← Назад
Решение #735121 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 312 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 366 | — | code_article | |
| идаги ёзма таклиф ушбу кодекс | 370 | — | code_article | |
| ФКнинг | 324 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил ------------ 4-1107-2201/---------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси ---------, даъвогар "----------------" АЖнинг жавобгар "-----------------" МЧЖдан 219 544 сўм
закалат пули, 10 000 сўм зарар воситачилик йиғими жами 229 544 сўм
ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим
этган даъво аризасини ўз биносида соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар "-----------------" АЖ Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судига соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар "-----------------" МЧЖдан 219 544 сўм закалат
пули, 10 000 сўм зарар воситачилик йиғими жами 229 544 сўм
ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатлар 2022 йил 28 октябрь куни жавобгар жамиятга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда - ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи
қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам
ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур
иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим
этилмаган.
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка
тартибда кўриб чиқилади.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун
аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар
келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари
ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у
далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва
етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 - 75-моддалари талабларини инобатга
олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар стандарт
ечим (стандартный раствор) товарни 7 318 140 сўм нархни пасайтириб
бориш тартибидаги аукционда сотиб олиш учун эълон берган (лот
№22121007104407).
“Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартибтаомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомнинг
(№276, 20.05.2022 й. бундан буён матнда Низом деб юритилади)
14-банди
2-хатбошига
кўра,
корпоратив
буюртмачилар
ва
иштирокчилар томонидан аукционда иштирок этишдан олдин ҳисобкитоб-клиринг палатасидаги (ҲККП) шахсий ҳисобрақамларига
аукционнинг бошланғич нархдан 3% миқдорида закалат маблағи
ўтказилади.
Даъвогар ва жавобгарнинг ҳар бири аукцион бошланғич
нархининг 3%, яъни 219 544 сўм закалатни ҲККПдаги ўзларининг
шахсий ҳисоб-рақамида шакллантирган.
2022 йил 30 аугустда ўтказилган аукционда 6 879 040 сўм нархда
товарни етказиб бериш бўйича жавобгар ғолиб деб топилиб, даъвогар
билан 68323-сонли шартнома тузилган.
Низомнинг 24-бандига кўра Корпоратив буюртмачилар электрон
дўкон ёки аукцион натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни
тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома давлат
харидларининг электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб
ўн иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги ҳисобварағига
маблағларни ўтказадилар. Бунда закалат шартнома бўйича тўлов
суммасига қўшиб ҳисобланиши мумкин. Шу сабабли, буюртмачи
томонидан 6 879 040 сўм (100%) маблағ ҲККПдаги ҳисоб рақамга
ўтказилган.
Низомнинг 13-банди 3-хатбошига кўра, электрон дўкон ва аукцион
ўтказишда корпоратив буюртмачи ва давлат харидлари ижрочисининг
(кейинги ўринларда — ижрочи) киритган закалатлари шартнома
бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда
бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади. Шу сабабли,
буюртмачининг 6 879 040 сўм маблағи, ижрочининг 219 544 сўм
закалати оператор томонидан хатланган.
Шартномага кўра, ижрочи товарни буюртмачи томонидан товар
учун маблағ ҲККПдаги ҳисоб рақамига ўтказилган кундан бошлаб 1 иш
куни ичида етказиб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогарнинг 2022 йил 05 октябрдаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирган.
Низомнинг 34-бандига кўра, давлат буюртмачиси томонидан
электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича
товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот
тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар,
хизматлар)ни етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг:
бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича маблағларига суд
ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор
қилингунга қадар банд қўяди;
корпоратив буюртмачи томонидан ушбу шартнома бўйича
киритилган маблағлардан бандни бекор қилади, бундан закалат
суммаси мустасно;
корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки Давлат
харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг
тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга
қадар банд қўяди;
бажарилмаган шартномалар бўйича аълумотларни Молия
вазирлигига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб
бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш
учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш
ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши шартлиги, 259-моддасида мажбуриятнинг
бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш,
кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада
назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкинлиги
қайд этилган.
Шунингдек, ФК 311-моддасининг биринчи қисмида шартнома
тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва
унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат
ҳисобланиши, ФКнинг 312-моддасининг иккинчи қисмида, агар
шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф
жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг
бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи
тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шартлилиги
белгиланган.
ФК 370-моддаси тўртинчи қисмига кўра, офертани акцептлаш учун
белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома
шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни
жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани
тўлаш ва ҳ. к.), агар қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда
тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 366-моддаси бешинчи қисми бўйича агар
шартномани тузиш ҳақидаги ёзма таклиф ушбу кодекс 370-моддасининг
шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Иштирокчининг закалат қўйиши унинг оферта шартларини тўлиқ
акцептлаганини билдиради ва тарафлар шартноманинг ёзма шаклига
риоя қилган ҳисобланади.
Аниқланишича жавобгар томонидан даъвогарга шартномада
келишилган товарлар шартномада келишилган товарларга қўйилган
шартлар асосида етказиб берилмаган, хизмат кўрсатилмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шартнома шартлари жавобгар
томонидан лозим даражада бажарилмагани ҳамда жавобгарнинг
шакллантирган маблағлари ҲККПда закалат ўрнида қабул қилингани
учун суд даъво талабининг 219 544 сўм закалатни ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 10 000 сўм зарар воситачилик
йиғими ундиришни сўраган.
ФКнинг 324-моддасига мувофиқ қарздор мажбуриятини
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли
кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт.
ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган
шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши
мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг молмулки йўқолиши тушунилади.
Шартнома 3.1-бандининг бешинчи қисмида даъвогар мазкур
шартнома талаблари бажарилмаган ёки белгиланган тартибда
бажарилмаган тақдирда, етказилган зарарни талаб қилиш ҳуқуқига эга
эканлиги белгиланган.
Низомнинг 36-бандига кўра операторнинг воситачилик йиғими
давлат харидларининг якунларига кўра битимнинг ҳақиқий суммасидан
келиб чиқиб давлат буюртмачиси ва иштирокчининг аванс
тўловларидан давлат харидларининг электрон тизими томонидан
ушлаб қолинади.
Мазкур Низомнинг ушбу бандига асосан тарафлар ўртасида
шартнома тузилиб, рўйхатга олинганлиги сабабли портал даъвогар ва
жавобгарнинг ҳар биридан 10 000 сўм воситачилик йиғимини ундирган.
Мазкур ҳолатда ундирилган воситачилик йиғими жавобгарнинг
айби билан даъвогарга етказилган зарар эканлигини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогарга 10 000 сўм зарар воситачилик йиғими
ундириш лозим.
ИПКнинг
118-моддаси
3-қисмида
даъвогар
тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши белгиланган.
Шунга кўра, суд давлат божини жавобгардан ундиришни лозим
топди.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд ИПКнинг 118, 176-179,
180, 2031-2035-моддалари ҳамда ФКнинг
234, 236, 326, 333моддаларини қўллаб,
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "-----------------" МЧЖ ҳисобидан:
- "-----------------" АЖ фойдасига 219 544 сўм закалат пули ва 10 000
сўм зарар воситачилик ҳақи жами 229 544 сўм ҳамда 24 000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
--------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро
варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан
мажбурий ижро этилиши лозим.
Судья
---------------