← Назад
Решение #735653 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| нинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 30 ноябрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси "*****" масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1.225.000.000 сўм асосий қарз, 447.125.000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "*****" масъулияти
чекланган жамияти раҳбари *****, жамият ишончли вакили ***** (ишончнома
асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда Қуйичирчиқ
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1.225.000.000 сўм асосий қарз, 447.125.000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо, мазкур даъво аризасини
иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" масъулияти чекланган
жамияти раҳбари ***** ҳамда жамият ишончли вакили *****лар даъво аризадаги
важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2021 йил 22 октябрда тузилган 5-сонли
олди-сотди шартномасига асосан даъвогар "*****" масъулияти чекланган
жамияти жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятига 100 (юз) кунлик
30.000 дона она товуқларни етиштириб бериши учун 2021 йил 23 декабр куни
850.000.000 сўм, 2022 йил 08 апрел куни 400.000.000 сўм, жами 1.225.000.000 сўм
пул маблағини тўлаб берганлигини, бироқ, жавобгар шартномада кўрсатилган
маҳсулотни белгиланган муддатда етказиб бермаганлигини, жавобгарни бир неча
бор огоҳлантиришига қарамасдан жавобгар ушбу огоҳлантиришларни эътиборсиз
қолдирганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз
эътирозларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгар суд маҳокамаси тайинланганлиги
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат
мавжуд.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
ишда иштирок этувчи даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш хужжатларига кўра, "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда-"Ижрочи" деб юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда-"Буюртмачи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил
22 октябрда 5-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ "Ижрочи" "Буюртмачи"нинг
топшириғига кўра шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилинган хизматларни
кўрсатиш, "Буюртмачи" эса ушбу хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шунингдек, шартноманинг 2.2.1-бандига асосан "Ижрочи" тарафлар
томонидан шартнома имзоланган кундан бошлаб, 120 кун ичида маҳсулотни
етказиб бериши, буюртмачи эса кўрсатилинган хизмат учун олдиндан 80% (фоиз)
тўловни амалга ошириши, қолган 20% (фоиз) тўловни бўлса маҳсулотни қабул
қилиш ва топшириш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб 5 (беш) кун
ичида тўлаб бериши юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда-ФК
деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Шартнома шартларига асосан "Буюртмачи" "*****" масъулияти чекланган
жамияти
томонидан
2021
йил
23
декабрдаги
2-сонли тўлов топшириқномасига асосан 825.000.000 сўм ҳамда 2022 йил
08 апрелдаги 3-сонли тўлов топшириқномасига асосан 400.000.000 сўм тўлаб
берилган бўлсада ижрочи томонидан буюртмачига маҳсулот етказиб берилмаган.
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан жавобгар
"*****" масъулияти чекланган жамиятига қарздорликни тўлаш юзасидан 2022
йил 28 сентябрда 12-сонли талабнома асосида мурожаат қилинган бўлиб, мазкур
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 1.225.000.000 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби тараф вакилининг тушунтиришлари,
иш хужжатларига илова қилинган шартнома, тўлов топшириқномалари асосида ўз
тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъворгар жавобгардан асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги
ҳолати юзасидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими,
4.1-бандига мувофиқ ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилганлигини
инобатга олиб пенянинг ҳисоб-китобини тақдим этган ҳолда 447.125.000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги
белгиланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
"Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра
умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилиши назарда тутилган.
ФҚнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли бўлиб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорида тушунтириш берилган.
Мазкур қонун хужжатлари ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўлов
амалга оширилмасдан маҳсулот берилганлиги натижасида дебиторликнинг
вужудга келишига ва қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари
кўрилмаганлиги натижасида пенянинг ошиб кетишига шахсан ўзи сабабчи
бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини
40.000.000 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.225.000.000
сўм асосий қарз, 40.000.000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлнтиршдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида
жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан давлат божи,
почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 263,
326, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1.225.000.000
сўм асосий қарз, 40.000.000 сўм пеня, 24.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 33.442.500 сўм давлат божи харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****