Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/3927 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси Поп туман аҳоли ва бандликка кўмаклашиш маркази Ответчик / Подсудимый Ғурумсарой ёнғоқзорлари агрофирма масъулияти чекланган жамияти
Source ID 989676 Claim ID 2973705 PDF Hash 244f9ef8dfb6e7a4... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 1 декабрь № 4-1603-2201/3927 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– Поп тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг жавобгар– «Ғурумсарой ёнғоқзорлари» агрофирма МЧЖ ҳисобидан жами 150.000.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Д.Хаминова (2022 йил 21 ноябрдаги 1791-сонли ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари М.Қўчқоров, вакили адвокат Ф.Умаров (2022 йил 1 декабрдаги 961-сонли ордер асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризада баён этилишича, Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда «Ғурумсарой ёнғоқзорлари» агрофирма МЧЖ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 17 июнда 01-сонли “Жамият низом фондига улуш киритиш тўғрисида” шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, Бандлик бош бошқармаси, яъни улушдор жамиятга инвестиция маблағи киритиш мажбуриятини, жамият эса улушдор киритган инвестиция маблағини белгиланган муддатда қабул қилиш ҳамда улушдорга унинг талаби бўйича қайтариш мажбуриятни олган. Шартнома шартларига кўра, Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан 18.06.2019 йилдаги №0903700208сонли тўлов топшириқномаси асосида жамиятга 150.000.000 сўм миқдорида маблағ тўлаб берилган. Бунга кўра, жамият Низоми қайта рўйхатдан ўтказилиб, таъсисчилар икки киши, яъни 82.4 фоиз улуш билан Қўчқоров Мохиржон Ғофуржонович ҳамда 17.6 фоиз улуш билан Наманган вилоят Бандлик бош бошқармасини ташкил этган. Поп тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 150.000.000 сўм миқдорида Наманган вилоят Бандлик бош бошқармасининг жамиятга киритилган улушини Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси фойдасига ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлади. Жавобгар вакили даъвони тан олмай, Поп тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамиятга улуш киритмаганлиги, жамиятга таъсисчи ҳисобланмаслиги сабабли улушни ундириш талаби билан даъво қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда «Ғурумсарой ёнғоқзорлари» агрофирма МЧЖ ўртасида 2019 йил 17 июнда 01-сонли “Жамият низом фондига улуш киритиш тўғрисида” шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, Бандлик бош бошқармаси, яъни улушдор жамиятга инвестиция маблағи киритиш мажбуриятини, жамият эса улушдор киритган инвестиция маблағини белгиланган муддатда қабул қилиш ҳамда улушдорга унинг талаби бўйича қайтариш мажбуриятни олган. Шартнома шартларига кўра, Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан 18.06.2019 йилдаги №0903700208-сонли тўлов топшириқномаси асосида жамиятга 150.000.000 сўм миқдорида маблағ улуш сифатида тўлаб берилган. Шу асосда жамият Низоми қайта рўйхатдан ўтказилиб, жамият таъсисчилари икки киши, яъни 82.4 фоиз улуш билан Қўчқоров Мохиржон Ғофуржонович ҳамда 17.6 фоиз улуш билан Наманган вилоят Бандлик бош бошқармасини ташкил этган. Бироқ, даъвогар, яъни Поп тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамиятга улуш киритмагани ҳамда жамиятда улушдор бўлмагани ҳолда Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан жамиятга киритилган улушни ундириш талаби билан судга мурожаат қилган. Шу асосда, суд Поп тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ушбу талаб билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Гарчи, даъвогар вакили ўз тушунтиришида Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан Поп тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарига даъво аризасини киритиши учун ишончнома берилганлигини важ қилиб келтирсада, бироқ ишончномада Поп тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарига даъво аризасини имзолаш мазмунидаги ҳуқуқ берилган бўлиб, Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси номидан даъво аризаси киритиш ҳуқуқи берилмаган. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш натижалари бўйича 3.000.000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатлари даъвогар ҳисобидан ундирилиши лозим. Ушбу ҳолатда эса 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб, талабини қаноатлантириш рад этилсин. Поп тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари тўлаганлиги инобатга олисин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров