Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/4365 Дата решения 30.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Ойдин йўл масъулияти чекланган жамияти
Source ID 943721 Claim ID 2964879 PDF Hash 7d81a832301c566a... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 4-1701-2202/4365-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, аризачи Тошкент кўприклардан фойдаланиш Унитар корхонасининг қарздор «Oydin yo`l durdonasi” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини муваққат бошқарувчи С.Бакировнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризадан аниқланишича, «Oydin yo`l durdonasi” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Қарздор” деб аталади) Олтинкўл туман ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъктларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан 2013 йил 26 декабрда № 2286-сон рақам давлат рўйхатига олинган. 2017 йил 18 августда қайта рўйхатдан ўтказилган. Таъсис ҳужжатларига кўра жамиятнинг юридик манзили: Олтинкўл туман, Олтинкўл қишлоғи, Сарой-2 маҳалласи. Юридик шахс таъсисчиси Хамракулов Ахмадали Икрамович ҳисобланади. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 2 июлдаги 4-10012014/7385-сонли ҳал қилув қарорига асосан қарздор “Oydin yo`l durdonasi” МЧЖдан Тошкент кўприклардан фойдаланиш УК фойдасига 253 067 197,27 сўм ундириш белгиланиб, 2021 йил 3 августда ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қарздор томонидан ушбу 253 067 197,27 сўм қарздорлик 2020 йил 2 июлдан 2022 йил 27 августга қадар бўлган вақт давомида тўланмай келаётганлиги аниқланган. Қарздор томонидан 253 067 197,27 сўм пул маблағларини тўлаб бериш мажбурияти 2 йилдан ортиқ вақт давомида амалга оширилмаганлиги, қарздорни тўловга қобилиятсизлигини ифодалаши сабабли Тошкент кўприклардан фойдаланиш Унитар корхонаси қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш таомили бўйича банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган. билдиригида ишни аризачи вакилининг иштирокисиз кўриш сўралган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қонун талабига кўра суд ишни аризачи вакилини иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида муваққат бошқарувчи С.Бакиров кўрсатма бериб, суднинг ажримига асосан қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш бўйича кузатув тартиб-таомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчи этиб тайинланганлигини, мавжуд қарздорлик суд кунига қадарли тўлиқ бартараф этилганлигини, кузатув даври давомида жамиятнинг тўлов қобилияти тикланганлигини, мавжуд ишчи ўринларини сақлаб қолиш, тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш бўйича корхона раҳбари ва таъсисчи билан ишлар олиб борилганлигини билдириб, даъвони рад этишликни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни (кейинги ўринларда матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлишидан иборат. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини таҳлил қилганда, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 2 июлдаги 4-1001-2014/7385-сонли ҳал қилув қарорига асосан қарздор “Oydin yo`l durdonasi” МЧЖдан Тошкент кўприклардан фойдаланиш УК фойдасига 253 067 197,27 сўм ундириш белгиланиб, ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қарздор томонидан ушбу 253 067 197,27 сўм қарздорлик 2020 йил 2 июлдан 2022 йил 27 августга қадар бўлган вақт давомида тўланмай келаётганлиги аниқланган. Қарздор томонидан 253 067 197,27 сўм пул маблағларини тўлаб бериш мажбурияти 2 йилдан ортиқ вақт давомида амалга оширилмаган. Қонуннинг 51-моддасига кўра, Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади: қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим; келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим. Қонуннинг 55-моддасида Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Ушбу ҳолатда қарздор мавжуд қарздорликни суд кунига қадарли тўлиқ тўлаганлиги, қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги сабабли аризачининг аризасини рад этишликни лозим топади. Қонуннинг 26-моддасида Суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. «Oydin yo`l durdonasi” масъулияти чекланган жамияти кредиторларининг 1-йиғилиш қарорида муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 30 баравари миқдорида иш ҳақи белгиланган ва тасдиқлаш суддан сўралган. Суд тўловга қобилиятсизликка доир иш олиб борилганлиги бўйича муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 30 баравари миқдорида иш ҳақи тасдиқлашни лозим топади. Шунингдек, суд ишни кўриш якунлари бўйича суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, қарздор ҳисобидан кредито фойдасига олдинган тўланган 24 000 сўм почта харажати ва Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 26, 51, 55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 210, 211моддаларини қўллаб, Тошкент кўприклардан фойдаланиш Унитар корхонасининг «Oydin yo`l durdonasi” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. «Oydin yo`l durdonasi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан; Тошкент кўприклардан фойдаланиш Унитар корхонаси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божиундирилсин. «Oydin yo`l durdonasi” масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси Бакиров Саиб Садиковичнинг тўловга қобилиятсизликка доир иш бўйича иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 30 (ўттиз) баравари миқдорида белгилансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин. Судья Ш.Абдухаликов