Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1825 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зебо Шоҳиста файз фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "ADZ OQQURG`ON DON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 983904 Claim ID 2992237 PDF Hash 19440143d7a644bf... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 333-моддаси збекистон Республикаси ФК 333 law
тисодий процессуал кодекснинг 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
амда ушбу кодекснинг 68-моддаси амда ушбу кодекс 68 code_article
амда 72-моддаси амда 72 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
аролик Кодексининг 333-моддаси аролик Кодекси 333 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, ***** томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “*****” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 24.06.2022 йилда 76-сонли шартноманинг 2.1 банди ё) қисмига асосан шартномада белгиланган ҳажмлардан ортиқча топширилган ғалла учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлашни “Тайёрловчи”дан талаб қилиш ҳуқуқидан келиб чиқиб 22.000.000 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тарафлардан манфаати кўзланган даъвогар ишончли вакили ***** (2022 йил 31 октябрдаги 01/358-сонли ишочнома асосида), “*****” фермер хўжалиги раҳбари *****, жавобгар ишончли вакили ***** (2022 йил 24 ноябрдаги 01-01/142-22-сонли ишочнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ***** томорқа ер эгалари кенгаши “*****” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 24.06.2022 йилда 76-сонли шартноманинг 2.1 банди ё) қисмига асосан шартномада белгиланган ҳажмлардан ортиқча топширилган ғалла учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлашни “Тайёрловчи”дан талаб қилиш ҳуқуқидан келиб чиқиб 22.000.000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, судга тегишли хужжатларни тақдим қилиб, даъво талабини камайтирганлигини оғзаки баён қилиб, талабини 19.714.450 сўм миқдорида қаноатлантиришни сўрашди. Бугунги суд мухокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар билан жавобгар ўртасида ҳеч қандай қарздорлик қолмаганлигини, шартнома шартларидан келиб чиқиб олинган ғалла учун ҳақ тўлаб берилганлигини ва уни ҳисоб китобини судга тақдим этиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар тарафлар вакиллари ҳамда жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, давлат божи ундирувсиз қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Иш материалларига илова қилинган хужжатлардан кўринишича, “*****” фермер хўжалиги ҳамда “*****" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 24 июнда “Ғаллачилик класстери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон ҳарид қилиш бўйича” 76-сонли шартнома (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бўлими, 1.1-бандида мазкур шартнома билан “хўжалик” “тайёрловчи” 2022 йил хосилидан 51,5 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 бандида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, “тайёрловчи” эса “хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган махсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган. Шунингдек, етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.2-бандида жадвал кўринишида (махсулот номи, нави, авлоди, миқдори, бахоси, суммаси) етказиб берилиши назарда тутилган. Шартноманинг 1.2-бандининг “ё” қисмида қисмига асосан “хўжалик” шартномада белгиланган ҳажмлардан ортиқча топширилган ғалла учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлашни “Тайёрловчи”дан талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган. Шартноманнг 3.1-бандида ушбу шартномага мувофиқ етказиб берилган бир тонна махсулоти учун ҳақ шартноманинг 1.2-бандида белгиланган нархда тўланиши кўрсатилган. Шатнома шартлари фермер хўжалиги томонидан тўлиқ бажарилиб 151,8 тонна (қўшимча 21.725 тонна) буғдой уруғлиги жавобгарга топширилган, жавобгар эса мазкур 151,8 тонна буғдой уруғлигини Тошкентдонмахсулотлари АЖга топширган. Шунингдек, жавобгар даъвогарга давлат харидига 115.757 кг учун 1 кг учун 3000 сўмдан, ижобий фарқ 439.001 сўмдан жами 398.088.602 сўм, биржа савдоларига 36.022 кг учун 3 730 сўмдан жами 134.362.602 сўм ортиқча топширилган 21.725 кг учун 3000 сўмдан жами 65.177.010 сўм жами 597.690.971 сўм ҳақ тўлаган. Даъвогар даъво аризасида мазкур холатдан норози бўлиб шартноманинг 1.2-бандининг “ё” қисмида белгиланган талабдан келиб чиқиб қайта-ҳисоб қитоб қилиб 22.000.000 сўм ундиришни сўраган. Суд даъвогарнинг мазкур даъво талабларини қуйидаги асосларга кўра қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида етказиб берилган бир тонна маҳсулот учун ҳақ шартноманинг 1.2-бандида белгиланган нархда тўланиши назарда тутилган. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.2-бандида маҳсулотнинг нави, авлоди, баҳоси (тн/сўм), суммаси (сўм) кўрсатилмаган. Шарноманинг 3.1-бандининг а) бандига асосан бир тонна маҳсулот учун ҳарид нархи келишилгандан кейин маҳсулот нарҳи ўзгарганда шартномада белгиланган нарҳ тегишли равишда ўзгариши ва ушбу ҳарид нарҳда тўланиши белгиланган. Аммо, даъвогар тарафлар ўртасида бир тонна маҳсулот учун ҳарид нархи келишилганлиги, маҳсулот нархи ўзгарганлиги тўғрисида хужжатларни тақдим қилмади. Гарчи, тарафлар ўртасида тузилган шартномада шартноманинг баҳоси, суммаси кўрсатилмасада фермер хўжалиги раҳбари мазкур ҳолатлар юзасидан шартнома нархини белгилаш бўйича тегишли чораларни кўрмаган. Шунингдек, суд муҳокамасида даъвогар ва ишончли вакил даъво талабида келтирилган дастлаб 22.000.000 сўм, суд муҳокамасида сўралган 19.714.450 сўм асосий қарзни аниқ ҳисоб-китобини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади. Қайд этилган ҳолатларга асосан суд даъвогарнинг даъво талаби ўз исботини топмаганлиги сабабли қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилиши назарда тутилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши ҳамда ушбу кодекснинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши ҳамда 72-моддасида Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 18-бандига кўра Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли Қарорида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни, ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан 24 000 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб зиммасида қолдиришни, даъво талабининг қаноатлантириш рад қилиниши юзасидан давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал Кодекси 66,68,72,118,176-180,186,187-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби рад қилинсин. Даъво талабининг қаноатлантиришни рад қилинганлиги юзасидан давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья *****