← Назад
Решение #734975 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 01 декабрь
Пайариқ тумани
4-1406-2201/2885-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Оқдарё
туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "RUSTAM" фермер
хўжалигига нисбатан берган аризаси бўйича ишни Пайариқ
туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Оқдарё туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий
судига ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар "RUSTAM" фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан
солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим
этмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, аризачи ва жавобгар суд мажлисида ўз
вакили иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 220-моддаси 1-қисмига асосан тарафларнинг вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чикиб, қуйидаги асосларга кўра
аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, аризачи томонидан солиқ
тўловчи (жавобгар)нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 111-моддаси 1қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн
кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шу модданинг 2-қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка
юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг
сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.” деб кўрсатилган.
Ушбу қонун талабига асосан аризачи жавобгарга солиқ ҳисоботи
тақдим этилмаганлиги сабабли унинг банклардаги ҳисобварақ бўйича
операциялар тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарномани жавобгарнинг
шахсий кабинетига юборган.
Лекин жавобгар тегишли солиқ ҳисоботини тақдим этмаган.
Шу сабабли аризачи жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилган.
Бироқ, аризачининг маълумотномасига кўра, жавобгар суд кунига
қадар солиқ ҳисоботини тақдим қилган.
Бундай ҳолатда, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни
рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси, 1-қисми, 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини
тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд давлат божини
ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачи Оқдарё туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилингандан кейин ўн кун ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев