кўрсатилган важларини таъкидлаб, унга кўра 2021 йил
22 февралда 50 гектар ер майдони ижара шартномаси асосида боғзор ер
участкаси енвентир усулида кучатчилик лабаратрияси ташкил этиш ва
кучатчиликни
ривожлантириш
мақсадида
фойдаланиш
учун
берилганлигини, ер майдонида қисман кучат экилганлигини, бироқ, туман
ҳокимлиги қарори билан ажратилган ер майдони тўлиқ холда
ажратилмаганлигини, ажратилган ердан туман ҳокимлиги мансабдор
шахслари томонидан ўз манфаатлари учун ер майдонида бошоқли дон
маҳсулотлари экиб, ушбу бошоқли дон маҳсулотлари ҳосилини ўзлари
йиғиб, ажратилган ер майдонида эркин ҳолда тадбиркорлик фаолиятини
амалга оширишга тўсқинлик қилиб келинганлигини, мазкур ҳолатни
баттараф этиш учун бир неча маротаба вилоят ва туман ҳокимлигига хат
билан мурожаат қилганлигини, бироқ мазкур мурожаатлар эътиборсиз
қолганлигини, экинларни суғориш учун сув тақчиллиги билдириб, ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни
сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикояти
бўйича ўз эътирозларини билдириб, туман ҳокимлиги томонидан тузилган
комиссия томонидан ердан унумсиз фойдаланилганлиги ҳақида
далолатнома тузилганлигини, халқ депутатлари кенгаши томонидан бу
ҳақда хулоса берилганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Яккабоғ туман қишлоқ хўжалиги
бўлими вакили ажратилган ер майдонида мониторинг ўтказилганда ер
майдонида бошоқли дон маҳсулотлари экилганлигини, ер майдонида
кучатлар экилмасдан келганлигини, бошоқли экинлар ким томонидан
экилганлигидан
хабари
йўқлигини,
ер
майдонидан
мақсадсиз
фойдалнилганлиги тўғрисида далолатнома тузилганлигини ва тақдимнома
киритилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикояти ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, куйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка
қарор қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Суднинг
ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг
3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён
этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини
тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши,
қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин
эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги,
ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 - 75-моддалари
талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирилган
важлар билан қуйидагиларга кўра келиша олмайди.
Даъво аризасига кўра, Яккабоғ туман ҳокимининг 2021 йил
22 февралдаги HQ-150/02-сонли қарори билан тумандаги «Standart kros
agro» МЧЖга туманнниг Ҳақиқат массив қишлоқ хўжалик харитасининг
140қ, 136қ, 134, 129қ, 174қ-контурларидан жами 50 гектар, шундан
50 гектар боғзор ер участкаси енвентиро усулида кўчатчилик
лабораторияси ташкил этиш ва кўчатчиликни ривожлантириш мақсадида
фойдаланиш учун узоқ муддатли ижарага ажратиб бериши белгиланган.
Мазкур ҳоким қарорининг 3-бандида 50 гектар ер майдони ижарага
бериш шартномаси расмийлаштирилиш ва ижара шартномасига асосан ер
участкасига бўлган ҳуқуқ давлат руйхатидан ўтказилиши белгиланган.
2021
йил
27
февралда
968-сонли
ижара
шартномаси
расмийлаштирилиб, мазкур ижара шартномаси ижарага берувчи Яккабоғ
туман ҳокимлиги томонидан имзоланган бўлиб, ижарага олувчи томонидан
имзоланмаган.
Ижара шартномаси 2021 йил 27 февралда 968-сон тартиб рақами
билан Яккабоғ туман кадастр агентлиги бўлимида рўйхатдан ўтказилган.
Мазкур ижара шартномасига асосан «Standart kros agro» МЧЖнинг
ижарага бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган ва ушбу ҳуқуқ давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида кўчирма мавжуд.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги “Кўчмас мулк
объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги 1060-сонли қарорига
1-илова “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда кўчмас мулк объектлари — ер
участкалари, бинолар ва иншоотлар (шу жумладан ер ости иншоотлари) ва
кўп йиллик экинлари эканлиги тушунча берилиб, 6-бандида кўчмас мулк
объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун
ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилиши, 171-бандида
ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини
тўлаши белгиланган.
Жавобгар
жамият
раҳбари
Абдиғаниев
Рофе
томонидан
27.08.2021 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерни ҳисобга қўйиш ва
унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берилган ва
жамият раҳбари Р.Абдиғаниев томонидан жамиятнинг ер майдонини
давлат рўйхатидан ўтказиш учун 612 500 сўм йиғим суммаси тўланган ва
жамиятнинг ерга бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган.
ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 04.03.2002 йилдаги “Ўзбекистон
Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар
амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сонли қарори
2-бандининг 2-хатбошисида офертани акцептлаш учун белгиланган
муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини
бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиши, хизмат
кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар),
агарда қонун ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт
ҳисобланади. Агар шартнома тузиш ҳақидаги таклифни олган шахс
белгиланган муддат давомида шартномада назарда тутилган шартларни
қисман бажарган (товарларни қисман жўнатган, пул суммасини қисман
тўлаган) бўлса, унинг ҳаракати акцепт деб баҳоланади. Бундай ҳолатларда
судлар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича
келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномасини тузилган деб
ҳисоблаб, унга тегишли баҳо беришлари лозимлиги, 3-бандида судлар
шартноманинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини тасдиқлаш
учун тақдим этилган далиллар (юк хати, товар-транспорт ҳужжати,
ишончнома, далолатнома ва ҳоказолар)га ҳар томонлама баҳо бериб,
шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинмасдан (оғзаки келишув асосида)
бажарилган мажбуриятлар бўйича келиб чиққан низоларни Қонунда
белгиланган тартибда ҳал этмоқлари кераклиги, бунда судлар ФКнинг
363-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шартномани тузишга хизмат
қилган барча ҳолатлар, жумладан, шартнома тузиш олдидан олиб борилган
мунозаралар, ёзишмалар, ўзаро муносабатларда шаклланган амалиёт, иш
муомаласи одатлари, тарафларнинг ўзларини тутишларини ўрганишлари
ва баҳо беришлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Яккабоғ туман қишлоқ хўжалик бўлими томонидан 2022 йил 13 июлда
тақдимнома киритилиб, унда жавобгар ажратилган ер майдонидан
мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланганлиги, ер майдони
мақсадли равишда фойдаланилмасдан ўз ҳолига ташлаб қўйилгани,
инвентиро усулида кўчатчилик лабораторияси ташкил этмасдан ва
кўчатхона жорий этмасдан келаётганлиги аниқланганлиги ва шу сабабли,
жамиятга ер ажратиш қарорини бекор қилишни ва натижаси бўйича туман
Қишлоқ хўжалик бўлимига хабар беришни сўраган.
Шунингдек, 28.06.2022 йилда Яккабоғ туман қишлоқ хўжалик бўлими
ходимлари, Ҳақиқат массиви ер тузувчиси ва молиявий ва шартномавий
муносабатлар бўйича ходим иштирокида жавобгар кўчатчилик
лабораторияси ташкил этмаганлиги, 50 гектар ер майдонига кўчат
экмасдан, бошоқли дон экиб, тайёрлов ташкилотлари билан контрактация
шартномаси тузмасдан ўз мақсади йўлида фойдаланиб келаётганлиги
тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.
2022 йила 18 июлда халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашининг
сессиясида
Яккабоғ
туман
Қишлоқ
хўжалик
бўлимининг
13.07.2022 йилдаги 01-01/86-сонли тақдимномаси кўриб чиқилиб, туман
ҳокимининг «Standart kros agro» МЧЖнинг ер майдонини туман заҳирасига
қайтариш таклифига розилик берилган.
Яккабоғ туман ҳокимлиги томонидан жавобгарга 2022 йилнинг
19 июль санасида 1-11/1442-сонли талабномаси юборилиб, унда халқ
депутатлари Яккабоғ туман кенгашининг сессиясида туман Қишлоқ
хўжалик бўлимининг 13.07.2022 йилдаги 01-01/86-сонли тақдимномаси
кўриб чиқилиб, туман ҳокимининг «Standart kros agro» МЧЖнинг ер
майдонини туман заҳирасига қайтариш таклифига розилик берилганлиги
сабабли, ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича 10 кун муддат ичида
ариза бериши, акс ҳолда судга даъво аризаси тақдим этилиши баён
қилинган.
Бундан ташқари, 2021 йил 6 декабрда Яккабоғ туман ҳокими
томонидан жавобгарнинг ер майдонини ва туман ҳокими қарори билан
ажратиб берилган иссиқхоналарни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби
тасдиқланган.
Туман ишчи гуруҳи томонидан 2021 йил 7 декабрда жавобгаргарнинг
ер майдони ўрганилган ва жавобгар томонидан кўчатчилик лабораторияси
ташкил этилмаганлиги, кўчатчиликни ривожлантириш мақсадида умуман
ишлар қилимаганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.
Ўрганишдан сўнг, Яккабоғ туман қишлоқ хўжалик бўлими томонидан
2021 йил 23 декабрь санасида ҳам тақдимнома киритилиб, унда жавобгар
ажратилган ер майдонидан мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги
аниқланганлиги, ер майдони мақсадли равишда фойдаланилмасдан ўз
ҳолига ташлаб қўйилгани, инвентиро усулида кўчатчилик лабораторияси
ташкил этмасдан ва кўчатхона жорий этмасдан келаётганлиги
аниқланганлиги ва шу сабабли, жамиятга ер ажратиш қарорини бекор
қилишни ва натижаси бўйича туман Қишлоқ хўжалик бўлимига хабар
беришни сўраган
Шундан сўнг, Яккабоғ туман ҳокимлигининг 2021 йилнинг
14 декабрь санасида 1-11/2510-сонли жавобгарга юборган хатида ер ижара
шартномасини бекор қилиб, ер майдонини туман заҳирасига қайтаришни
сўраган.
ЎзР Ер кодекси 36-моддасинниг 1-қисмига кўра, ер участкасидан
белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида бутун ер
участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан
доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Ер кодекси 36-моддасининг 4-қисмига кўра, рр участкасига эгалик
қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш
ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида кўрсатилган
ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда
суд томонидан амалга оширилади.
Ер кодексининг 38-моддаисга кўра, ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи
қисмининг 6 — 11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер
тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш
ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи
орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан
кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида
тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир
ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади.
Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер
эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш
ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чоратадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга
ҳақли.
ЎзР Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, шартнома қандай
шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги
келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан,
шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки
таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб
олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Даъвогар томонидан жавобгарга ердан фойдаланишга тўсқинлик
қилинганлигини ёки шартнома бўйича мажбуриятларини бажариш учун
бирор бир тарзда аралашилганлигини исботловчи далилларни судга
тақдим этмади ва ушбу важларини исботлаб берилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
74-моддасида, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни
суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши
белгиланган.
Судлов ҳайъати эътироф этадики, биринчи инстанция суди даъво
аризасини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал
қилув
қарорини
ўзгаришсиз,
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдириб, жавобгар томонидан ишни апелляция
инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдинидан тўланган 1.500.000 сўм
7
давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, жавобгарнинг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, суд ҳайъати
қарор қ и л а д и:
иқтисодий
судининг
2022
йил
15 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, «Standart kros agro» МЧЖнинг
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
«Standart kros agro» МЧЖ томонидан апелляция шикояти учун
тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати инобатга
олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради ва ундан норози
тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
М.Астанов
Судьялар
М.Бозоров
Д.Рахимов