Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/1431 Дата решения 29.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Асака туман бўлими Ответчик / Подсудимый Ўқчи пахта тозалаш заводи акционерлик жамияти
Source ID 987472 Claim ID 2979099 PDF Hash b26ee8d139146c02... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онунининг 47-моддаси онуни 47 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
зР ИПК 110-моддаси зР ИПК 110 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka district, Sahil bo’yi street 11 ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Тел: (+998 74) 232-35-41, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2202/1431-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.С.Юлдашев раислигида, У.Турғунованинг котиблигида даъвогар Асака тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси бўлимининг жавобгар “Ўқчи пахта тозалаш заводи” акционерлик жамияти ҳисобидан 25.844.036,60 сўм тўланган пенсия пулини ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили Б.Кимсанбоев (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакил иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Асака тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси бўлими (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ўқчи пахта тозалаш заводи” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 25.844.036,60 сўм тўланган пенсия пулини ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилини суд мажлисида иштирокини таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини тарафларга мутаносиб юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Асака тумани, А.Темур кўчасида яшовчи 1954 йилда туғилган фуқаро Султонова Рахимахон “Ўқчи пахта тозалаш заводи” акционерлик жамиятида ишлаган даврида касб кассаллиги учун Тиббий меҳнат комиссиясининг хулосасига кўра 2-гурух ногирони деб тан олинган ва ушбу хулосага асосан унга даъвогар томонидан ногиронлик пенсия пули тўлаб келинган. Даъвога кўра, даъвогар томонидан жавобгарга ҳар ойда тўланаётган ногиронлик пенсия пулини ундириш учун талабнома билан мурожаат қилингани, лекин хозирга қадар, яъни 01.10.2022 йилгача 25.844.036,60 сўм қарздорлик тўланмасдан келингани сабабли Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабидан келиб чиқиб, жавобгардан фуқарога тўланган 25.844.036,60 сўм ногиронлик пенсия тўловларини регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси б-бандига кўра ногиронлик пенсияси агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга - ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказишлари белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига кўра, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар. Низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра, Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. Даъвогар жавобгарга фуқаро учун 2021 йил декабрь ойи ҳамда 2022 йил январь-сентябрь ойларида тўланган жами 17.173.262,9 сўм пенсияларни регресс тартибда тўлаш ҳақида 21.01.2022 иилдаги №01-03-30-224/-33-47/04-сонли, 15.02.2022 иилдаги №01-03-30-224/-33-86/04-сонли, 18.03.2022 йилдаги №01-03-30-224/-33-144/04-сонли, 08.04.2022 иилдаги №01-03-30-224/-33214/04-сонли, 07.05.2022 иилдаги №01-03-30-224/-33-207/04-сонли, 06.06.2022 иилдаги №01-03-30-224/-33-268/04-сонли, 04.07.2022 йилдаги №01-03-30-224/-33-369/04-сонли, 02.08.2022 иилдаги №01/35/98-сонли, 09.09.2022 иилдаги №01/35/333-сонли ҳамда 05.10.2022 иилдаги №01/35/366сонли талабномаларни юборган, лекин талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 2021 йил декабрь ойи ҳамда 2022 йил январь-сентябрь ойларида фуқаро Р.Султоновага тўланган 17.173.262,9 сўм тўловларни регресс тартибда ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, иш хужжатларига кўра, фуқаро Р.Султоновага ногиронлик пенсияси тайинланганлиги ва тўланган пенсия тўловлари миқдорини тасдиқловчи даъвогарнинг фармойишлари, даъвогар томонидан тасдиқланган маълумотномалар билан ўз исботини топган. Шу сабабли суд, даъво талабининг 17.173.262,9 сўм пенсия пулини ундириш қисмини қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 17.173.262,9 сўм пенсия тўловларини ундиришни лозим топди. Бироқ, суд даъвогарнинг жавобгардан 2021 йилда фуқаро Р.Султоновага тўланган 8.670.773,7 сўм пенсия тўловларини регресс тартибда ундириш ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Чунки, ЎзР ИПК 110-моддаси 1-қисми иккинчи бандида, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади, деб белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Асака туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 декабрь кунги ҳал қилув қарорига кўра, 01.12.2021 йил кунига қадар фуқаро Р.Султоновага тўланган 13.697.371 сўм пенсия тўловлари жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига регресс тартибда ундириш белгиланган ва ҳозирда ушбу ҳал қилув қарори кучида. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 343.465,26 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 149, 150, 153-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ўқчи пахта тозалаш заводи” акционерлик жамияти хисобидан: - Асака тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси фойдасига 17.173.262,9 сўм асосий қарз ва 24.000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 343.465,26 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг “Ўқчи пахта тозалаш заводи” акционерлик жамияти ҳисобидан 2021 йилда фуқаро Р.Султоновага тўланган 8.670.773,7 сўм пенсия тўловларини регресс тартибда ундириш ҳақидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья С.С.Юлдашев