← Назад
Решение #735869 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 29 ноябр 4-1802-2201/1571-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази» Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг вакили З.Адилов
(2022 йил 07 ноябрдаги 93и/01-07-сонли ишончномага асосан), «SHAKHRISABZ TOUR»
масъулияти чекланган жамиятининг вакили Д.Хамраев (ишончномага асосан) ва
Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси вакили Ж.Рахмонов (2022 йил 21 сентябрдаги
ишончномага асосан)лар иштирокида, Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази» Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг, «SHAKHRISABZ TOUR»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган
4-1802-2201/1571-сонли иқтисодий ишни, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ:
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази» Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси (матнда - даъвогар деб юритилади), «SHAKHRISABZ TOUR»
масъулияти чекланган жамияти (матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ижарага берувчи-даъвогар ва балансда
сақловчи-Вилоят маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан
фойдаланиш инспекцияси ҳамда ижарага олувчи-жавобгарлар ўртасида 2021 йил
14 декабр куни 994ДК/21-сонли ижара шартномаси тузилганлигини, ушбу
шартноманинг 2-иловасига асосан балансда сақловчи- Вилоят маданий мерос
объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекциясининг балансидаги
объект ижарага олувчи-жавобгарга 2019 йил 01 январдан 2021 йил 31 декабргача
бўлган муддатга ижарага топширилганлигини, шартноманинг 3-иловасига асосан
ижарага олувчи –жавобгар ижарага берувчи-даъвогарнинг транзит ҳисобрақамига ҳар
чоракда белгиланган тўлов миқдорини тўлаб бориши, шундан 25 фоизи маҳаллий
бюджетга, 20 фоизи жамғармага, 40 фоизи балансда сақловчи- Вилоят маданий мерос
объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекциясига, 15 фоизи
марказга тақсимланиши белгиланганлигини, ижара шартномасининг 3.1 бандига
асосан ижарага олувчи-жавобгар ижара муддати тугагач, объектни 10 кун ичида
балансда сақловчи- Вилоят маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан
фойдаланиш инспекциясига топшириши белгиланган бўлса-да, ижарага олувчижавобгар томонидан ҳозирга кунга қадар “объект” қайтарилмасдан фойдаланиб
келинаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32 – моддасига
асосан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз пеня тўлаши, аммо кечиктирилган
ижара ҳақининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда 26 595 253 сўм пеня
ҳисобланганлигини билдириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 53 190 506 сўм
асосий қарз, 26 595 253 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажатини ундириш ва
жавобгарни Шаҳрисабз шаҳар тарихий марказида жойлашган Чорсу мажмуасидан
мажбурий тартибда чиқариш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган.
Суднинг ажрими билан иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Вилоят маданий мерос
объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекциясининг ҳуқуқий
вориси Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан ижара
шартномаси тузилганлигини, ижара тўловларини ўз вақтида тўламаётганлигини
билдириб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили пандемия даврида
ташкилотнинг
иқтисодий
аҳволи
анча
оғирлашганлигини,
савдо
қилишолмаганлигини, туристлар оқими кескин камайиб кетганлигини, ижара
тўловларни тўлаб беришини билдириб, қонуний ёрдам қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси вакили
музей қўриқхона балансда сақловчи ҳисобланишини, жавобгарни ҳудуддан мажбурий
тартибда чиқариш бўйича суд қарори чиқарилганлигини, шундай бўлса-да, музей
қўриқхона ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошириб келаётганлигини билдириб, ишни
қонун доирасида кўриб чиқишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ижарага берувчи-даъвогар ва балансда сақловчи-Вилоят маданий
мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекцияси ҳамда
ижарага олувчи-жавобгарлар ўртасида 2021 йил 14 декабр куни 994ДК/21-сонли
ижара шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2-иловасига асосан балансда сақловчи- Вилоят маданий
мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекциясининг
балансидаги Шаҳрисабз шаҳар тарихий марказида жойлашган Чорсу мажмуаси умумий
майдони 296 кв.м. нотурар жойни ижарага олувчи-жавобгарга 2019 йил 01 январдан
2021 йил 31 мартгача бўлган муддатга ижарага топширилган.
Шартноманинг 3-иловасига асосан ижарага олувчи –жавобгар ижарага берувчидаъвогарнинг транзит ҳисобрақамига ҳар чоракда белгиланган тўлов миқдорини
тўлаб бориши, шундан 25 фоизи маҳаллий бюджетга, 20 фоизи жамғармага, 40 фоизи
балансда сақловчи- Вилоят маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан
фойдаланиш инспекциясига, 15 фоизи марказга тақсимланиши белгиланган.
Ижара шартномасининг 3.1 бандига асосан ижарага олувчи-жавобгар ижара
муддати тугагач, объектни 10 кун ичида балансда сақловчи- Вилоят маданий мерос
объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекциясига топшириши
белгиланган бўлса-да, ижарага олувчи-жавобгар томонидан ҳозирга кунга қадар
“объект” қайтарилмасдан фойдаланиб келинган.
Шу боис даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунининг 32 – моддасига асосан ҳар бир кечиктирилган кун учун
0,4 фоиз, аммо кечиктирилган ижара ҳақининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда
26 595 253 сўм пеня ҳисобланган ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
53 190 506 сўм асосий қарз, 26 595 253 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажати
ундириш ва жавобгарни Шаҳрисабз шаҳар тарихий марказида жойлашган Чорсу
мажмуасидан мажбурий тартибда чиқариш даъво талаби билан судга мурожаат этган.
Тарафлар ижарага берувчи-даъвогар ва балансда сақловчи-Вилоят маданий
мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекцияси ҳамда
ижарага олувчи-жавобгарлар ўртасида 2021 йил 14 декабр куни 994ДК/21-сонли
ижара шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг мазмунига кўра Шаҳрисабз
шаҳар тарихий марказида жойлашган Чорсу мажмуаси (умумий майдони 296 кв.м.)
нотурар жойни ижарага олувчи-жавобгарга 2019 йил 01 январдан 2021 йил
31 мартгача бўлган муддатга ижарага топширилганлиги кўрсатилган.
Ваҳоланки, шартноманинг 9.4. бандида шартнома томонлар иштирокида
расмийлаштирилиб, марказда давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради
ва ижара тўловлари шартноманинг 2.2. бандида кўрсатилган муддатлар учун амалга
оширилади деб ўтган йиллар учун тўловга келишилган бўлиб, шартнома амалда
тузилмаган ўтган йиллар учун даъвогарни жавобгардан 26 595 253 сўм пеня талаб
билан суд келиша олмайди.
Худди шунингдек, тарафлар ижарага берувчи-даъвогар ва балансда сақловчиШаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси(Вилоят маданий мерос объектларини муҳофаза
қилиш ва улардан фойдаланиш инспекциясининг ҳуқуқий вориси) ҳамда ижарага
олувчи-жавобгар ўртасида 2021 йил 14 декабр куни 993ДК/21-сонли ижара
шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг мазмунига кўра Шаҳрисабз шаҳар
тарихий марказида жойлашган Чорсу мажмуаси (умумий майдони 296 кв.м.) нотурар
жойни ижарага олувчи-жавобгарга 2021 йил 01 апрелдан 2026 йил 31 мартгача бўлган
муддатга ижарага топширилганлиги кўрсатилган, ушбу ижара шартномаси
белгиланган тартибда бекор қилинмаганлиги сабабли даъвогар жавобгарни мажбурий
тартибда чиқариш талаби билан судга чиқишга ҳақли эмас.
Бироқ, жавобгар томонидан объектдан фойдаланганлик учун тўловлар амалга
оширилмаганлиги оқибатида жавобгарни даъвогар олдида 53 190 506 сўм миқдорида
қарздорлиги юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК)
236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги
«Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 102-сон Қарорига илова «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида»ги Низомнинг 23-банди биринчи хатбошисига кўра, ижара тўлови ижарага
олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг
қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда, ҳар ойда ва
шу каби) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан тўланади. Тўлов ижара
шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (чорак, ой ва шу
кабилар) учун юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.
Бундай ҳолатда, суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар
«SHAKHRISABZ TOUR» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Давлат
активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази» Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
фойдасига 53 190 506 сўм ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгар «SHAKHRISABZ TOUR»
масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 1 063 810,12 сўм давлат
божи ва даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази» Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундиришни, даъвогарни
давлат бож тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-179, 180, 186моддаларига асосланиб, суд-
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «SHAKHRISABZ TOUR» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази» Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси фойдасига 53 190 506 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «SHAKHRISABZ TOUR» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 1 063 810,12 сўм давлат божи ва даъвогар Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази» Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвогар давлат бож тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибда шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
О.Қурбонов