← Назад
Решение #735458 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| олда ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 108 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| сон иш ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
АЖРИМ
(ишни кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 1 декабрь
4-1107-2202/2829-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси Оҳангарон туман бўлимининг жавобгар “Янги Ангрен иссиқлик
электр станцияси” АЖга нисбатан пенсия учун сарфланган 8.304.000 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини жавобгар вакили Е.Рахимбердиев
(ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман
бўлими иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Янги
Ангрен иссиқлик электр станцияси” АЖга нисбатан пенсия учун сарфланган
8.304.000 сўмни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида даъвогар тегишли тарзда
хабардор этилган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг 17.11.2022
йилдаги ажримини даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг
Оҳангарон туман бўлими 23.11.2022 йилда қабул қилгани ҳақида далил мавжуд.
Бироқ, даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси судда
мавжуд эмас.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ишни қонуний ҳал
этишни сўради.
ИПК 107-моддаси 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва
ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд даъво
аризани кўрмасдан қолдиради, деб белгиланган.
Олий суд Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан Иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
24.05.2019 йилдаги қарорининг 31-банди 3-хатбошида агар даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво
кўрмасдан қолдирилади, деб тушунтириш берилган.
Қонуннинг ушбу талабларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
аризасини кўрмасданн қолдиришни лозим деб топади.
ИПК 108-моддасига мувофиқ суд даъво аризани кўрмасдан қолдириш
тўғрисида ажрим чиқаради.
Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар
ҳал қилиниши мумкин.
“Давлат божи тўғрисида” қонуннинг 5-моддаси 1-қисми 2-бандига кўра
давлат божи иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан ундирилади.
Бироқ, суднинг 17.11.2022 йилдаги ажрими билан даъво ариза “Давлат божи
тўғрисида” қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 5-банди асосида давлат божи тўловисиз
иш юритувга қабул қилинган.
Олий суд Пленумининг 19.12.2020 йилдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд
харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 17-бандида давлат
божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар)
кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати
кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, бунда “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки
иш юритиш тугатилган ҳоллар мустасно, деб тушунтириш берилган.
Суд ушбуларни инобатга олиб, олдиндан тўланган почта харажатини тўлиқ
даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими
зиммасида қолдиради ва даъвогарни иш бўйича вужудга келган давлат божи
тўловидан озод этади.
Қайд этилганларга кўра, ИПК 107-108, 195-196-моддаларини қўллаб суд
а ж р и м қ и л д и:
4-1107-2202/2829-сон иш ИПК 107-моддаси 6-банди асосида кўрмасдан
қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати Бюджетдан ташқари пенсия
жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими зиммасида қолдирилсин.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими
давлат божи тўловидан қонуний озод этилгани инобатга олинсин.
Ажримнинг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажрим устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов