Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1007-2503/58 Дата решения 21.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381522 Claim ID 2738760 PDF Hash a4f158819b1379da... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддаси збекистон Республикаси ЖК 243 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖК 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
билан ЖКнинг 57-моддаси билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 21 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор тумани прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи О.Ширинов ва унинг ҳимоячиси “JAVOHIR FAYZ HIMOYA” адвокатлик бюросининг адвокати Ф.Атаева, фуқаровий даъвогарлар Г.Сатимова, Р.Сабирзянов, Д.Курбановнинг иштирокида, Ширинов Отабек Темировичга нисбатан 11007-2503/58-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ширинов Отабек Темирович (SHIRINOV OTABEK TEMIROVICH), 1975 йил 25 июлда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, илгари “MARMAR PRES” МЧЖ раҳбар лавозимида ишлаган, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Учтепа А тумани, 12-мавзе, 7 -уй, 12-хонадонда яшайди, 2024 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221моддаси тартибида ушланиб, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 1 декабрдаги ажримига асосан “қамоққа олиш”тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 13 декабрь кунидан эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “а,в” банди, 228-модда 2-қисмининг “б” банди, 228моддасининг 3-қисми, 167-моддаси 2-қисмининг “в” банди, 228-модда 2-қисмининг “б” банди, 228-моддасининг 3қисми, 167-модда 3-қисмининг “а”банди, 168-модда 3қисми “в” банди, 228-модда 2-қисми “б” банди, 228-модда 3қисми, 243-модда ҳамда 227-модда 2-қисмининг “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л Д И: Ширинов Отабек Темирович (SHIRINOV OTABEK TEMIROVICH), ўзининг жиноий ҳаракатларини қасддан давом эттириб, жиноят иши алоҳида иш юритишга ажратиб олинган шахлар билан тил бириктириб, “MARMAR PRES” МЧЖ Бошқарув сервис компанияси ишчилари Р.Собирзияев ҳамда Д.Қурбоновларнинг электрон имзоларини мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик ҳамда ишончни сустеъмол қилиш йўли орқали қўлга киритиб, уларнинг электрон имзоларидан фойдаланган ҳолда гуёки оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш важи билан уларнинг номидан сохта электрон ариза киритиб, “Oilakredit.uz” платформаси орқали Р.Собирзияев номига 33.000.000 сўм, Д.Қурбонов номига 27.000.000 сўм жами 60.000.000 сўмлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2021 йилдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қушимча чора тадбирлар туғрисида”ги ПҚ-55-сонли Қарорига асосан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасидаги имтиёзли кредитларни олишга эришиб, ушу кредит маблағларига 2 дона электр мотоцикл олиб, шундан 1 донасини фуқаро Ниғмонов Хабибулло Мавлоновичга 12.000.000 сўмга сотиб юбориб, нақд пулга айлантириб, жиноий фаолиятдан олинган пул маблағларини легаллаштиришда ифодаланган айблов бўйича унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан оқлансин. Ширинов Отабек Темирович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “в”, 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмнинг 60 (олтмиш) баравари миқдорида 22.500.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмнинг 50 (эллик) баравари миқдорида 18.750.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмнинг 50 (эллик) баравари миқдорида 18.750.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди 2 билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмнинг 60 (олтмиш) баравари миқдорида 22.500.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ширинов Отабек Темировичга нисбатан тайинланган жазоларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибда, қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмнинг 75 (етмиш беш) баравари миқдорида 28.125.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан О.Шириновни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 30 ноябрь кунидан 2024 йил 13 декабрь кунига қадар, 14 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун базавий ҳисоблаш миқдори 68 (олтмиш саккиз) баравари миқдорида 25.500.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин. О.Шириновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг О.Ширинов жиноят иши бўйича жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш учун Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб рақамига Ш.Мирзамухамедов томонидан 2024 йил 20 декабрда топширилган 272.572.000 сўмдан 146.341.237.3 (80.231.237.3+66.110.000) сўм пуллар “MARMAR PRES” МЧЖ фойдасига ундирилсин ва қолган 126.230.762,7 сўм пулларни тегишли тартибда Мирзамуҳамедов Шухрат Джамшитовичга қайтарилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг М.Мирзамухамедованинг уйида ўтказилган тинтув жараёнида олинган Д.Набиев номига очилган банк пластик картасини Набиев Дилшод Адхамовичга қайтарилсин. Манфаатдор тарафларга юқорида қайд этилган жиноятлар оқибатида етказилган моддий (бой берилган фойда ва ҳ.к.) ва маънавий зарарлари ундириш масаласида фуқаролик судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович 3 4