Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4761 Дата решения 29.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотека банк Ответчик / Подсудимый Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази
Source ID 985626 Claim ID 2975504 PDF Hash 52002a80728a4f8c... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 47-моддаси аролик кодекси 47 code_article
нинг 25-моддаси нинг 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2022 йил 29 ноябрь 4-2101-2202/4761-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “банк” манфаатини кўзлаб жавобгар ХХХга нисбатан 166.954.837 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “банк” манфаатини кўзлаб (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, ХХХдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 166.954.837 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, юридик шахс ҳисобланмаслигини, кўрсатилган ИНН ва ҳисоб рақам бошқа ташкилотларга тегишли эканлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ариза бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан, Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасининг расмий веб сайти stat.uzдан олинган маълумотга кўра жавобгар ХХХ юридик шахс шахс ҳисобланмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддасига кўра, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 25-моддасига кўра, иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. Гарчи мавжуд низо иқтисодий суднинг судловига тааллуқли бўлсада, даъво талабида қайд қилинган Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази юридик шахс мақомига эга эмаслиги сабабли иқтисодий судда кўрилаётган иш бўйича тараф бўла олмайди. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, суд агар иш судга тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатади. Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда, давлат божи қайтарилиши керак. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогардан давлат божини ундирмасликни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110, 195-моддаларини қўллаб, суд A Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “банк” манфаатини кўзлаб ХХХдан 166.954.837 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажримдан норози тараф апелляция тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев