← Назад
Решение #735592 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 1 декабрь
4-1001-2202/46783-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Н”
масъулияти чекланган жамиятининг “О” хусусий корхонасига нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлар
вакиллари иштирокисиз ўз маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Н” масъулияти чекланган жамияти “О” хусусий
корхонасига нисбатан 143.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар
вакиллари иш кўриб чиқилишида ўзиниг вакилларини ишончнома билан
иштирокини таъминламадилар. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига
асосан ишни уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб
ҳал қилишни лозим топди.
Даъво аризаси суднинг 2022 йил 15 ноябрдаги ажрими билан иш
юритишга қабул қилиниб, ишни кўриш 2022 йил 1 декабрь куни соат
0930да
Кармана
туманлараро
иқтисодий
суди
биносида
видеоконференцияалоқа режимида кўриб чиқиш учун тайинланган ҳамда
тарафларга Кармана туманлараро иқтисодий суди ёки Тошкент
туманлараро иқтисодий судига келишлари мумкинлиги тушунтирилган.
Даъвогарга ажрим юборилган ҳамда почта маълумотига кўра, ажрим
2022 йил 19 ноябрь куни даъвогар томонидан қабул қилиб олинган,
етказилган ҳолатда бўлиб турибди.
Бироқ, даъвогар биринчи суд мажлисига келмади, ваколатли вакил
иштирокини таъминламади ҳамда ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда-ИПК)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирдагина, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Шу сабабли суд, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаганлиги ва
ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ариза тақдим
этмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
ИПКнинг 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин
даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат
қилишга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни, даъвогардан республика бюджетига 2.860.000 сўм
давлат божи, Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий
вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 2.860.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан Судлар
фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий вилоят ҳудудий
бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Навоий
вилоят судига апелляция шикоят (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев