Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/2627 Дата решения 30.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый SAMARQAND SUV TAMINOTI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 990411 Claim ID 2978696 PDF Hash 73c2aac454c59f35... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
ушбу Кодекснинг 468-моддаси ушбу Кодекс 468 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-30, (+99866) 240-45-42 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 30 ноябрь 4-1405-2202/2627-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Ургут тумани Юқори Қаландар МФЙда жойлашган ЖЖЖдан 1 767 697 920,33 сўм қарз, 695 290 918,90 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили Ш.Эранов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили А.Хасанов (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасидан кўринишича, ХХХва ЖЖЖ ўртасида 330123-сонли шартномага асосан ХХХЖЖЖга электр қувватини етказиб бериш, жавобгар эса, фойдаланилган электр қуввати учун тўловларни ўз вақтида ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан 1 767 697 920,33 сўм қарздорлик тўлов қилинмаганлиги сабабли даъвогар ХХХманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 1 767 697 920,33 сўм қарз, 695 290 918,90 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Ш.Эранов кўрсатма бериб, даъво аризасидаги асосий қарздорлик 1 767 697 920,33 сўм эмас, балки 1 491 064 020.33 сўм бўлганлиги, 276 633 900 сўм қарздорлик хато киритилганлиги, пеня миқдори даъво талабидагидек эканлигини билдириб, жавобгардан 1 491 064 020.33 сўм қарз ва 695 290 918,90 сўм пеня ундиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили А.Хасанов даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, даъво аризасидаги асосий қарздорлик 1 491 064 020.33 сўм бўлганлигини билдириб, 695 290 918,90 сўм пеня қисмини рад қилишни сўради. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Палата даъво аризасида ишни бошқарма вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни Палата вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХбилан Ургут тумани Юқори Қаландар МФЙда жойлашган ЖЖЖ ўртасида 2021 йил 25 январда 330123-сонли юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилиб, унга кўра ХХХшартномага асосан ЖЖЖга тармоқлар орқали электр энергиясини етказиб бериш, ЖЖЖ эса қабул қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 01 ноябр ҳолатига 1 491 064 020.33 сўм дебитор қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг 474моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган. Жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик суммаси тўланмаганлиги сабабли, даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан суд мажлисида аниқланган 1 491 064 020.33 сўм асосий қарз ундиришлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 01 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарорининг 2-банди 3-хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Ўз.Р. ФКнинг 326-моддасига асосан, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб тушунтириш берилган. Суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини, шунингдек жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, ундирилиши сўралаётган 695 290 918,90 сўм пеняни 125 152 365,40 сўмга қадар камайтиришни, даъво талабидаги пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафлар вакилларини важларини тинглаб, ишдаги хужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, Даъвогар ХХХфойдасига жавобгар Ургут туманидаги ЖЖЖдан 1 491 064 020.33 сўм қарздорликни ундиришни, 276 633 900 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим деб топди. Давлат божи суммасининг ҳисоб-китоби қуйидагича: қаноатлантирилган даъво талаби бўйича 1 491 064 020.33 сўм асосий қарз ва 695 290 918,90 сўм пеня (2 186 354 939,23) х 2 фоиз = 43 727 098,78 сўм давлат божи жавобгар зиммасига, даъво талабининг рад қилинган қисми 276 633 900 сўм х 2 фоиз = 5 532 678 сўм давлат божи даъвогар зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХфойдасига 1 491 064 020.33 сўм асосий қарз, 125 152 365,40 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Даъво талабининг 276 633 900 сўм қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ЖЖЖдан 43 727 098,78 сўм, даъвогар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятидан 5 532 678 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев