Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4837 Дата решения 01.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый 10-сонли қурилиш бошқармаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 985643 Claim ID 2982718 PDF Hash a539960817336599... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 1 декабрь 4-2101-2202/4837-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, ХХХнинг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даьво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар, аниқланди: Даьвогар ХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлиб қолган фуқароларга тўланган 12.837.800 сўмлик ҳаражатлар ва 192.800 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суд ажримига асосан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида вилоят Давлат солиқ бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили қарздорлик мавжуд эканлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, жамиятда ишлаган ходимларнинг меҳнатда майибланиши ва касб касаллиги оқибатида ногирон бўлиб қолган И.В. ва Х.Б.га пенсия тайинланган ва бу ҳақда тегишли далолатномалари, пенсия жамғармаси бўлимининг фармойишлари қабул қилинган. 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига юқоридаги фуқароларга тўланган пенсия пулларидан жавобгарнинг қарздорлиги 12.837.800 сўмни ташкил этган. Жавобгарнинг қарздорлиги мавжуд бўлсада, ушбу қарздорлик қоплаб бериш учун даъвогарнинг жавобгарга юборилган талабномалари жавобсиз ва қаноатлантирилмасдан қолдирилган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддасига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни, шунингдек дафн этиш нафақасини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу Қонун 12-моддасининг "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 4бандига кўра, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказиши белгиланган. “О” масъулияти чекланган жамиятидан ходимларига ташкилотнинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсия ҳисобидан тўлаб берилган жами 12.837.800 сўм пул маблағлари қоплаб берилмаган. Ушбу пул маблағлари жавобгар томонидан иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказилиши лозим. Шу сабабли суд жавобгардан даъвогар фойдасига 12.837.800 сўм пенсияга кетган харажатларни ундиришни лозим топди. Шунингдек даъвогар даъво аризасида 192.800 сўм пеня ундиришни сўраган. Низомнинг 3-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. Низомнинг 20-бандига кўра, Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 192.800 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бундай ҳолатда суд суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражатларини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни хисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларига қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХ фойдасига 12.837.800 сўм пенсияга кетган харажатларни, 192.800 сўм пеня ва олдиндан тўлаб берилган 24.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев