← Назад
Решение #735500 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 1 декабрь
4-2101-2202/4936-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар
ХХХнинг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) “О” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) тарафлар ўртасида 2019 йил 25 февралда тузилган 276-сонли
ер ижара шартномасини бекор қилишни сўраган.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар
вакиллари иш кўриб чиқилишида ўзиниг вакилларини ишончнома билан
иштирокини таъминламадилар. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига
асосан ишни уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб
ҳал қилишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Даъво аризаси суднинг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими билан иш
юритишга қабул қилиниб, ишни кўриш 2022 йил 1 декабрь куни соат
1000да Кармана туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиш учун
тайинланган.
Даъвогарга ажрим юборилган ҳамда почта маълумотига кўра, ажрим
2022 йил 18 ноябрь куни даъвогар томонидан қабул қилиб олинган,
етказилган ҳолатда бўлиб турибди.
Бироқ, даъвогар биринчи суд мажлисига келмади, ваколатли вакил
иштирокини таъминламади ҳамда ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда-ИПК)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирдагина, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Шу сабабли суд, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаганлиги ва
ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ариза тақдим
этмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
ИПКнинг 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин
даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат
қилишга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб берилган
24.000 сўм почта харажатлари ва 3.000.000 сўм давлат божини даъвогар
зиммасига қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби кўрмасдан қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Навоий
вилоят судига апелляция шикоят (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев