Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/2940 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тойлоқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "ASIL SHUNQOR YERLARI" фермер хўжалиги
Source ID 945563 Claim ID 2995394 PDF Hash 7c479a4f68772dd6... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Ушбу Кодекс 108-моддаси Ушбу Кодекс 108 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-38, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Тойлоқ тумани 2022 йил 01 декабрь 4-1405-2201/2940-сонли иш Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи Тойлоқ туман Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар «ASIL SHUNQOR YERLARI» фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Тойлоқ туман Давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида аризачи вакили Д.Абдуҳалимов (ишончномага асосан) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Тойлоқ туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ASIL SHUNQOR YERLARI» фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Тойлоқ туман Давлат солиқ инспекцияси вакили Д.Абдуҳалимов ўз тушунтиришида, аризани қўллаб-қувватлаб, аризада кўрсатилган мазмунда тушунтириш бериб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан белгиланган солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи Тойлоқ туман Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар «ASIL SHUNQOR YERLARI» фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1405-2201/2921-сонли иқтисодий иш мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ушбу Кодекс 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Шунга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195 - моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ Қ И Л Д И: Аризачи Тойлоқ туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «ASIL SHUNQOR YERLARI» фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Аризачи Тойлоқ туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан ихтиёрий тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати аризачининг зиммасида қолдирилсин. Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Қ.Мурадов