Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2151 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Апекс иншурнс акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Ангрен кандолатлари масъулияти чекланган жамияти
Source ID 943473 Claim ID 2977671 PDF Hash cb728dcaaa96e9b1... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 69-моддаси ИПК 69 law
ФКнинг 927-моддаси ФКнинг 927 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ФКнинг 114-моддаси ФК 114 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ушбу Кодекс 279-моддаси ушбу Кодекс 279 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh,SH.Rustaveli ko`chasi, 93 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel:(+99871) 253-24-18 Fax: 0 (71)253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Тошкент шаҳар 2022 йил 1 декабрь 4-1107-2202/2151 – сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Каримов Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳайъат раиси А.Шукуруллаевнинг раислигида, судьялар А.Ибрагимова ҳамда И.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Зайниеванинг котиблигида, даъвогар вакили ____________ (2022 йил 6 январдаги 2052-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили ____________ (2022 йил 20 октябрдаги ишончномага асосан) иштирокида мазкур иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ____________ манфаатида берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий Бошқармаси (бундан буён матнда ССП деб юритилади) ____________ (бундан буён матнда даъвогар ёки МЧЖ деб юритилади) манфаатида жавобгар ____________ (бундан буён матнда ХК ёки жавобгар деб юритилади) ҳамда учинчи шахс ____________га (бундан буён матнда Банк деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 231 834 709 сўм қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган ССП МЧЖ манфаатида судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаси бузилганлиги яъни тарафлар ўртасида имзоланган шартномада ХК тараф сифатида иштирок этмаган деб нотўғри хулосага келганлигини, ваҳоланки суғурта шартномасида тараф сифатида ўтиши шарт эмаслигини билдириб даъво аризасини рад этиш тўғрисидаги биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорни бекор қилишни, даъво ариза талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини тўлиқ қўллаб қувватлашини тарафлар ўртасида имзоланган шартнома бўйича МЧЖ ХКнинг Банк олдидаги қарздорлигини қоплаб берганлигини, МЧЖ ва Банк ўртасида имзоланган шартнома бўйича ХК тараф сифатида ўтмаганлиги даъво аризасини рад этиш учун асос бўлмаслигини, МЧЖдаги мавжуд суғурта полислари ҳам тўлиқ тўлдирилмаганлигини, лекин қарздорлик суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисидаги далолатномага асосан тўлаб берилганлигини маълум қилиб ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили биринчи инстанция суди томонидан тўғри қарор қабул қилинганлигини, Банк ва МЧЖ ўртасидаги шартномани ХК билмаслигини ҳамда Ангрен шаҳар МИБда олиб борилаётган ижро харакатлари бўйича тўловлар тўлаганлигини маълум қилиб апелляция шикоятини рад этишни сўради. Банк вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати ишни Банкнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва важларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни ва даъво талабини рад этишни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 69-моддасининг биринчи қисмига кўра, далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади. Аниқланишича, Банкнинг Чорсу филиали ва ХК ўртасида 2018 йил 25 апрелда 19 – сонли кредит шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартномага асосан Банк томонидан ХКга 400 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари 36 ой муддатга, йиллик 25 фоиз устама тўлаш шарти билан ажратилган ва кредит таъминоти сифатида “ANGREN SERVIS TRANS” МЧЖ ҳамда фуқаро М.Ходжақуловага тегишли автотранспорт воситалари гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган. Кредит қарздорлиги ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли Банк фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб кредит қарздорлигини ундиришни ҳамда ундирувни гаровдаги молмулкларга қаратишни сўраган (2-1107-1904/22542-сонли фуқаролик иши). Суднинг 2019 йил 3 июндаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қаноатлантирилган ва ундирув гаровдаги мол-мулкларга қаратилган, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2019 йил 19 октябрдаги ажрими билан мазкур ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. ____________нинг раҳбари ____________ фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Банкга нисбатан ХКнинг раҳбари ____________ уни алдаб, унга тегишли бўлган автотраспорт воситасини гаровга кўйдириб, банкдан пул маблағларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини таъкидлаб гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган, аммо суднинг 2021 йил 30 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 2020 йил 12 октябрдаги ҳукмига кўра, ХК ажратилган кредит маблағлари корхона рахбари томонидан ўз эхтиёжлари учун ишлатиб юборилганлиги ўз тасдиғини топган ҳамда ушбу ҳукмда Банкга етказилган зарарни ундириш белгиланган. Юқоридагилардан сўнг, Банк ва МЧЖ ўртасида 2021 йил 30 декабрда банкнинг кредит портфелини суғурта қилиш ҳақида 0100/018-сонли суғурта шартномаси тузилган (бундан буён матнда шартнома деб юритилади). Шартноманинг 2.1-бандига асосан суғурталовчи ушбу шартномада назарда тутилган шартларга ёки ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган қўшимча келишилган шартлар, истиснолар ва иловаларга мувофиқ, суғурта ҳодисаси юз берганда, наф олувчига етказилган зарарни қуйида кўрсатилган тартибда ва ҳажмда қоплаш мажбуриятини ўз зиммасига олган, наф олувчи эса суғурта мукофотини белгиланган миқдорда ва муддатларда тўлашни ва шартнома шартларини бажаришни ўз зиммасига олган, шунингдек суғурталовчи наф олувчига тақдим этган сўровномадаги маълумотлар ишончли ва ҳақиқатга мос эканлиги ва ушбу шартномани тузиш учун асос бўлишини тасдиқлаган. Шартноманинг 2.2-бандида суғурта объекти – бу суғурталовчи ва унинг таркибий бўлинмаларининг банкнинг кредит портфелига етказилган зарарлар, шу жумладан қарз олувчиларнинг тўланмаган кредитлар миқдори билан боғлиқ мулкий манфаатлари эканлиги белгиланган. Шартноманинг 3.1-бандида суғурта ҳодисаси – бу суғурталовчи банкнинг кредит портфели сифатининг ёмонлашиши натижасида тадбиркорлик фаолиятидан йўқотишлар юзага келиши эканлиги белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра, ушбу шартноманинг 3.1-бандида назарда тутилган воқеалар, агар банкнинг кредит портфели сифатининг ёмонлашишида қуйидаги омиллардан камида биттаси мавжуд бўлса, суғурта ҳодисаси деб тан олинади: а) кредит шартномалари бўйича тўлов жадвалларига мувофиқ 60 кун ёки ундан кўпроқ муддатга кечиктирилган кредитлар бўйича тўловлар мавжуд бўлган тақдирда; б) ажратилган кредит маблағлари кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаганда; в) кредит суд муҳокама жараёнида бўлса; г) қарз олувчининг мол-мулки кредитни тўлаш мажбуриятини бажариш учун етарли бўлмаганда; д) қарз олувчи жисмоний шахснинг вафоти, қарз олувчи юридик шахснинг банкротлиги ёки тўловга қобилиятсизлиги. Шартноманинг 3.3-бандига асосан банк кредит портфели сифатининг ёмонлашганлиги ва зарарларнинг келиб чиқиш фактлари ____________кредит қўмитасининг қарори ёки суғурталовчи томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилиги нормалари асосида киритилган мулкий даъволар ёки қарз олувчига суғурталовчи олдида моддий жавобгарлик юклатилганлиги ҳақидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори асос бўлади. Иш ҳужжатларига илова қилинган маълумотга кўра, суғурта даврининг бошланиш санаси 11.03.2022 йил ҳамда тугаш санаси 10.03.2023 йил деб кўрсатиб ўтилган (иш хуж. 15-варақ). Банк ва МЧЖ ўртасида 2022 йил 28 июнда суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда ушбу далолатномага асосан МЧЖ Банкка кредит шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси рўй берган деб баҳоланган ҳолда суғурта шартномасига асосан 231 834 709,28 сўм пул маблағлари тўлаб берилган. Кейинчалик МЧЖ 2022 йил 28 июлда №0100/018-5-сонли талабнома билан ХКга мурожаат қилиб қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш сўралган бўлса-да, аммо ХК томонидан ушбу талабномани ихтиёрий равишда бажарилмаган, натижада МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 45-сонли Қарорининг (бундан буён матнда Пленум Қарори деб юритилади) 2 бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 914-моддасига мувофиқ суғурта фуқаро ёки юридик шахснинг (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади. Мулкий суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчига (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурта қилдирувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма доирасида тўлаш мажбуриятини олади. Шахсий суғурта эса суғурталовчининг суғурта қилдирувчининг (суғурталанган шахснинг) ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган тақдирда, у муайян ёшга тўлган ёки унинг ҳаётида шартномада назарда тутилган бошқа суғурта ҳодисаси юз берган ҳолларда шартномада шартлашилган суғурта пулини бир йўла тўлаш ёки вақти-вақти билан тўлаб туриш мажбуриятини назарда тутади. ФКнинг 927-моддаси суғурта шартномасининг шаклига нисбатан талабни ўз ичига олган бўлиб, унга асосан бундай шартнома ёзма шаклда тузилиши шарт. Суғурта шартномаси битта ҳужжатни тузиш ёхуд суғурта қилдирувчига унинг ёзма ёки оғзаки аризасига биноан суғурталовчи томонидан имзолаган ва суғурта шартномаси шартларини ўз ичига олган суғурта полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси)ни топшириш йўли билан тузилиши мумкин. Суғурта шартномасининг шаклига нисбатан белгиланган талабга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини рад этиш тўғрисида тўғри хулосага келган бўлса-да, аммо моддий ҳуқуқ нормасини асослантиришда хатоликка йўл қўйган. ИПКнинг 279-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги. Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши қуйидагилардан иборат: қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги; қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги; қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни лозим топади. ФК 943-моддасига кўра, суғурта шартномаси қуйидаги ҳолларда ўзўзидан ҳақиқий эмас: шартнома тузилаётган пайтда суғурта объекти мавжуд бўлмаса; жиноий йўл билан қўлга киритилган, жиноят нарсаси ҳисобланувчи ёки мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулк мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бўлса; шартнома бўйича ғайриҳуқуқий манфаат суғурталанган бўлса; суғурта шартномасида суғурта ҳодисаси сифатида юз бериш эҳтимоллиги ва тасодифийлик белгилари бўлмаган воқеа назарда тутилган бўлса. Суғурта шартномаси ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФК 947-моддасига кўра, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради. Агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, шартномада шартлашилган суғурта суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади. Пленум Қарорининг 2.2. бандига кўра, суғурта шартномаси суғурталовчи томонидан имзоланган, суғурта шартномасининг шартларини ўз ичига олган суғурта полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси)ни топшириш йўли билан тузилганида, суғурта қилдирувчининг суғурталовчи таклиф этган шартларда шартнома тузишга рози эканлиги суғурталовчидан кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва суғурта мукофоти тўлаш ёхуд суғурта мукофоти бўлиб-бўлиб тўланганда биринчи бадални тўлаш орқали тасдиқланади. Пленум Қарорининг 11.3. бандига кўра, суғурта ҳодисаси рўй бериши эҳтимоли мавжуд бўлган ва олдиндан тахмин қилинган ҳамда у келиб чиқиши мумкинлиги сабабли суғурта қилинган воқеа эҳтимоллик ва тасодифийлик белгиларига эга бўлиши лозим. Бунда воқеа суғурта шартномасини тузиш пайтида шартнома иштирокчилари унинг содир бўлишини билмаган ва содир бўлиши ёхуд содир бўлмаслигини билиши мумкин ҳам бўлмаган тақдирда тасодифий деб тан олинади. Пленум Қарорининг 16 бандига кўра, ФК 943-моддасининг биринчи қисмида суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган ҳолатлар қайд этиб ўтилган ва ушбу рўйхат тугал ҳисобланмайди, чунки суғурта шартномаси (ёки унинг қисми) ФК ва бошқа қонунларда кўрсатилган бошқа ҳолларда ҳам ҳақиқий бўлмаслиги мумкин. Хусусан, ФКнинг 916, 917, 920 ва 957-моддалари, шунингдек бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда ҳам суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Банк ва МЧЖ ўртасида 2021 йил 30 декабрда банкнинг кредит портфелини суғурта қилиш ҳақида 0100/018-сонли суғурта шартномаси тузилган вақтда шартноманинг 3.2 бандида кўрсатиб ўтилган суғурта ҳодисаси содир бўлган бўлса-да, аммо тарафлар ўртасида имзоланган далолатнома асосида суғурта ҳодисаси шартномадан кейин содир бўлган деб баҳолаб тегишли тўловлар амалга оширилган. ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. ИПКнинг 278-моддасига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга, ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли. ИПКнинг 279-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги. Судлов ҳайъати Банк ва МЧЖ ўртасида имзоланган суғурта шартномасида (суғурта ҳодисаси рўй бериши эҳтимоли мавжуд бўлган ва олдиндан тахмин қилинган ҳамда у келиб чиқиши мумкинлиги сабабли суғурта қилинган воқеа эҳтимоллик ва тасодифийлик белгиларига эга бўлиши лозим. Бунда воқеа суғурта шартномасини тузиш пайтида шартнома иштирокчилари унинг содир бўлишини билмаган ва содир бўлиши ёхуд содир бўлмаслигини билиши мумкин ҳам бўлмаган тақдирда тасодифий деб тан олинади) суғурта ҳодисаси сифатида юз бериш эҳтимоллиги ва тасодифийлик белгилари бўлмаган воқеа назарда тутилганлиги ҳамда шартнома тузилган вақтда воқеа содир бўлиб бўлганлиги сабабли суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб баҳо берган ҳолда даъво аризасини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ҳамда еттинчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим 8 этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати даъво аризасини судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини МЧЖ зиммасига юклашни ҳамда МЧЖдан республика бюджетига (биринчи инстанция учун 4 636 694,18 сўм ҳамда апелляция учун 2 318 347,09 сўм) жами 6 955 041,27 сўм миқдорида давлат божи ундиришни ҳамда ихтиёрий тўланган почта харажатларини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати Бошқармаси томонидан ____________ манфаатида берилган апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш юзасидан янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий Бошқармаси томонидан ____________манфаатида берилган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ____________ҳисобидан республика бюджетига 6 955 041,27 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: (имзо) А.Шукуруллаев ҳайъат аъзолари: (имзо) А.Ибрагимова (имзо) И.Юсупов Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри______________И.Юсупов