Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1413 Дата решения 30.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Янгиобод МФЙ кооперативи томорқа хизмати масъулияти чекланган жамияти
Source ID 990769 Claim ID 2963534 PDF Hash 140be781a5aa4033... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бўстон туман 4-1703-2202/1413-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар «Янгиобод кооперативи таморқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили М.Аскаров (ишончнома асосида), жавобгар МЧЖ раҳбари Т.Низомов (паспорт асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- «Янгиобод кооперативи таморқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 290 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 10 000 000 сўм муддати келган кредит қарз, 3 500 000 фоиз қарздорликни ва суд харажатини ундиришни сўраган. Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга имтиёзли шартлар асосида кредит маблағи берилганлигини, бироқ жавобгар кредит тўловларини сурункали равишда келишилган жадвалга асосан амалга оширмаганлигини, бир неча маротаба тўловларни амалга ошириш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда огохлантирилганлигини, суд кунига қарздорлик ортганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар олдинги суд мажлисида берган кўрсатмасида кредит қарзи учун 32 040 000 сўм тўлов амалга оширганлигини, график асосида кредит қарздорликни тўлаб боришини билдирган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Агробанк” Улуғнор филиали ва «Янгиобод кооперативи таморқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 25 февралда №54-7-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, филиал жавобгарга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 йил муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан минитрактор, мотокультиватор, уруғлик ва кўчат, инкубатор ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 300 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада кўрсатилган жадвал асосида 300 000 000 сўм кредит асосий ва унга хисобланган фоиз тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 7 март кунги №1, №2, №3-сонли тўлов топшириқномалари билан шартномада келишилган 300 000 000 сўм тўловни амалга оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил сентябрь ойи ҳолатига муддати келган кредит қарз 10 000 000 сўм, фоиз қарз 3 500 000 сўмни ташкил этиши, шу сабабли барча кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ундириб беришликни сўраган. Шартноманинг 4.7-бандига кўра, қарз олувчи шартноманинг 3.5-3.11-бандларида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда, муддатидан олдин кредит асосий қарз ва хисобланган фоизлари билан банк қайтаришни талаб этишга ҳақли эканлиги белгиланган. Жавобгар томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатларда ҳамда қарздорликни муддатидан олдин ундириб олиш учун асос бўлган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 5-бандининг учинчи хатбошисида, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан кредит учун 2022 йил 31 октябрдаги №285-сонли касса кирим ордерига асосан 4 000 000 сўм, №305-сонли ордерга асосан 40 000 сўм, №127-сонли ордерга асосан 28 000 000 сўм тўлов амалга оширилган. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд жавобгар томонидан кредит учун амалга оширилган жами 32 040 000 сўмни фоиз қарз, муддати келган кредит қарз ва муддати келмаган кредит қарздорликдан чегириб, 271 460 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорликни ундиришни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. «Янгиобод кооперативи таморқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - АТБ “Агробанк” фойдасига 271 460 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлик ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 6 070 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат да шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Ш.Абдухаликов