← Назад
Решение #735872 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 29 ноябр
4-1802-2201/1594-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судьяси О.Қурбоновнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, «Ўзбекистон Республикаси ТИФ
Миллий банки» АЖнинг вакиллари Т.Жабборов, Ж.Муртазақулов (2022 йил
17 октябрдаги 01-5353/11-сонли ишончномага асосан) ва "Noruda Invest" масъулияти
чекланган жамияти таъсисчи А.Каримов (2022 йил 10 ноябрдаги 10/11-сонли
ишончномага асосан)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят бошқармасининг, "Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанки" акционерлик
жамияти манфаатини кўзлаб, "Noruda Invest" масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1594-сонли
иқтисодий ишини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(матнда - палата деб юритилади) палата аъзоси «Ўзбекистон Республикаси ТИФ
Миллий банки» АЖ (матнда - даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, "Noruda
Invest" масъулияти чекланган жамияти (матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан
даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъвогарнинг Шаҳрисабз филиали билан
жавобгар “Noruda Invest” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2013 йил 16
сентябрда 1188-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан “CSCL100” русумли тоғ жинсларини майдалаш ускунаси, “JYL62I” экскаватори, ZZ3257N3847А
русумли, НОWO самосвалини сотиб олиш мақсадида 7 йил муддатга 323.405,45 АҚШ
доллар миқдорида узоқ муддатли банк кредити ажратилганлигини, жавобгар
томонидан кредит таъминоти сифатида Шаҳрисабз туман, Тўдамайдон ҚФЙ, Тепар
қишлоғида жойлашган Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “CSCL-100” русумли
соатига 100 (бир юз) тонна ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган тоғ жинсларини
майдалаш технологик ускунаси ҳамда “JYL62I” русумли, 2014 йил ишлаб чиқарилган
22063884 завод рақамли, “36-33 ЕВ” экскаватор транспорт воситаси гаровга
қўйилганлигини, даъвогар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажарган бўлса-да, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини,
кредит шартномасининг 8.1.бандига кўра кредитни қайтариш муддати бузилган
ҳолларда банкнинг валюта кредити базавий фоизлари ва банк маржасини қўшган
ҳолда фоизлар тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да,шартнома шартларини бузиб,
кредит ва кредит фоизларини белгиланган муддатларда тўланмаганлигини,
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 01 март кунидаги ҳал қилув
қарори билан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 88 205, 54 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган кредит асосий қарзи, 15 516,73 АҚШ доллари миқдорида
муддати ўтган кредит фоизини, жами 103 722,27 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган кредит қарздорлигини ундириш белгиланганлигини, жавобгарнинг 2022 йил
12 октябр ҳолатида, жами муддати ўтган кредит қарздорлиги 87 713,16 АҚШ доллари
бўлиб, шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи 49 953,54 АҚШ долларини, муддати
1
ўтган кредит фоизи 37 759,62 АҚШ долларини ташкил қилишини, шундан
22 242,89 АҚШ доллари миқдоридаги фоиз қисми судда кўриб чиқилмаганлигини,
кредит қарздорлигини тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома берилган
бўлса-да, жавобгар муддати ўтган кредит қарздорлигини тўламаганлигини билдириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 22.242,89 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
кредит фоиз қарздорликларини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни ва
ундирувни гаровга қўйилган жавобгарга тегишли бўлган кредит ҳисобига сотиб
олинган Шаҳрисабз туман, Тўдамайдон ҚФЙ, Тепар қишлоғида жойлашган “CSCL-100”
русумли соатига 100 (бир юз) тонна ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган тоғ
жинсларини майдалаш технологик ускунасига ҳамда “JYL62I” русумли, 2014 йил ишлаб
чиқарилган 22063884 завод рақамли, “36-33 ЕВ” экскаватор транспорт воситасига
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари Савдо-саноат палатаси
орқали судга даъво миқдорини камайтириш тўғрисида ариза тақдим қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 11.751,43 (22.242,89) АҚШ доллари миқдорида фоиз
қарздорлигини ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътироз
билдириб, даъвогар Марказий банк талабларини бажармаганлигини, кредит муддати
узайтирилмаганлигини ва мижоз билан қўшимча келишув тузилмаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг Шаҳрисабз филиали билан
жавобгар ўртасида 2013 йил 16 сентябрда 1188-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан “CSCL-100” русумли тоғ жинсларини майдалаш
ускунаси, “JYL62I” экскаватори, ZZ3257N3847А русумли НОWO самосвалини сотиб олиш
мақсадида 7 йил муддатга 323.405,45 АҚШ доллар миқдорида узоқ муддатли банк
кредити ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган “JYL62I” русумли,
заводдан 2014 йилда ишлаб чиқарилган завод рақами 22063884, “36-33 ЕВ” давлат
рақамли экскаваторини ҳамда “CSCL-100” русумли соатига 100 (бир юз) тонна ишлаб
чиқариш қувватига эга бўлган тоғ жинсларини майдалаш технологик ускунаси гаровга
қўйилган.
Даъвогар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган
бўлса-да, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида,
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 01 март кунидаги ҳал қилув
қарорига асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 88 205, 54 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган кредит асосий қарзи, 15 516,73 АҚШ доллари миқдорида
муддати ўтган кредит фоизи, жами 103 722,27 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
кредит қарздорлиги ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК) 8, 234моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир
шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
2
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз
олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар
олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси
билан белгиланади.
Кредит шартномасининг 8.1.бандида, кредитни қайтариш муддати бузилган
ҳолларда банкнинг валюта кредити базавий фоизлари ва банк маржасини қўшган
ҳолда фоизлар тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, жавобгар шартнома шартларини
бузиб, кредит ва кредит фоизларини белгиланган муддатларда тўланмаганлиги
натижасида жавобгарнинг 2022 йил 12 октябр ҳолатида, жами муддати ўтган кредит
қарздорлиги 87 713,16 АҚШ доллари бўлиб, шундан муддати ўтган кредит асосий
қарзи 49 953,54 АҚШ долларини, муддати ўтган кредит фоизи 37 759,62 АҚШ
долларини ташкил қилишини, шундан 22 242,89 АҚШ доллари миқдоридаги фоиз
қисми судда кўриб чиқилмаган бўлиб, ушбу кредит қарздорлигини тўлаб бериш
юзасидан жавобгарга талабнома берилган бўлса-да, жавобгар томонидан муддати
ўтган кредит қарздорлиги тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 22.242,89 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган кредит фоиз қарздорликларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган
жавобгарга тегишли бўлган кредит ҳисобига сотиб олинган Шаҳрисабз туман,
Тўдамайдон ҚФЙ, Тепар қишлоғида жойлашган “CSCL-100” русумли соатига 100 (бир
юз) тонна ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган тоғ жинсларини майдалаш технологик
ускунасига ҳамда “JYL62I” русумли, 2014 йил ишлаб чиқарилган 22063884 завод
рақамли, “36-33 ЕВ” экскаватор транспорт воситасига қаратишни сўраб даъво аризаси
билан судга мурожаат этган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакиллари Савдо-саноат палатаси орқали судга даъво миқдорини камайтириш
тўғрисида ариза тақдим қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 11.751,43 (22.242,89)
АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров
мулкларига қаратишни сўраган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 279-281-моддаларига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 17 октябр
ҳолатида бир АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 11131,45 сўм деб белгиланган.
Бундай ҳолатда суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар “Noruda
Invest” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар "Ўзбекистон Республикаси ТИФ
Миллийбанки" акционерлик жамияти фойдасига 11 751,43 АҚШ доллари муддати
ўтган фоиз қарзини ундиришни, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга
қўйилган жавобгар “Noruda Invest” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
“JYL62I” русумли, заводдан 2014 йилда ишлаб чиқарилган завод рақами 22063884, “3633 ЕВ” давлат рақамли экскаватори ҳамда “CSCL-100” русумли соатига 100 (бир юз)
тонна ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган тоғ жинсларини майдалаш технологик
ускунасига қаратишни, даъвонинг қолган 10 491,46 АҚШ доллари қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, ундирилиши лозим бўлган суд харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, даъвонинг қанотлантирилган қисмига мутаносиб
равишда жавобгар “Noruda Invest” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
3
бюджетига 2 616 209,11 давлат божи ва "Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанки"
акционерлик жамияти фойдасига 24 000 сўм почта харажати ҳамда "Ўзбекистон
Республикаси ТИФ Миллийбанки" акционерлик жамиятидан Республика бюджетига
2 335 703,25 давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-179, 186-188-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “Noruda
Invest” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
"Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанки" акционерлик жамияти фойдасига
11 751,43 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзи ундирилсин.
Ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар “Noruda
Invest” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган “JYL62I” русумли, заводдан
2014 йилда ишлаб чиқарилган завод рақами 22063884, “36-33 ЕВ” давлат рақамли
экскаватори ҳамда “CSCL-100” русумли соатига 100 (бир юз) тонна ишлаб чиқариш
қувватига эга бўлган тоғ жинсларини майдалаш технологик ускунасига қаратилсин.
Даъвонинг қолган 10 491,46 АҚШ доллари қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Noruda
Invest” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 2 616 209,11 сўм давлат божи ва "Ўзбекистон Республикаси ТИФ
Миллийбанки" акционерлик жамияти фойдасига 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанки" акционерлик жамиятидан
Республика бюджетига 2 335 703,25 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибда шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
О.Қурбонов
4