Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4930 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NAVOIY ELEKTROLUX хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Истеъмолчилар хукукларини химоя килиш жамиятлари федерацияси
Source ID 985639 Claim ID 2989057 PDF Hash e180c8194a4f47db... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 1 декабрь 4-2101-2202/4930-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Х” хусусий корхонаси манфаатини кўзлаб жавобгар ХХХдан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “Х” хусусий корхонаси манфаатини кўзлаб (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ХХХдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 6.699.200 сўм асосий қарз, 3.349.600 сўм пеня ундиришни сўраб мурожаат қилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, қарздорлик ва пеня тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда огохлантирилган бўлсада ўзининг ишончли вакилини ишончнома билан иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасига асосан ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд далилларни ўрганиб қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 7 августда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига кўра, маҳсулот учун тўлов шартнома тузилгандан сўнг 20 фоизи олдиндан тўлов амалга оширилиши, қолган қисми 2.242.000 сўмдан 3 ойга бўлиб тўлаб берилиш белгиланган. Жавобгар томонидан жами 8.374.000 сўмлик маҳсулотлар 2021 йил 8 сентябрда олиб кетилган Бироқ, жавобгар томонидан 6.699.200 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан, шартнома, ҳисоб фактура, тўлов топшириқномалари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 6.699.200 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 3.349.600 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандига кўра, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг пеня ундириш талабини 1.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражатлари, республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар “Х” хусусий корхонаси фойдасига 6.699.200 сўм асосий қарз, 1.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ХХХдан 300.000 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф судга белгиланган тартибда Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев