Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2660 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Махсусюктранс масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ангрен тур масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013664 Claim ID 2966203 PDF Hash 4a97b9973aa12b78... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 565-моддаси ФКнинг 565 law
Шунингдек ФКнинг 263-моддаси Шунингдек ФК 263 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 01 декабрь 4-1107-2201/2660-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ----раислигида, судья ёрдамчиси ---------- котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "------------------" МЧЖ манфаатиданинг жавобгар “-------------------” МЧЖ ҳисобидан 694 237 194 сўм асосий қарз, 208 271 158 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили ------ (2022 йил 06 январдаги 3-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили --------(раҳбар) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ва жавобгар ўртасида автотранспорт воситасини ижарага бериш тўғрисидаги шартномалар тузилган. Даъвогар шартнома билан белгиланган мажбуриятини бажариб, жавобгарга транспорт воситасини ижарага берган, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва натижада 694 237 194 сўмни ўз вақтида тўламаган, даъвогар томонидан қарзни тўлаш ҳақида талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ҳисобидан 694 237 194 сўм асосий қарз, 208 271 158 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суднинг 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими билан иш бўйича даъвогар "-------------------" МЧЖ ҳуқуқий вориси “ANGREN LOGISTIKA MARKAZI” АЖ билан алмаштирилган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, суддан уни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг важларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари транспорт воситаси ижара шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги ҳужжатларга кўра, "-------------------" МЧЖ билан “------------------” МЧЖ ўртасида 2021 йил 18 февраль куни ASH-761354 TS-сонли, ASH-761356 TS-сонли, ASH-761357 TS-сонли, ASH-761358 TS-сонли, ASH761359 TS-сонли, ASH-761360 TS-сонли, ASH-761361 TS-сонли, ASH761362 TS-сонли, ASH-761363 TS-сонли, ASH-761364 TS-сонли, ASH761365 TS-сонли, ASH-761366 TS-сонли, ASH-761368 TS-сонли, ASH761369 TS-сонли, ASH-761371 TS-сонли, ASH-761372 TS-сонли, ASH761373 TS-сонли, ASH-761374 TS-сонли, ASH-761375 TS-сонли, ASH761376 TS-сонли, ASH-761377 TS-сонли, ASH-761378 TS-сонли, ASH761379 TS-сонли, ASH-761380 TS-сонли, ASH-761381 TS-сонли, ASH761382 TS-сонли, ASH-761384 TS-сонли, ASH-761385 TS-сонли, ASH761387 TS-сонли, ASH-761388 TS-сонли, 2021 йил 28 майда ASH-810111 TS-сонли, ASH-810112 TS-сонли, ASH-810113 TS-сонли, ASH-810114 TSсонли, 2021 йил 08 октябрда ASH-825209 TS-сонли, 2022 йил 14 февралда ASH-843675 TS-сонли, ASH-843676 TS-сонли, ASH-843677 TSсонли, ASH-843679 TS-сонли, ASH-843681 TS-сонли, ASH-843689 TSсонли, ASH-843690 TS-сонли, ASH-843691 TS-сонли, ASH-843692 TSсонли, ASH-843693 TS-сонли, 2022 йил 07 июнда ASH-872502 TS-сонли, ASH-872503 TS-сонли, ASH-872504 TS-сонли, ASH-872505 TS-сонли, ASH872506 TS-сонли, ASH-872507 TS-сонли, ASH-872508 TS-сонли, ASH872509 TS-сонли, ASH-872510 TS-сонли, ASH-872511 TS-сонли автотранспорт воситасини ижарага бериш тўғрисидаги шартномалар тузилган. Шартнома шартларига кўра ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига бериш, ижара олувчи ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилган, транспорт воситаси жавобгарга топширилган, жавобгар томонидан мазкур шартнома бўйича мажбуриятлари лозим даражада оширилмаган, натижада 2022 йил 13 октябрь куни ҳолатига 694 237 194 сўм ижара ҳақи тўланмасдан қолган. ФКнинг 565-моддасига кўра, транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси, унинг муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Қонун ҳужжатларида муайян турдаги кўчар мол-мулк хусусида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгилаб қўйилиши мумкин. ЎзР ВМнинг 2006 йил 07 мартдаги “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сонли Қарорининг 2-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, 2008 йил 1 декабрдан бошлаб нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши кераклиги, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши кераклиги белгиланган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўргазмасига кўра, шунингдек ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра мазкур талабларга риоя қилинган, яъни ижара шартномаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилганлиги аниқланди. Даъво талабларидаги асосий қарздорлик ишдаги ҳужжатлар, хусусан автотранспорт воситасини ижарага бериш тўғрисидаги шартномалар, ҳисоб-фактуралар, ўзаро солиштириш-таққослаш далолатномаси билан ҳамда даъвогар ва жавобгар вакилларининг судда берган кўрсатмалари билан тўлиқ ўз тасдиғини топди. Шунингдек ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шунга кўра, даъвогар томонидан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 32-моддасига асосан жавобгар тўловни кечиктирганлиги учун кечиктирилган тўлов даври бўйича пеня ҳисобланиб, жавобгардан 208 271 158 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 4-бандига ижара ҳақи фойдаланилган ойнинг 1-санасигача 100 фоиз олдиндан тўлов тариқасида амалга оширилиши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, даъво талабидаги неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, неустойкани 56 799 917 сўмга камайтиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво миқдорига мутаносиб равишда, почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “-------------------” МЧЖ ҳисобидан: -“ANGREN LOGISTIKA MARKAZI” АЖ ҳисобига 694 237 194 сўм асосий қарз, 56 799 917 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 18 050 167 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья --------------