Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/283 Дата решения 21.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381523 Claim ID 2750784 PDF Hash 6de1ff29acc8e127... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
идаги жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси идаги жиноят иши ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
октябрь куни ЖПКнинг 227-моддаси октябрь куни ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 5 code_article
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖК 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
Тоировни ЖКнинг 96-моддаси Тоировни ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖПК 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 2 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг «21» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, халқ маслаҳатчилари А.Саттаров ва З.Ахатовалардан иборат таркибда судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи И.Тоиров ва унинг ҳимоячиси “SHAYHONTOHUR ADVOKATLARI” адвокатлар ҳайъати адвокати С.Мамараимованинг иштирокида, Тоиров Ислом Учқун ўғлига оид 1-1006-2502/283-сон жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тоиров Ислом Учқун ўғли (TOIROV ISLOM UCHQUN O’G’LI), 1993 йил 02 июлда Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 1 нафар фарзанди бор, муқаддам жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2020 йил 17 апрель кунги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми айблаш ҳақидаги жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисмига асосан ҳаракатдан тугатилган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Туркистон” ҚФЙ, “Шодлик” МФЙ, Қудратли кўчаси, 29-уйда яшаган, 2024 йил 30 октябрь куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, 2025 йил 30 октябрь куни “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Тоиров Ислом Учқун ўғли 2024 йил 23 октябрь куни соат 07:25 ларда Тошкент шахри, Чилонзор тумани, 6-мавзе “Дилобод” МФЙ худудида жойлашган 16-уйнинг орқа томонида ерни ковлаётиб, ИИО ходимларини кўргани ҳолда қўлидаги шаффоф целлофан пакетни ерга улоқтириб, қочишга урингани натижасида ИИО ходимларида шубҳа уйғотиб ушланган. Шундан кейин, ИИО ходимлари томонидан ушланган судланувчи И.Тоировнинг ёнлари ҳамда у томонидан ерга улоқтирган шаффоф целлофан пакети ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда ерга улоқтирилган шаффоф целлофан пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда ва 11 дона оқ-қизил рангли капсулалар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 23 октябрь кунги 4191-сонли хулосасига кўра, О.Тоировдан аниқланиб олинган, шаффоф целлофан пакетига жойлаштирилган оқ рангли кукунсимон модданининг таркибида МЕФЕДРОН гиёхванд воситаси мавжудлиги, унинг оғирлиги 0,52 граммга тенглиги, цилиндрик шаклдаги оқ-қизил рангли жами 11 дона капсулаларнинг таркибида ПРЕГАБАЛИН моддаси мавжудлиги аниқланган. Ўтказилган судга оид қўшимча кимёвий экспертизасининг 2024 йил 20 ноябрь кунидаги №1129-сонли хулосасига кўра, фуқаро И.У.Тоировдан аниқланиб олиб қўйилган цилиндрик шаклдаги оқ-қизил рангли жами 11 дона капсулаларнинг таркибида ПРЕГАБАЛИН моддаси мавжудлиги, унинг оғирлиги 4,46897 граммга тенглиги аниқланган. Судланувчи И.Тоиров суд мажлисида эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб, бир йилдан бери асабийлашиб, ўзини тинчлантириш мақсадида, гиёхванд воситаларини ва кучли таъсир қиливучи моддаларни истеъмол қилиб келаётганлигини, гиёхванд воситаларини ва кучли таъсир қиливучи моддаларни телеграм ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган “Чупачупс” ва “Кайфшоп” номли телеграм каналлардан харид қилиб келганлигини, 2024 йил 23 октябрь куни тахминан соат 02:00 ларда “Кайфшоп” номли телеграм каналига кириб, у ердан истеъмоли учун 11 дона Регапен капсулаларни ва 0.5 граммга тенг “Мефедрон” гиёхванд воситасини буюртма қилганлигини, Регапен капсулаларини тахминан 630.000 сўмга, Мефедрон гиёхванд воситасини эса 800.000 сўмга харид қилганлигини, тўловни “PAYNET” иловаси орқали банкоматдан тўлаганидан кейин телеграмаккаунтига буюртма қилинган нарсаларнинг жойланиши, яъни уларнинг локацияси келиб тушиб, шу куни тахминан соат 06:00 ларда ўзига олдиндан таниш бўлган Бекзодга қўнғироқ қилиб қаерда эканлиги ҳақида сўраганида ўртоғи Шохрух билан унинг Дамас русумли давлат рақам белгиси 01 Н 461 SS бўлган автомашинасида “Yandex Pro” иловасида юк ташиш билан шуғулланиб юрганлиги ҳақида айтганида унга Чилонзор тумани, Қатортол кўчасидаги “Парус” савдо мажмуаси олдига олиб бориб кўйишни илтимос қилганлигини, Бекзод унинг илтимосига рози бўлиб, яшаш манзилига ўртоғи Шохрух билан етиб келганлигини, бироқ Шохрухни олдиндан танимаслигини, шундан кейин улар бирга телеграм-аккаунти орқали юборилган манзилга йўлга чиқишганлигини, Бекзод ундан йўлда қаерга бораётганлиги ҳақида сўраганида унга ишлари бор экани ҳақида айтганлигини, шундан кейин улар белгиланган манзилга етиб борганидан кейин автомашинадан тушиб Бекзод ва Шохрухларга шу ерда кутиб туришларини илтимос қилганлигини, ўзи эса телеграмаккаунтига келиб тушган локация бўйлаб, “Дилобод” МФЙ 16-уйнинг орқа тарафига ўтганлигини, шундан кейин у ердаги арчани олдига ўтириб, ерни ковлашни бошлаганлигини, чунки унга жўнатилган расмда айнан ушбу жой кўрсатилганлигини, ерни ковлаб бўлиб, у ердан закладка сифатида шаффоф полиэтилен пакетига жойлаштирилган “Мефедрон” номли гиёхвандлик воситасини ва целлофан пакетига жойлаштирилган жами 11 дона “Регапен” номли кучли таъсир қиливучи моддаларни олганлигини, шундан кейин ушбу гиёҳвандлик воситаларини эгнида бўлган кийимига жойлаштириб, танишлари Бекзод ва Шохрухлар турган жойга кетаётган вақтида, уларнинг олдида ИИО ходимлари турганлигини кўриб қолиб, улардан яшириниш мақсадида, қочиб кетишга харакат қилганлигини, қочаётган вақтида кийимларига жойлаштирган гиёҳвандлик воситаларини ерга улоқтириб юборганлигини, аммо ушбу холатни ИИО ходими кўриб қолиб, орқасидан қувлаб, уни ушлаб олганлигини, шундан кейин ИИО ходимлари икки нафар холислар иштирокида ўзини, шунингдек, Бекзод ва Шохрухларни ёнларини кўздан кечиришганликларини, ўтазилган кўздан кечириш давомида, ерга улоқтирган нарса нима эканлиги ва уни қаердан олганлиги ҳақида сўраганида ИИО ходимларига оқ рангли кукунсимон модда “Меф” эканлиги ва 11 дона капсулалар эса оздирувчи дори эканлиги ушбу нарсаларни локациядан ўз истеъмоли учун олганлигини билдирганидан кейин ИИО ходимлари томонидан ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилганлигини, ушбу гиёҳвандлик воситаларини сотиш ёки ўтказиш билан ва уларни экиш билан шуғулланмаслигини, ИИО ходимлари томонидан ўтказилган текширишда ўзига олдиндан таниш бўлган Бекзод ва Шохрухлар ҳамда Бекзоднинг автомашинасидан бирон-бир ноқонуний нарсалар аниқланмаганлигини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи И.Тоиров унга эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлсада, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган. Жумладан, Ш.Мирякубов суд мажлисида 2024 йил 22 октябрь куни тахминан соат 23:00 ларда бошқарувида бўлган қаймоқ рангли давлат рақам белгиси 01 Н 461 SS бўлган “Дамас” русумли автомашинасида “Yandex Pro” иловаси орқали юк ташиш билан шуғулланиб, бир ўзим зерикиб қолганлиги учун ўзига олдиндан таниш бўлган Бекзодни ёнига чақириб, туни билан у билан бирга “Yandex Pro” иловаси орқали келиб тушган бюртмаларни манзилларига етказиб юришганлигини, 2024 йил 23 октябрь куни тахминан соат 06:00 ларда Бекзодга унинг олдиндан таниши бўлган Ислом қўнғироқ қилиб қаерда эканлиги ҳақида сўраганида Бекзод Исломга ўтроғи билан юк ташиб юрганлигини ҳақида айтганидан кейин Ислом Чилонзор тумани, Қатортол кўчасидаги “Парус” савдо мажмуаси олдига олиб бориб қўйишлари ҳақида айтганлигини, кейин унинг таклифига рози бўлиб, унинг олдига Бекзод билан бирга Исломнинг Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган яшаш манзилига боришганликларини, шундан кейин Исломни ўзлари билан бирга олиб, унинг айтган манзили Тошкент шаҳар Чилонзор туманига қараб йўлга чиқишганликларини, йўлда Бекзод Исломдан нима сабабдан у Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси “Парус” савдо мажмуаси олдига кетаётганлигини сўраганида, у ишим бор деб жавоб берганлигини, шундан кейин Исломни яхши танимаганлиги учун у билан йўл давомида мулоқатга киришмаганлигини, шундан кейин улар Исломнинг айтган манзилига етиб боришганида, Ислом автомашинадан тушиб, уларга шу ерда кутиб туришларини илтимос қилиб, шу ердаги 16-уйнинг орқа томонига қараб кетганлигини, шу тариқа улар Бекзод билан шу ерда автомашинада қолишганликларини, бир пайт Исломга кўзи тушганида, у эгилиб ниманидир олганга ўҳшатганлигини, аммо бунга етарлича ахамият бермасдан Бекзод билан сухбатлашишни давом эттирганлигини, орадан тахминан 2-3 дақиқа ўтиб, уларнинг олдиларидан ИИО ЖТСБ экипажи ўтиб кетаётган вақтида, Ислом уларни кўриб, номаълум бўлган сабабларга кўра, қочишни бошлаганида ИИО ЖТСБ ходимлари ушбу вазиятни кўриб, қочаётган йигит танишлари эканлиги ҳақида сўрашганликларидан кейин уларга “ха” деб жавоб берганликларини, шундан кейин ИИО ЖТСБ ходимларидан бири автомашинасидан тушиб, Исломни қувиб етиб, уни ушлаганлигини ва уларнинг олдига олиб келганлигини, шундан кейин ИИО ЖТСБ ходимлари икки нафар ҳолислар иштирокида уларнинг ёниларини кўздан кечиришни бошлашганликларини, ўтказилган кўздан кечириш давомида Ислом ушланган жойда, ўзига номаълум бўлган шаффоф целлофан пакетига жойлаштирилган оқ рангли кукунсимон модда ва 11 дона оқ-қизил рангли капсулалар ётганлигини кўрганлигини, ИИО ЖТСБ ходимлари Исломдан ушбу нарсалар кимга тегишли эканлигини ва қаердан олганлигини сўрашган вақтида, у ушбу нарсаларни локациядан ўз истеъмоли учун олганлиги ҳақида айтганлигини, шундан кейин ИИО ЖТСБ ходимлари тегишли хужжатларни расмийлаштириб, баённома асосида Исломдан аниқланган нарсаларни олиб қўйишиб, холат юзасидан тушунтириш хатларини ёзиб беришганликларини баён қилиб кўрсатув берди. Суд мажлисида тарафларнинг роизилиги билан гувоҳ Б.Юсуповнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганда “2024 йил 22 октябрь куни тахминан соат 23:00 ларда ўзига олдиндан таниш бўлган Шохрух билан кўришганлигини, чунки у ўзининг қаймоқ рангли давлат рақам белгиси 01 Н 461 SS бўлган “DAMAS” русумли автомашинасида “Yandex Pro” иловаси орқали юк ташиш билан шуғулланаётганлиги ва бир ўзи зерикиб қолганлиги учун чақириб, сухбатдош бўлиб ўтириши ҳақида илтимос қилганлигини, ўзининг бўш вақти кўп бўлганлиги сабабли унинг таклифига рози бўлиб, 2024 йил 22 октябрдан 23 октябрга ўтар кечаси туни билан Шохрух билан бирга юрганлигини, 23 октябрь куни тонга яқин яъни 06-00ларда ўзига олдиндан таниш бўлган И.Тоиров қўнғироқ қилиб, қаерда эканлиги ҳақида сўраганида унга таниши Шохрух билан юк ташиб юрганлиги ҳақида айтганидан сўнг Ислом унга ўзини Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчасидаги “Парус” савдо мажмуаси олдига олиб бориб қўйишлари ҳақида илтимос қилганидан кейин унинг таклифини Шохрухга айтиб, Шохрух ҳам унинг таклифига рози бўлганлиги сабабли унинг яшаш манзили Тошкент вилояти, Зангиота тумани Шодлик МФЙ, Қудратли кўчаси, 29-хонадонга бориб, уни ўзлари билан олишганликларини, бироқ Шохрух Исломни олдиндан танимаслигини, улар бир бирларини кўрмаганлигини, шундан кейин йўл давомида Ислом билан ўзаро суҳбатлашиб, ундан нимага “Парус” савдо мажмуасига бораётганлиги ҳақида сўраганида Ислом унга ўзининг ишлари билан бораётгатлигини айтиб аниқ гап айтмаганлигини, уни олдиндан устачилик билан шуғулланиб келганлиги сабабли бирон бир устачиликка оид иши бордир деган ҳаёл билан яна йўлни давом қилдиришганликларини, шу тариқа улар Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6-мавзе, “Дилобод” МФЙ худудидаги 16-уйнинг олдига келишганларида Ислом уларга “Сизлар шу ерда ўтириб туринглар, мен ҳозир қайтаман” деб автомашинадан тушиб, 16-уйнинг орқа томонига қараб кетганлигини, улар автомашинада Шохрух билан бирга уйнинг ён тарафида қолишганликларини, шу вақда кўзи Исломнинг ерга эгилиб, бир нималар қилганлигини кўрганлигини, бироқ унга аҳамият бермасдан ўртоғи Шохрух билан сухбатлашишни давом эттирганлигини, орадан тахминан 2-3 дақиқа ўтиб, уларнинг олдиларидан ИИО ЖТСБ ходимлари ўтиб кетаётган вақтида, Ислом уларни кўриб, ўзига номаълум бўлган сабабларга кўра, қочишни бошлаганлигини, ИИО ЖТСБ ходимлари ушбу вазиятни кўриб қолиб, улардан “қочаётган йигит танишларингми” деб сўрашганлигини, кейин уларнинг саволига “ха” деб жавоб берганида ИИО ЖТСБ ходимларидан бири автомашинасидан тушиб, Исломни орқасидан қувиб уни ушлаганлигини ва иккинчи ИИО ЖТСБ ходими ходими эса уларнинг олдиларига келиб уларни ушлаганлигини, шундан кейин ИИО ЖТСБ ходимлари икки нифар холислар иштирокида уларнинг ёнларини кўздан кечиришганликларини, кўздан кечириш давомида Ислом ушланган жойда, яъни ернинг ўзида шаффоф целлофан пакетига жойлаштирилган оқ рангли кукунсимон моддани ва 11 дона оқ-қизил рангли капсулалар ётганлигини кўрганлигини, ИИО ЖТСБ ходимлари Исломдан ушбу нарсалар кимга тегишли эканлигини ва қаердан олганлигини сўрашган вақтида, у ушбу нарсаларни локациядан ўз истеъмоли учун олганлигини маълум қилганлигини, шундан сўнг ИИО ЖТСБ ходимлари бўлган ҳолатни тегишли тартибда расмийлаштиришганликларини баён қилиб кўрсатув берган. Суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан гувоҳ Ғ.Азимовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганда “2024 йил 23 октябрь куни тахминан соат 07:20 ларда ўз ишлари билан Тошкент шахри, Чилонзор тумани, 6-мавзе “Дилобод” МФЙ, 16-уй олдидан ўтиб кетаётган вақтида мазкур худудда хизмат олиб бораётган ИИО ходимларидан бири олдига келиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб беришини сўраганлигини, вақти бўлганлиги сабабли, ИИО ходимининг таклифига рози бўлганлигини ва ИИО ходимлари яна бир нафар аёл шахсни тўхтатишиб, уни хам холис сифатида ишга жалб қилишганлигини, ИИО ходими уларга холиснинг хуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб ўтганлигини, шундан кейин улар бирга 16-уйнинг ён тарафига бирга боришганлигини, у ерда ўзига олдиндан таниш бўлмаган, кейинчалик билишича ўзини Мирякубов Шохруххон Бахром ўғли, Юсупов Бекзод Зокиржонович ва Тоиров Ислом Учқун ўғли деб таништирган уч нафар эркак шахслар ва бир неча ИИО ходимлари туришгангинини кўрганлигини, шу пайт фуқаро Тоиров Ислом Учқун ўғли турган жойда, яъни ернинг ўзида хар-хил майда нарсалар ётганлигини, ушбу нарсаларнинг орасида шаффоф целлофан пакетига жойлаштирилган оқ рангли кукунсимон модда ва 11 дона оқ-қизил рангли капсулалар борлигини кўрганлигини, ИИО ходими юқорида кўрсатиб ўтилган шахслардан мазкур нарсалар кимга тегишли эканлигини сўраган вақтида, Тоиров Ислом Учқун ўғли ўзига тегишли эканлигини, оқ рангли кукунсимон модда “МЕФ” гиёхвандлик воситаси эканлигини, 11 дона капсулалардан иборат дорилар эса ошқозон учун дори эканлигини, уларни ўз истеъмоли учун локациядан олганлигини, ИИО ходимларини кўриб, улардан қўрқиб, қочиб кетганлигини ва қочаётган вақтида мазкур нарсаларни ерга улоқтириб юборганлигини маълум қилганлигини, Мирякубов Шохруххон Бахром ўғли ва Юсупов Бекзод Зокиржоновичларнинг ёни кўздан кечирилганда, хеч қандай ноқонуний нарсалар аниқланмаганлигини, шундан кейин ИИО ходими Тоиров Ислом Учқун ўғли томонидан ерга улоқтириб юборилган шаффоф целлофан пакетига жойлаштирилган оқ рангли кукунсимон моддани ва 11 дона оқ-қизил рангли капсулаларни баённома асосида олиб қўйганлигини, ушбу баённомада шу ерда қатнашган барча шахслар имзолаб тасдиқлаганликларини баён қилиб кўрсатув берган. Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келади: судланувчи И.Тоировнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан, тергов органи томонидан унинг “Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 20-бандининг 3-хатбошида “Дастлабки тергов органлари ва судлар ҳар бир иш бўйича гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллашдан кўзланган мақсадни аниқлашлари зарур. Бундай восита ёки моддаларни эгаллаш уларни келгусида ўтказиш (сотиш) учун содир этилганлиги аниқланган тақдирда, айбдорнинг ҳаракатлари қайд этилган жиноятларга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд сифатида қўшимча равишда ЖК 25, 273-моддаси билан квалификация қилиниши керак.” деб раҳбарий тушунтириш берилган. Шунингдек, 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи И.Тоировга нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина И.Тоиров томонидан ерга улоқтирилган шаффоф целлофан пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда ва 11 дона оққизил рангли капсулалар борлигига таянгани ҳамда ўтказилган суд тергови давомида ҳам унга нисбатан давтлабки тергов давомида қўйилган айбловни тасдиқловчи далиллар аниқланмаган. Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи И.Тоиров ўз кўрсатувларида, узоқ вақтлардан бери гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб келишини, шаффоф целлофан пакет ичида оқ рангли кукунсимон модда ва 11 дона оқ-қизил рангли капсулаларни ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди. Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 28 октябрдаги 2787-сонли далолатномасига кўра, судланувчи И.Тоиров гиёҳвандлик воситасидан азият чекиши ва узоқ вақт давомида истеъмол қилиб келганлиги, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш даражаси ортиб бораётганлиги ва прегабалинга қарамлик ривожланганлигини кўрсатилган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида И.Тоиров гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув берган. Шунингдек, дастлабки суриштирув ва тергов давомида И.Тоиров гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсади исботланмаган ва суд муҳокамаси даврида исботлаш имкони бўлмаган. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ва суд муҳокамаси ўтказиш давомида, судланувчи И.Тоиров томонидан гиёҳвандлик воситаларини сотиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини, иш ҳужжатларига кўра И.Тоиров гиёҳвандлик воситасидан азият чекиши ва узоқ вақт давомида истеъмол қилиб келганлиги, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш даражаси ортиб бораётганлиги ва прегабалинга қарамлик ривожланганлигини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “гашиш” гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи И.Тоировнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273моддаси 5-қисмидан “кўп миқдордаги гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисми “а” бандига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд, судланувчи И.Тоировга жазо тайинлашда судланувчининг айбловга тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди. Шу билан бирга, судланувчи И.Тоировга жазо турини танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд И.Тоировни ЖКнинг 96-моддасига асосан жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволантиришни белгилашни лозим топади. Бинобарин, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 28 октябрдаги 2787-сонли далолатномасига кўра И.Тоиров гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтожлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 96-моддаси 3-хатбошида, гиёҳвандликка йўлиққан шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган бўлса, уларни даволаш жазони ўтаётган жойда амалга оширилиши қайд қилинган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 211-моддасига асосан суд ашёвий далил тариқасида олинган ҳамда экспертиза тадқиқотидан қолган умумий вазни 0,52 гр. “Мефедрон” ҳамда умумий вазни 4,46897 граммга тенг бўлган 11 дона капсулалардан иборат “Прегабалин” гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд хайъати Ҳ У К М Қ И Л Д И: Тоиров Ислом Учқун ўғли (TOIROV ISLOM UCHQUN O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазо манзил-калонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 30 октябрь кунидан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи И.Тоиров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволантирилсин. И.Тоировнинг эҳтиёт чораси аслича қамоқда қолдирилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган оғирлиги 0,52 грамм бўлган “МЕФЕДРОН” ҳамда 11 дона капсулалардан иборат бўлган 4.46897 грамм “ПРЕГАБАЛИН” гиёҳвандлик воситалари ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилинсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев халқ маслаҳатчилари: А.Саттаров З.Ахатова