Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1831 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT SUV TA'MINOTI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "KENJAEVLAR MASKANI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 944279 Claim ID 2991268 PDF Hash 2789b213893de574... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 1 декабрь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4.358.534 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4.358.534 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг бахоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли, мазкур иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва қўзғатиш тўғрисидаги ажрим тегишли тарзда етказилган бўлсада, даъво ариза бўйича ѐзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқулгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баѐн қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ѐки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашѐвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Таъминотчи" деб юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Истеъмолчи" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 29 январда "Истеъмолчиларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш" юзасидан 60-У-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 2.3 бандига мувофиқ сувни хисобга олиш асбоблари Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан текширилган ва тамғаланган бўлиши ва сув ўлчаш тармоғи сувкоммуналхўжалиги ташкилоти томонидан тамғаланиши лозим. Шунингдек ичимлик сувини хисобга олиш ускунасини ечиш, қиѐслашдан ўтказиш ва ўрнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 20.08.2019 йилдаги №-698 сонли қарорига мувофиқ юритилади. 2022 йил 22 август куни "*****" масъулияти чекланган жамияти Чиноз туман бўлими маъсул ходими томонидан Чиноз туман Авғон МФЙ, Зиѐкор кўчасида жойлашган "*****" масъулияти чекланган жамиятида ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тармоқларини хатлови ўтказилган хамда TST Vil № 029032-серияли хатлов далолатномаси расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 июлдаги "Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари тўғрисида"ги 194-сонли Қарорнинг 2-иловаси 5-боб, 69-банд, 5-хат бошида ИСКХ ташкилоти истеъмолчига огоҳлантириш хати юборгандан сўнг белгиланган муддатда даврий қиѐсловдан ўтказилмаган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари инобатга олинмайди ва ҳисоб-китоб II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Шунга мувофиқ даъвогар томонидан жавобгар фойдаланишида бўлган қувур кесими (диаметри) бўйича 13 кунлик ичимлик суви истеъмоли ҳисоб-китиб қилинган ва у 4.358.534 сўмни ташкил этган. Бунинг натижасида, тарафлар ўртасида 2022 йил 29 январда тузилган "Истеъмолчиларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш тўғрисида"ги 60-У-сонли шартнома бўйича "*****" масъулияти чекланган жамиятининг "*****" масъулияти чекланган жамияти олдида 4 358 534 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юазсидан 2022 йил 4 октябрь куни 192-сонли талабнома юборилган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги иш хужжатларидаги мавжуд далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, тақдим этилган хужжаатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 358 534 сўм қарздорликни ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин ФКнинг 236, 333-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-180, 186, 187, 2032, 2034-моддаларига асосан, суд Қ А Р ОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти хисобидан: Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 358 534 сўм сўм қарздорлик, 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: *****