← Назад
Решение #735511 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 235 | — | code_article | |
| ФК | 236 | — | law | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| ИПК | 2035 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 1 декабрь
4-1107-2202/2831-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов даъвогар
“Ўзбекистон нашриёти” ДУКнинг жавобгар ЯТТ Назирова Хикоят Сайдимаровна
ҳисобидан 200.680 сўм асосий қарзни ва 100.340 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ўзбекистон нашриёти” ДУК (қуйида сотувчи ёки даъвогар) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб ЯТТ Назирова Хикоят Сайдимаровна (қуйида харидор ёки
жавобгар) ҳисобидан 200.680 сўм асосий қарзни ва 100.340 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ИПК 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 2034-моддаси 2-қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, жавобгар томонидан судга даъво аризаси юзасидан қўшимча фикр
мулоҳазалар келиб тушмади.
Шу сабабли суд даъво аризадаги важларни ишдаги мавжуд материаллар асосида
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиради.
Иш ҳужжатларига кўра, сотувчи ва харидор ўртасида 20.05.2019 йилда 62-сонли
шарнома тузилган. Шартномага кўра, сотувчи харидорга бадиий ва болалар
адабиётларини етказиб беришни, харидор эса олинган китоблар учун тўловларни амалга
оширишни зиммасига олган.
20.05.2019 йилдаги ҳисоб фактурага кўра, харидор 718.680 сўмлик китобларни
олиб кетган ва сотувчининг бир томонлама тақдим этган солиштириш актида харидор
21.05.2019 йилдаги тўлов ҳужжати билан 180.000 сўм, 05.07.2019 йилдаги тўлов
ҳужжати билан 338.000 сўм тўловни амалга оширгани кўрсатилган.
Сотувчининг 200.680 сўм тўловларни қоплаш тўғрисидаги талабномасини харидор
эътиборсиз қолдирган ва шундан сўнг харидорга нисбатан иқтисодий судда иш
қўзғатилган.
ФК 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда
сотувчи ва харидорнинг мажбуриятлари шартнома асосида вужудга келган.
Ушбу кодекснинг 235-моддаси 3-хатбошида агар тарафлар шартномага биноан
бир-бирларига нисбатан мажбуриятли бўлса, тарафлардан ҳар бири бошқа тараф олдида
унинг фойдасига нима қилиши шарт эканлиги жиҳатидан унинг қарздори ва айни бир
пайтнинг ўзида ундан нима талаб қилишга ҳуқуқли эканлиги жиҳатидан унинг
кредитори ҳисобланади, деб белгиланган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Шунингдек, ФК 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди,
қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, 238моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса
ва қонунчилик билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши
керак, дейилган.
Қонуннинг ушбу талабларидан келиб чиқиб суд жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 200.680 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддаси 2-қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини
бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25-32моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Шартноманинг 5.2-бандида харидор тўловларни белгиланган муддатида амалга
оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоиз
миқдорда пеня тўлаши, бунда пенянинг жами миқдори кечиктирилган сумманинг 30
фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгиланган.
Бироқ, ФК 326-моддаси 1-2-қисмларида агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, дейилган.
Бундай ҳолда суд даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқларини суд тартибида тиклашга
эътибор қаратмаганини алоҳида ҳолат сифатида баҳолайди ва даъвогар талаб қилаётган
пеня миқдорини камайтириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 60.204 сўм пеня
ундиради (200.680х30%).
ИПК 2035-моддасига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган
бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси асосида 300.000 сўм давлат
божини ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклайди ва ИПК 118, 2034,
2035-моддалари асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ Назирова Хикоят Сайдимаровна ҳисобидан:
-даъвогар “Ўзбекистон нашриёти” ДУК фойдасига 200.680 сўм асосий қарз, 60.204
сўм пеня ва 24.000 сўм почта харажати:
-республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
(имзо)
Х.Каримов