← Назад
Решение #735874 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 47 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| зР ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Тел: (+998 74) 232-35-41,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2202/1430-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.С.Юлдашев раислигида,
У.Турғунованинг котиблигида даъвогар Асака тумани Бюджетдан ташкари
пенсия жамғармаси бўлимининг жавобгар “Асака Автокорхонаси” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 5.436.633,13 сўм тўланган пенсия пулини ҳамда
суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишини даъвогар вакили Б.Кимсанбоев (ишончнома асосида) иштирокида,
жавобгар вакил иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Асака тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси бўлими
(кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Асака Автокорхонаси” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан
5.436.633,13 сўм тўланган пенсия пулини ҳамда суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилини суд мажлисида иштирокини
таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд
ҳаражатларини тарафларга мутаносиб юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Асака тумани
“Кўркам” МФЙда яшаган 2002 йилда вафот этган, “Асака Автокорхонаси” МЧЖда
ишлаган фуқаро Рахимов Шухратбек Зокировичнинг бир нафар фарзанди учун
турмуш ўртоғи Шаробидинова Холидахон номига боқувчисини йўқотганлик
пенсия пули тўлаб келинган.
Даъвога кўра, даъвогар томонидан жавобгарга ҳар ойда тўланаётган
боқувчисини йўқотганлик пулини ундириш учун талабнома билан мурожаат
қилингани, лекин хозирга қадар, яъни 01.11.2022 йилгача 5.436.633,13 сўм
қарздорлик тўланмасдан келингани сабабли Ўзбекистон Республикаси
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабидан
келиб чиқиб, жавобгардан фуқарога тўланган 5.436.633,13 сўм боқувчисини
йўқотганлик пенсия тўловларини регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво
ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси в-бандига кўра, боқувчисини йўқотганлик
пенсияси - пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия
тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан
эътиборан тайинланади. Пенсия ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ
марҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган бутун давр учун,
оиланинг: эркаклар - 60 ёшга, аёллар - 55 ёшга тўлган аъзолари учун эса - умрбод
тайинланади.
Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан мулк шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек
ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик
учун тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган
маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул
ўтказишлари белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг
давлат
пенсия
таъминоти
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра, пенсионернинг яшаш
жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги
ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан
боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни
қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади.
Низомнинг 4-бандига кўра, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги
оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари
тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-санасигача мазкур харажатларни қопловчи
тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
Низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг
3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлайдилар.
Даъвогар жавобгарга фуқаро учун 2022 йил апрель-октябрь ойларида
тўланган жами 4.739.971 сўм пенсияларни регресс тартибда тўлаш ҳақида
02.08.2022 иилдаги №01/35/98-сонли, 09.09.2022 иилдаги №01/35/333-сонли,
05.10.2022 иилдаги №01/35/366-сонли, 02.11.2022 иилдаги №01/35/417-сонли
талабномаларни юборган, лекин талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 2022 йил апрель-октябрь
ойларида вафот этган фуқаро Ш.Рахимовнинг бир нафар фарзанди учун турмуш
ўртоғи Х.Шаробидинова номига тўланган 4.739.971,4 сўм тўловларни регресс
тартибда ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, иш
хужжатларига кўра, вафот этган фуқаро Ш.Рахимовнинг бир нафар фарзанди
учун турмуш ўртоғи Х.Шаробидинова номига боқувчисини йўқотганлик учун
тўланган
пенсия
тўловлари
миқдорини
тасдиқловчи
даъвогарнинг
фармойишлари, даъвогар томонидан тасдиқланган маълумотномалар билан ўз
исботини топган.
Шу сабабли суд, даъво талабининг 4.739.971,4 сўм пенсия пулини ундириш
қисмини қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига
4.739.971,4 сўм пенсия тўловларини ундиришни лозим топди.
Бироқ, суд даъвогарнинг жавобгардан 01.01.2022 йил ҳолатига вафот этган
фуқаро Ш.Рахимовнинг бир нафар фарзанди учун турмуш ўртоғи
Х.Шаробидинова номига тўланган 696.661,7 сўм пенсия тўловларини регресс
тартибда ундириш ҳақидаги даъво талабини кўрмасдан қолдиришни лозим
топади. Чунки, даъвогар жавобгарга ушбу ойларда тўланган пенсия тўловини
тўлаш ҳақидаги талабнома билан мурожаат қилмаган. Ваҳоланки, амалдаги
қонун хужжатларида бундай ҳолатда талабнома юбориш тартиби мажбурий
эканлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2014
йил
23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
пенсия
таъминоти
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра, Пенсионернинг яшаш
жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги
ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан
боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни
қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади.
ЎзР ИПК 107-моддаси бешинчи қисмида даъвогар низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун
қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, иқтисодий суди даъвони
кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 300.000
сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 149, 150,
153-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд,
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Асака Автокорхонаси” масъулияти чекланган жамияти
хисобидан:
- Асака тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси фойдасига
4.739.971,4 сўм асосий қарз ва 24.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг “Асака Автокорхонаси” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 696.661,7 сўм пенсия тўловларини регресс тартибда ундириш
ҳақидаги қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
С.С.Юлдашев