Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1097 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Ответчик / Подсудимый "Китоб сайқал савдо сервис" ИТКК
Source ID 942126 Claim ID 2967722 PDF Hash 99790643115d350c... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунни 3-моддаси онунни 3 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Мазкур Кодексни 276-моддаси Мазкур Кодексни 276 code_article
Ушбу кодекснинг 279-моддаси Ушбу кодекс 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Бозоров Қарши шаҳри 4-1802-2201/1097-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати М.Астановнинг раислигида, судьялар Ҳ.Турсунов ва М.Бозоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, ушбу кун очиқ суд мажлиси муҳокамасида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 августдаги 4-1802-2201/1097-сонли иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори юзасидан жавобгар «KITOB SAYQAL SAVDO SERVIS» ихтисослаштирилган махсус таъмирлаш қурилиш корхонаси томонидан берилган апелляция шикоятини, даъвогардан банк вакили И.Хушвақтов, жавобгардан жамият вакили Н.Юсупов (ишончнома асосида) ва қўшимча жавобгардан корхона раҳбари С.Бобомродов, вакили Ҳ.Эштемировлар (ишончномага асосан) иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, «Qishloq Qurilish Bank» АТБнинг манфаатини кўзлаб, «Kitob Sayqal Savdo Servis» ИТҚК ва қўшимча жавобгар «Sayqal Sifat Qurilish» МИТК га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 271 100 000 сўм кредит ва унга ҳисобланган 8 530 000 сўм фоизларни ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга қўшимча жавобгар сифатида «Sayqal-Tosh» ҚИЧК жалб қилинган, шунингдек «Kitob Sayqal Savdo Servis» ИТҚК ишга дахлдор «Kitob Sayqal Savdo Servis» МЧЖ билан ҳуқуқий ворис сифатида алмаштирилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилган. «KITOB SAYQAL SAVDO SERVIS» ихтисослаштирилган махсус таъмирлаш қурилиш корхонаси мазкур ҳал қилув қарорини 5.592.600 сўм давлат божи ундириш қисмидан норози бўлиб, апелляция шикояти бериб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабидан келиб чиқиб, давлат божи ундирилишида хатоликка йўл қўйилганлиги баён этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг жавобгардан Республика бюджетига 5.592.600 сўм давлат божи ундириш қисмини ўзгартиришни сўралган. Суд мажлисида иштирок этган апеллянт вакили, апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, ҳал қилув қарорини давлат божига бўлган қисмини ўзгартиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар раҳбари ва унинг вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида ССП ўзининг ишончли вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддаси 2-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда ишни ССП вакиллари иштирокисиз ишдаги мавжуд хужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафларнинг фикрларини ва тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 15 мартда имзоланган 39-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга асбоб-ускуналар ва хом-ашё сотиб олиш учун йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 йил муддатга 1 300 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Банк шартноманинг 4.4. бандига кўра, VII-бобида қарздорга юклатилган барча мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга ва ушбу мажбуриятлар бажарилмаса ёки лозим даражада бажарилмаса банк кредит беришни тўхтатиб қуйиши ёки берилган кредитни муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қарздорнинг банк олдидаги асосий тўланмаган қарздорлиги 171 100 000 сўм, шундан кредит қарзидан ҳосил бўлган фоиз қарздорлиги 8 530 000 сўмни ташкил этган, қарздорга фоиз қарздорлигини қайтариш юзасидан берилган талабнома жавобсиз қолдирилган, шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, қарздорликни гаровга қуйилган молмулклар ҳисобидан ундиришни сўраган. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза талаблари қаноатлантирилиб, Жавобгар «Kitob Sayqal Savdo Servis» МЧЖдан даъвогар «Qishloq Qurilish Bank» АТБ фойдасига 271 100 000 сўм кредит ва унга ҳисобланган 8 530 000 сўм фоиз қарзи ундирилган. Ундирувни кредит таъминоти сифатида 2019 йил 19 март куни расмийлаштирилган ипотека (гаров) шартномасига асосан жавобгар «Kitob Sayqal Savdo Servis» МЧЖга тегишли бўлган, заводдан 2014 йилда ишлаб чиқарилган “WZ30-25” русумли, завод рақами-VEEA0010XUG03025, 160 от кучига эга, двигатель русуми №рақамсиз, №BV7GIE00065, АА 305 70 UZ давлат рақамли эксковатор юклагич ҳамда Китоб тумани Х.Олимжон МФЙ, А.Темур кўчасида фаолият кўрсатиб келаётган «Sayqal-Tosh» ҚИЧКга тегишли бўлган, Китоб тумани, Сурум МФЙ, Гулгунпушт қишлоғида жойлашган “Ишлаб чиқариш цехи ва ёрдамчи бинолар, иссиқхоналар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш омбори” биносини хоналар сони 17 хона, умумий қурилиш майдони 1420,43 м2, умумий фойдали майдони 1281,20 м2, литер 0001-ишлаб чиқариш цехи, литер 0002-ёрдамчи бино, 0001-иссиқхона, литер 0002-боғбонлар биноси, литер 0003-коравулхонадан иборат қисми умумий ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаров қўйилган мулкларга қаратилган. «KITOB SAYQAL SAVDO SERVIS» ихтисослаштирилган махсус таъмирлаш қурилиш корхонасидан Республика бюджетига 5.592.600 сум давлат божи ва даъвогар АТБ “Қишлоққурилишбанк” фоидасига 24 000 сум олдиндан туланган почта ҳаражати ундирилган. Биринчи босқич суди мазкур даъво талабидан ва ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, мутаносиб равишда давлат божи тўғри ундирилган. Шу сабабли, биринчи инстанция суди ишни кўриш якунлари бўйича даъвогардан давлат божи ундириш ҳақида қонун доирасида асосли хулосага келган. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилингандан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд ҳаражатларини ундириш амалиёти тўғрисида” ги 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг 2-бандида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги Қонунни 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўлов тушунилади. Пленумнинг 17-бандида даъвогар (аризачи) тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган талаблар миқдорида мутаносиб равишда жавобгардан давлат даромадига ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси 1-бандида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Мазкур Кодексни 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Ушбу кодекснинг 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларини бузилишига йўл қўймаганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асос йўқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд ҳаражатларини ундириш амалиёти тўғрисида” ги 2020 йил 19 декамбрдаги 36-сонли қарорининг 20-бандида судларга тушунтирилсинки, давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят (протест) берилиши мумкин. Агар апелляция, кассация ва назорат шикояти берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланиши белгиланган. Мазкур пленум нормаси бўйича ҳал қилув қарорининг давлат божи қисми юзасидан шикоят қилинганда давлат божи ҳисобланмаслиги назарда тутилган. Ушбу ҳолда, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274 ва 276,280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: «KITOB SAYQAL SAVDO SERVIS» ихтисослаштирилган махсус таъмирлаш қурилиш корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 августдаги 4-18022201/1097-сонли иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. «KITOB SAYQAL SAVDO SERVIS» ихтисослаштирилган махсус таъмирлаш қурилиш корхонаси томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта ҳаражати зиммасига қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: М.Астанов Ҳайъат аъзолари: Ҳ.Турсунов М.Бозоров