Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2201/2377 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Тожиев Зокиржон Холбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ШАРК-ХУЛКАРИ хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "Денов тума йўллрдаан фойдаланиш" унитар корхонаси
Source ID 987885 Claim ID 2966279 PDF Hash 59950391b0e4fdf0... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 32-моддаси нинг 32 law
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Tел/факс: (0-376) 413-71-16, DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h е-mail: i.denоv@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 1 декабрь 4-1905-2201/2377-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев раислигида, Қ.Латипов котиблигида, жавобгар вакили ХХХ иштирокида, даъвогар “ХХХ” жавобгар “ХХХ”дан 41.727.690 сўм, 20.863.845 сўм пеня, 1.251.831 сўм давлат божи 24.000 сўм почта харажати ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “ХХХ” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “ХХХ” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 05 февралда ГПС (қум шағал аралашмаси) маҳсулоти олиш тўғрисида 1-сонли шартнома имзоланганлиги, шартнома бўйича олинган маҳсулотлар жавобгар томонидан берилган ишончнома орқали ҳисоб фактуралар икки томонлама электрон тасдиқланганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдида ҳозирги кунда жами 41.727.690 сўмлик қарздорликни тўлаб бермай шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги, қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 32-моддасида ҳамда шартноманинг 3.2-бандида етказиб берилган товарлар (ишлар хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланганлиги билдирилиб жавобгардан даъвогар фойдасига 41.727.690 сўм етказилган зарар (асосий қарз) 20.863.845 сўм пеня, 1.251.831 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари, жами 63.867.366 сўмни ундиришни сўраган. Даъвогар даъво аризаси талабининг асосини ўзгартириб, даъво талабига асос қилиб 2021 йил 19 февраль кунидаги 19/02-сонли, 2021 йил 17 мартдаги 1-сонли, 2021 йил 29 сентябрдаги 1А-сонли ва 2021 йил 05 май кунидаги 2-сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги шартномалар асос қилиб келтириб, жавобгардан даъвогар фойдасига фойдасига 41.727.690 сўм асосий қарз, 20.863.845 сўм пеня, 1.251.831 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари, жами 63.867.366 сўмни ундиришни сўраган. Даъвогарнинг аризаси ажрим билан иш юритишга қабул қилинган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Даъвогарнинг ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриш ҳақидаги аризаси мавжуд. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили 41.727.690 сўм асосий қарздорлик мавжудлиги, бироқ жавобгарнинг молиявий аҳволи ёмонлигини билдириб, даъво талабининг пеня қисмини қаноатлантирмасликни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга мувофиқ даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича даъвогар жавобгар ўртасида 2019 йил 05 январда транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида, 2020 йил 01 июлда ҳамда 2021 йил 5 февралда 01-сонли шартнома тузилган. Шартномаларга асосан техника хизматлари ва қум шағал аралашмаси етказиб берилган. 2019 йил 05 январдаги 02 сонли шартномага асосан жавобгарга даъвогар томонидан накладная-счёт-фактура ва товарно-транспортнаянакладная орқали 2019 йил 01 мартда 66.379.124 сўмлик, 2019 йил 16 апрелда 16.888.272 сўмлик, 2019 йил 06 майда 17.547.420 сўмлик, 2019 йил 01 июлда 35.470.786 сўмлик, 2019 йил 05 августда 35.970.480 сўмлик, 2019 йил 30 сентябрда 17.993.925 сўмлик, 2019 йил 11 ноябрда 23.425.828 сўмлик, 2019 йил 11 ноябрда 21.290.321 сўмлик, 2019 йил 30 декабрда 15.189.200 сўмлик, 2020 йил 01-июлдаги 1-сонли шартномага асосан 2020 йил 25 декабрдаги 461-сонли ишончнома асосида 2021 йил 01 январдаги 1-сонли электрон счёт-фактура орқали 9.411.968 сўмлик, 2021 йил 05-февралдаги 01-сонли шартномага асосан 2021 йил 12 мартдаги 80-сонли ишончнома асосида 2021 йил 01 апрелдаги 1-сонли электрон счёт-фактура орқали 32.017.207,50 сўмлик, 2021 йил 05-февралдаги 01-сонли шартномага асосан 2021 йил 30 июндаги 291сонли ишончнома асосида 2021 йил 05 июлдаги 4-сонли электрон счётфактура орқали 29.171.233,50 сўмлик, 2021 йил 05-февралдаги 01-сонли шартномага асосан 2021 йил 26 октябрдаги 580-сонли ишончнома асосида 2021 йил 31 октябрдаги 9-сонли электрон счёт-фактура орқали 2 28.459.740 сўмлик, жами 349.215.504 сўмлик маҳсулотлар берилганлиги ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланган. Даъвогар томонидан тақдим этилган 2022 йил 01 ноябрь ҳолатига бир томонлама тузилган далолатномада жавобгар томонидан жами 307.487.814 сўм тўлаб берилганлиги ва 2022 йил 01 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 41.727.690 сўмни ташкил этишини тасдиқлаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Иш ҳужжатларида ушбу қарздорликни рад этувчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Жавобгар вакили ушбу қарздорликни тўлиқ ёки қисман рад этувчи ҳужжатларни судга тақдим эта олмади. Шу сабабли суд даъвонинг 41.727.690 сўм (етказилган зарар сифатида келтирилган) асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41.727.690 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво ариза талабида Қонунга ва шартномага асосан асосий қарзнинг 50 фоизи миқдорида 20.863.845 сўм ундиришни сўраган. Қонуннинг 32-моддасининг иккинчи қисмига етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2019 йил 05 январда тузилган шартноманинг 4.3-бандида Кўрсатилган хизмат учун маблағ тўланиши кечиктирилганда тўловни кечиктирган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлаши, 2020 йил 01 июлда тузилган шартноманинг 3.23 бандида ҳам маҳсулот ҳақини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламаганлик учун ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 260-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд, юқорида қайд этилган қонун нормасига асосан, даъвогар томонидан талаб қилинган 20.863.845 сўм пеня суммаси асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, суд талаб қилинган 20.863.845 сўм пеня миқдорини 10.400.000 сўмга камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” 2020 йил 06 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни билан белгиланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари (бундан буён матнда Давлат божи ставкаларининг миқдорлари деб юритилади) 2-бандининг “а”-кичик бандида, давлат божи мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, ҳисобланиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг 1 қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига 4 уларнинг зиммасига юклатилиши, 6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу сабабли даъвогар томонидан судга мурожаат қилишда тўланган 1.251.831 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъвогарнинг даъво аризаси талабини қисман қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 41.727.690 сўм асосий қарз, 10.400.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 1.251.831 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини, жами 53.403.521 сўм ундириши лозим. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза талаби қисман қаноатлантирилсин. “ХХХ” ҳисобидан “ХХХ” фойдасига 41.727.690 сўм асосий қарз, 10.400.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 1.251.831 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини, жами 53.403.521 сўм ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья З.Х.Тожиев 5