Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2202/3034 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шерабадский межрайонный экономический суд Судья Тожиев Уткир Усанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти Ответчик / Подсудимый MUZRABOT BARAKASI фермер хўжалиги
Source ID 984364 Claim ID 2986520 PDF Hash 5cfa06d2ed16ceb1... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Мазкур кодекснинг 333-моддаси Мазкур кодекс 333 code_article
кодекснинг 468-моддаси кодекс 468 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
SHEROBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHERABAD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 191410, Surxondaryo viloyati Sherobod tumani, Mustaqillik ko‘chasi, 1-uy 191410, 1 house, Mustaqillik street, Sherabad district, Surkhandarya region Tel: (+99876) 322-35-60, Шеробод тумани е-mail: i.sherobod@sud.uz 2022 йил 1 декабрь 4-1902-2202/3034-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод туманлараро иқтисодий суди судьяси У.У.Тожиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Турдимуродовнинг котиблигида, даъвогар вакили – Н.Уралова (2022 йил 1 декабрдаги 279-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар раҳбари – М.Эргашев (01.12.2022 йилдаги №10-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – Музработ туманидаги “MUZRABOT BARAKASI” фермер хўжалигидан 27.849.981 сўм электр энергиясидан асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган 41902-2202/3034-сонли иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар а н и қ л а н д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгар – Музработ туманидаги “MUZRABOT BARAKASI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 27.849.981 сўм электр энергиясидан асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси эса ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127,128,170-моддаларига асосан низони унинг йўқлигида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили Н.Уралова даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, етказиб берилган электр энергияси учун қарзни жавобгар ўз вақтида тўлаб бермаганлигини, жавобгарнинг 27.849.981 сўм муддати ўтган электр энергияси қарздорлиги мавжуд, тузилган шартнома бўйича истеъмол лимитлари доирасида жавобгар томонидан ойма-ой ҳисоботлар топширилганлиги, ҳисоботлар асосида ҳисоб-фактуралар берилган бўлсада, бироқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳақи ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари М.Эргашев етказиб берилган электр энергияси ҳисобидан қарздорликнинг тўлаб бериш чораси кўрилаётганлиги ҳақида кўрсатув бериб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Суд, даъвогар вакили ва жавобгар раҳбарининг суддаги кўрсатувини тинглаб, ишдаги мавжуд ва судга тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йилдага 090206-сонли “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси маҳсулотини қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага асосан жавобгарга электр энергияси маҳсулотини етказиб бериб, мажбуриятларини лозим даражада бажарган бўлса, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергиясининг ҳақини шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда тўлаб бермасдан, шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур кодекснинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунингдек, кодекснинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 16 сентябрда юборилган 201-сонли огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар вакили томонидан судга 2022 йил 1 декабрдаги 280-сонли маълумотнома тақдим қилиниб, унда иш судда кўриладиган кунга қадар ҳам жавобгар томонидан даъво аризасидаги қарздорлик тўлаб берилмаганлиги кўрсатилган. Жавобгар вакили суд мажлисида ўзи томонидан даъво аризасида кўрсатилган қарздорликнинг тўлаб берилганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмади. Жавобгарнинг даъвогардан қарздорлиги факти: иш материалидаги шартнома, қарздорлик тўғрисидаги далолатнома, огохлантириш хати ва бошқа далиллар йиғиндиси билан исботланган. Баён этилган асосларга кўра суд даъвони асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабига мувофиқ давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,333,468-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-179,186-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар – Музработ туманидаги “MUZRABOT BARAKASI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар – Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти фойдасига 27.849.981 сўм асосий қарз ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – Музработ туманидаги “MUZRABOT BARAKASI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси фойдасига 556.999,62 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар апелляция тартибида Шеробод туманлараро иқтисодий суди орқали шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.У.Тожиев