← Назад
Решение #735784 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 20 | — | law | |
| нинг | 14 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 14 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 29 ноябрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Тошкент вилоят
***** бошқармасининг жавобгар "*****" фермер хўжалигидан ғалладан бўшаган
майдонга ўт қўйиши натижасида тупроқ унумдорлигига етказилган 14.870.269 сўм
зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни
даъвогар Тошкент вилоят ***** бошқармасининг ишончли вакиллари ***** (2022
йил 8 ноябрдаги 02/09-5544-сонли ишончнома ҳамда 2022 йил 22 ноябрдаги 01/095847-сонли ишончнома асосида), жавобгар "*****" фермер хўжалиги раҳбари
***** иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида,
очиқ, сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилоят ***** бошқармаси (кейинги ўринларда "даъвогар" деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб "*****" фермер хўжалиги
(кейинги матнларда "жавобгар" деб юритилади)дан ғалладан бўшаган майдонга ўт
қўйиши натижасида табиатга етказилган 14.870.269 сўм зарарни ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар Тошкент вилоят экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишончли вакили О.Примов даъво
аризасидаги важларини такрорлаб, Тошкент вилоят ***** бошқармаси
бошлиғининг 2021 йил 1 июлдаги 367/А-сон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза
қилиш соҳасидаги рейд тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асосан
Чиноз туман ҳудудида сомон поялари ѐқилиши ҳолати ўрганилганида "*****"
фермер хўжалигига тегишли ғалладан бўшаган ҳудудида жами 19 гектар сомон
поялари ѐқилганлиги ҳолати кузатилганлигини ва бунинг натижасида табиатга
14.870.269 сўм зарар етказилганлигини сабабли, жавобгардан етказилган зарарни
ундириш лозимлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Шунингдек, суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ***** даъвони
тан олиб, келгусида бундай ҳолат бўлмаслигини, эътиборли бўлишини маълум
қилиб, суддан енгиллик беришини сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Чунки Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат
қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 27 ноябрдаги 11-1481,
10/8 ва 91-сонли Қарори билан "Бошоқли дон экинлари сомонини ѐқиб юборилиши
натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган
юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича"
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил
25 декабрда 1647-сон давлат рўйхатига олинган Низомга мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси ***** давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари
(инспекциялари) табиатга етказилган зарарни мазкур Низомнинг II-бўлимида қайд
қилинган тартибда ҳисоблаб, қонун бузилиш ҳолатларини содир этган юридик ва
жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда етказилган зарарни
ундириш чораларини кўради.
Иш хужжатларида кўринишича Тошкент вилояти ***** бошқармаси ҳамда
ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 03 октябрдаги "***** соҳасида давлат бошқаруви тизимини
такомиллаштириш
бўйича
қўшимча
чора-тадбирлар
тўғрисида"ги
ПҚ-3956-сонли қарори 2019 йил 30 октябрдаги "2030 йилгача бўлган даврда
Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш консепциясини
тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5863-сонли Фармони ҳамда Тошкент вилояти *****
бошқармаси
бошлиғининг
2021 йил 26 майдаги 294/А-сонли ҳамда 2021 йил 1 июлдаги 367/А-сонли
буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилган.
***** соҳасидаги назорат бўйича Чиноз туман бўлими томонидан ўтказилган
рейд тадбирлари натижасида Чиноз туманида фаолият юритувчи "*****" фермер
хўжалигига тегишли бўлган 421-контурлардаги ғалладан бўшаган сомон пояларни
ѐқиш юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги
Қонуннинг 20-моддаси, "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги
Қонуннинг 4, 24-моддалари бузилишига йўл қўймаслик ва фермер хўжалиги ер
майдонида сомон пояларини ѐқилишини олдини олиш юзасидан Тошкент вилояти
***** бошқармаси Чиноз туман инспекцияси томонидан "*****" фермер
хўжалигига сомон қолдиқларини ѐқмасликлари тўғрисида огохлантириш хатлари
берилган бўлсада, фермер хўжалиги раҳбарининг беэътиборлиги туфайли ғалладан
бўшаган ер майдонларида сомон поялари ѐқиб юборилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 27 ноябрдаги 11-1481, 10/8 ва
91-сонли Қарори билан "Бошоқли дон экинлари сомонини ѐқиб юборилиши
натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган
юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича" тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647сон давлат рўйхатига олинган Низом талабларига асосан "*****" фермер хўжалиги
ҳудудида ғалладан бўшаган сомон пояларни ѐқиш юзасидан 14.870.269 сўм зарар
ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 14-моддасига асосан, агар қонун ѐки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган
зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ѐки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи
бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай
даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг
19-бандида зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ѐки лозим
даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари,
мол-мулк йўқолиши ѐки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома
мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай
қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки
қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши (ФК 14-моддасининг иккинчи
қисми), бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни
бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги
далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги
"Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
ПФ-5490-сонли Фармонига биноан, назорат қилувчи органлар томонидан
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши
шартлиги, ушбу тизимда рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари
фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур Фармоннинг 2-иловаси, 21-бандида Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан материалларни сақлаш ѐки ѐнувчан
моддаларни ва қурилиш материалларини очиқ оловда ѐқиш пайтида атмосфера
ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари юзасидан тезкор
назорат чораларини ўтказиш текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона
тизимда рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида
ўтказиладиган текширувлар рўйхатига киритилган.
Суднинг 2022 йил 22 ноябрдаги 22/2211-сонли сўровига асосан Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг 2022 йил
24 ноябрдаги №02-15-2/1097-3138-сонли жавоб хатига кўра "*****" фермер
хўжалигида ғалладан бўшаган майдонларни ѐқиб юбориш ҳолатларини аниқлаш
бўйича ўтказилган ўрганишлар текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона
тизимида рўйхатга олинганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК)нинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига
кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ѐзма
ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъвогарнинг жавобгардан унга тегишли
ғалладан бўшаган 19 гектар ер майдонидаги сомон ѐқилганлиги ва бунинг
натижасида табиатга 14.870.269 сўм миқдорда зарар етказилганлиги тўғрисидаги
важларини асосли ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб,
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига табиатга етказилган 14.870.269 сўм миқдорда етказилган
зарарни ва 24 000 сўм почта харжатини ундиришни, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан жавобгардан Республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 14-моддаси, Иқтисодий
процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-179, 186, 187-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Тошкент вилоят ***** бошқармасининг жавобгар "*****" фермер
хўжалигидан ғалладан бўшаган майдонга ўт қўйилиши натижасида табиатга
етказилган
14.870.269 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" фермер хўжалигидан даъвогар Тошкент вилоят *****
бошқармаси фойдасига 14.870.269 сўм миқдорда етказилган зарар ва 24.000 сўм
почта харжати ундирилсин.
Жавобгар "*****" фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****