← Назад
Решение #735602 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 01 декабрь
4-1405-2202/1588-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар ХХХ, қўшимча жавобгар ХХХХга нисбатан берган даъво аризаси бўйича
ишни даъвогар вакиллари С.Х. (2022 йил 21 сентябрдаги 4-01-сонли ишончнома
асосида), Х.С. (эркин тингловчи сифатида), жавобгар вакили Л.Р. (раҳбар), қўшимча
жавобгар вакили Р.М. (2022 йил 05 августдаги 32-сонли ишончнома ва 2022 йил
04 августдаги 51-сонли ордерга асосан) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ Самарқанд филиали ва ХХХ ўртасида
2020 йил 18 майда кредит шартномаси имзоланган, шартномага асосан банк қарз
олувчига гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ва омухта ем гранула
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда чорва молларини сўйиш ускуналари сотиб
олиш учун йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 2.600.000.000 сўм миқдорида
кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини ўз муддатида фоизлари
билан қайтариш мажбуриятини олган, кредит таъминоти сифатида ХХХ Самарқанд
филиали, ХХХ ва ХХХХ ўртасида 2020 йил 19 май ва 2020 йил 08 июлда ипотека
шартномалари тузилган, шартномаларга асосан ХХХХга тегишли омборхона ва
умумий овқатланиш шохобчаси бино-иншоотлари гаровга қўйилган, ХХХ
томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит
асосий қарзи ва фоизи белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги сабабли,
даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси судга жавобгар ХХХ ва қўшимча жавобгар ХХХХга нисбатан
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 935.333.333 сўм муддатли кредит
асосий қарзи, 638.998.667 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 165.211.000 сўм
кредит фоизини ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарнинг гаровга қўйилган
мулкларига қаратишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили С.Х. кўрсатма бериб, даъво
аризасида келтирилган важларни такрорлаб, кредит шартномаси шартлари қарздор
томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада
белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, кредит асосий қарзи ва фоизини ундиришни, ундирувни
қўшимча жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили Л.Р. кўрсатма бериб, даъво
аризасига эътироз билдириб, даъво аризасида кўрсатилган йиллик
26 фоиз
устама тўлаш белгиланган кредит шартномасидан ташқари, худди шу сана ва рақам
билан йиллик 22,5 фоиз устама тўлаш белгиланган кредит шартномаси мавжудлиги,
кредит суммаси айнан 22,5 фоиз устама тўланиши белгиланган шартномага асосан
ажратиб берилганлиги, шу шартнома бўйича ҳисобланганда муддати ўтган
қарздорлик мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили Р.М. кўрсатма
бериб, жавобгарнинг важларига ўхшаш мазмунда эътироз билдириб, даъвогар
томонидан даъво талаби асослантириб берилмаганлиги сабабли, даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни вакил иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни Палата вакили иштирокисиз,
мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакиллари кўрсатмаларини таҳлил
этиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ Самарқанд филиали (кейинчалик банк) ва ХХХ (кейинчалик қарз
олувчи) ўртасида 2020 йил 18 май куни 176-сонли кредит шартномаси тузилган,
кредит шартномаси асосида банк қарз олувчига гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш,
омухта ем ва омухта ем гранула маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда чорва
молларини сўйиш ускуналари сотиб олиш учун йиллик 26 фоиз (шундан 21 фоизини
жавобгар ўз маблағи ҳисобидан, 5 фоизини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб
қувватлаш давлат жамғармаси компенсация маблағлари ҳисобидан) устама тўлаш
шарти билан 2.600.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган
кредит маблағини ўз муддатида фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган.
ХХХ Самарқанд филиали, ХХХ ва ХХХХ ўртасида 2020 йил 08 июлда
ипотека шартномаси тузилган. Ипотека шартномасига кўра, «Ипотекага қўювчи» ХХХХга тегишли Самарқанд тумани, Пулимуғоб маҳалласида жойлашган ер
участкасининг умумий майдони 1.310,53 кв.метр, фойдали майдони 406,03 кв.метр,
қурилиш ости майдони 461,95 кв.метр бўлган умумий овқатланиш шохобчаси биноиншоотлари гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган мулк тарафлар ўртасида
2.012.650.000 сўмга баҳоланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2020 йил 18 майда гўшт маҳсулотларини қайта
ишлаш, омухта ем ва омухта ем гранула маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда чорва
молларини сўйиш ускуналари сотиб олиш учун йиллик 22,5 фоиз (шундан
17,5 фоизини жавобгар ўз маблағи ҳисобидан, 5 фоизини Тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси компенсация маблағлари ҳисобидан) устама
тўлаш шарти билан расмийлаштирилган 176-сонли кредит шартномасининг
таъминоти сифатида ХХХ Самарқанд филиали, ХХХ ва ХХХХ ўртасида 2020 йил 19
майда ипотека шартномаси тузилган. Ипотека шартномасига кўра, «Ипотекага
қўювчи» - ХХХХга тегишли Самарқанд тумани, Пулимуғоб маҳалласида жойлашган
ер участкасининг умумий майдони 1.284,16 кв.метр, умумий майдони 787,83
кв.метр, фойдали майдони 694,24 кв.метр бўлган омборхона бино-иншоотлари
гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган мулк тарафлар ўртасида 1.016.750.000 сўмга
баҳоланган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, банк ХХХнинг 2020 йил 04 июндаги тўлов
топшириқномаларига асосан жами 2.600.000.000 сўм пул маблағини ўтказиб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.7-бандида кредитдан
мақсадсиз фойдаланилганда, кредит бўйича тўловлар кечиктириб тўланганда,
қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашганда ва бошқа ҳолатларда банк берилган
кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.
ХХХ томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит ва
кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида
2022 йил 26 май ҳолатига 638.998.667 сўм кредит асосий қарзи ва 165.211.000 сўм
кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда
бажарилмасдан келинган.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор ХХХ бир неча бор ёзма
равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор ХХХ мажбуриятни тўлиқ бажармаган,
шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
236-моддасига
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак,
736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни
қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу
мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли,
744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Ушбу кодекснинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома
тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг
5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун
кредит ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз
таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган хажмда бошқа
тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, ушбу қарорнинг
23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида
гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Ўтган суд мажлисларида жавобгар вакили Л.Р. томонидан тарафлар ўртасида
2020 йил 18 майда гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ва омухта ем
гранула маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда чорва молларини сўйиш ускуналари
сотиб олиш учун йиллик 26 фоиз (шундан 21 фоизини жавобгар ўз маблағи
ҳисобидан, 5 фоизини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат
жамғармаси компенсация маблағлари ҳисобидан) устама тўлаш шарти билан
расмийлаштирилган 176-сонли кредит шартномасидаги имзо у томонидан
қўйилмаганлиги, имзо сохталаштирилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида важ
келтирилган.
Жавобгар вакилининг важига асосан тайинланган суд-хатшунослик
экспертизаси бўйича Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси
маркази Самарқанд вилоят бўлими томонидан тақдим қилинган 2022 йил
19 сентябрдаги экспертизаси хулосасида кредит шартномасидаги имзо Л.Р.нинг ўзи
томонидан бажарилганлиги қайд қилинган.
Бундан ташқари, жавобгарнинг ХХХ Самарқанд филиали бошқарувчиси
номига кредит ажратишни сўраб ёзган 2020 йил 15 майдаги аризаси, қарз олувчи ва
банк ўртасидаги суҳбат баёни, ХХХ Самарқанд филиали кредит комиссиясининг
2020 йил 18 майдаги қарори, ХХХ Самарқанд филиалининг ХХХ Самарқанд вилоят
бошқармасига ҳужжатлар тўпламини вилоят кредит комиссиясида кўриб чиқиш
тўғрисида тақдим қилган 2020 йил 19 майдаги хати билан жавобгарга гўшт
маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ва омухта ем гранула маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳамда чорва молларини сўйиш ускуналари сотиб олиш учун йиллик 26
фоиз (шундан 21 фоизини жавобгар ўз маблағи ҳисобидан, 5 фоизини Тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси компенсация маблағлари
ҳисобидан) устама тўлаш шарти билан расмийлаштирилган 176-сонли кредит
шартномасига асосан кредит ажратилганлиги ҳолати тасдиқланади.
Банк ва жавобгар ўртасида 2020 йил 18 майда жавобгарга гўшт
маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ва омухта ем гранула маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳамда чорва молларини сўйиш ускуналари сотиб олиш учун йиллик
22,5 фоиз (шундан 17,5 фоизини жавобгар ўз маблағи ҳисобидан, 5 фоизини
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси компенсация
маблағлари ҳисобидан) устама тўлаш шарти билан расмийлаштирилган 176-сонли
кредит шартномасининг бажарилганлиги, яъни ушбу кредит шартномасига асосан
кредит маблағи ажратилганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмас. Даъвогар ўз
даъво аризасида жавобгардан 2020 йил 18 майда 26 фоиз устама тўлаш шарти билан
тузилган кредит шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суд, даъво аризасидаги ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаровга
қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги талабни муҳокама қилиб қуйидаги
асосларга кўра талабни қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлар ва тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларига
кўра, тарафлар ўртасидаги шартномавий муносабатлар 2020 йил 18 майда тузилган
жавобгарга гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ва омухта ем гранула
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда чорва молларини сўйиш ускуналари сотиб
олиш учун йиллик 26 фоиз (шундан 21 фоизини жавобгар ўз маблағи ҳисобидан,
5 фоизини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси
компенсация маблағлари ҳисобидан) устама тўлаш шарти билан расмийлаштирилган
176-сонли кредит шартномасига асосан келиб чиққан бўлиб, ушбу кредит
шартномаси бўйича ажратилган кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга
тегишли Самарқанд тумани, Пулимуғоб маҳалласида жойлашган ер участкасининг
умумий майдони 1.310,53 кв.метр, фойдали майдони 406,03 кв.метр, қурилиш ости
майдони 461,95 кв.метр бўлган умумий овқатланиш шохобчаси бино-иншоотлари
гаровга қўйилган. Амалдаги ФК талабларига мувофиқ, қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратилиши мумкин. Шу сабабли, жавобгарнинг кредит қарздорлигини тўламаслиги
оқибатида қўшимча жавобгарнинг айнан шу мулк билан боғлиқ жавобгарлиги юзага
келган бўлиб, тарафлар ўртасида 22,5 фоиз устама тўлаш шарти билан
расмийлаштирилган кредит шартномаси ижро этилмасдан қолганлиги натижасида
қўшимча жавобгарнинг 22,5 фоиз устама тўлаш шарти билан расмийлаштирилган
кредит шартномаси таъминоти сифатида гаровга қўйилган Самарқанд тумани,
Пулимуғоб маҳалласида жойлашган ер участкасининг умумий майдони
1.284,16 кв.метр, умумий майдони 787,83 кв.метр, фойдали майдони 694,24 кв.метр
бўлган омборхона бино-иншоотлари бўйича жаворбгарлиги юзага келмаган
ҳисобланади. Шунга кўра, даъво талабининг ундирувни қўшимча жавобгарга
тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратиш қисми қисман қаноатлантирилади.
Даъвогар ва жавобгар томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатларга кўра,
жавобгар 2022 йил август ва сентябрь ойлари давомида кредит учун 2 та ҳолатда
жами 97.000.000 сўм пул маблағини даъвогарга тўлаб берган. Даъвогар
вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ва тақдим қилган ҳужжатларига
кўра, тўланган сумма кредит фоизларини сўндириш учун йўналтирилган.
Қайд қилинганларга кўра, даъво талаблари қисман асосли бўлиб, у қисман
қаноатлантирилиши лозим.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби қисман
тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан
ХХХга кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи
томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлиги,
суд муҳокамаси кунига қадар тўлов қисман амалга оширилганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан
даъвогар ХХХ фойдасига 638.998.667 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи,
935.333.333 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 68.211.000 сўм кредит фоизини
ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаровга қўйилган Самарқанд
тумани, Пулимуғоб маҳалласида жойлашган ер участкасининг умумий майдони
1.310,53 кв.метр, фойдали майдони 406,03 кв.метр, қурилиш ости майдони 461,95
кв.метр бўлган умумий овқатланиш шохобчаси бино-иншоотларига қаратишни,
даъво талабининг 97.000.000 сўм кредит фоизи ундириш ҳамда ундирувни қўшимча
жавобгарга тегишли Самарқанд тумани, Пулимуғоб маҳалласида жойлашган ер
участкасининг умумий майдони 1.284,16 кв.метр, умумий майдони 787,83 кв.метр,
фойдали майдони 694,24 кв.метр бўлган омборхона бино-иншоотларига қаратиш
қисмларини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар ХХХ зиммасига юклашни лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 638.998.667 сўм муддати ўтган
кредит асосий қарзи, 935.333.333 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 68.211.000 сўм
кредит фоизи ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув қўшимча жавобгар ХХХХга тегишли гаровга қўйилган Самарқанд
тумани, Пулимуғоб маҳалласида жойлашган ер участкасининг умумий майдони
1.310,53 кв.метр, фойдали майдони
406,03 кв.метр, қурилиш ости
майдони 461,95 кв.метр бўлган умумий овқатланиш шохобчаси бино-иншоотларига
қаратилсин.
Даъво талабининг 97.000.000 сўм кредит фоизи ундириш ҳамда ундирувни
қўшимча жавобгарга тегишли Самарқанд тумани, Пулимуғоб маҳалласида
жойлашган ер участкасининг умумий майдони 1.284,16 кв.метр, умумий майдони
787,83 кв.метр, фойдали майдони 694,24 кв.метр бўлган омборхона биноиншоотларига қаратиш қисмларини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 34.790.860 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Ў.Қ.Мурадов