← Назад
Решение #735898 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 127 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 29 ноябрь 4-1806-2201/1180-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг
раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар «Яккабоғ пахта
тозалаш» АЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар
вакили Ф.Мирзаев (2022 йил 14 ноябрдаги №01-10/30-07-35/82-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига, даъвогар Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси жавобгар «Яккабоғ
пахта тозалаш» АЖ га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
2013 йил 6 августда Яккабоғ туманидаги «Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ
ишчиси Х.Усманов, 2018 йил 28 августда Б.Мажидов, 2016 йил 17 февралда
С.Махсумов, 2019 йил 15 январда А.Нормуродов, 1983 йил 5 декабрда
Ю.Ҳайдаров ва 1983 йил 6 августда Ж.Шерназарова меҳнатда майиб
бўлганлиги, улар учун ажратилган жами 17 006 601 сўм тўланган пенсия
пулларини регресс тартибда ва пенсия пулларини тўлашни кечиктирганлик
учун 1 870 726 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар
суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 127-моддасига кўра, ишда
иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд
ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум
қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат
олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини
таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор
қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари
ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар,
факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор
қилинади ва судга чақирилади.
ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини текшириб ва даъвогар вакилининг иш бўйича
берган кўрсатмаларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъвогар
Бюджетдан
ташқари
Пенсия
жамғармаси
Қашқадарё
вилоят
бошқармасининг даъвосини қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича,
«Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ нинг ишчиси бўлган Усманов Холмахматнинг
ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ва саломатлигига бошқа хил
зарар етказилиши тўғрисида 2013 йил 6 августда N-1 шаклдаги
далолатнома, «Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ нинг ишчиси бўлган Мажидов
Бунёд Ибрагимовичнинг ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ва
саломатлигига бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида 2018 йил 28
августда N-1 шаклдаги далолатнома, «Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ нинг
ишчиси бўлган Махсумов Санжар Ахмедовичнинг ишлаб чиқариш
жараёнида бахтсиз ҳодиса ва саломатлигига бошқа хил зарар етказилиши
тўғрисида 2016 йил 17 февралда N-1 шаклдаги далолатнома, «Яккабоғ пахта
тозалаш» АЖ нинг ишчиси бўлган Нормуродов Ашир Назаровичнинг ишлаб
чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ва саломатлигига бошқа хил зарар
етказилиши тўғрисида 2019 йил 15 январда N-1 шаклдаги далолатнома,
«Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ нинг ишчиси бўлган Хайдаров Юсуп
Равшановичнинг ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ва
саломатлигига бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида 1983 йил 5 декабрда
N-1 шаклдаги далолатнома ва «Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ нинг ишчиси
бўлган Шерназарова Жамила Розиқовнанинг ишлаб чиқариш жараёнида
бахтсиз ҳодиса ва саломатлигига бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида
1983 йил 6 августда N-1 шаклдаги далолатнома расмийлаштирилган.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят
бошқармаси томонидан «Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ нинг ишчилари
бўлган фуқаролар, Х.Усманов, Б.Мажидов, С.Махсумов, А.Нормуродов,
Ю.Ҳайдаров ва Ж.Шерназаровага 2022 йилнинг 1 август санасидан 2022
йилнинг 01 ноябрь санасига қадар 17 006 601 сўм ногиронлик нафақалари
тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмида, мулкчилик
шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини
йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши
билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига
учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун ходим ушбу Қонуннинг 7моддасида назарда тутилган Пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун
12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган Пенсияларни тўлаш
харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган
маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади, - деб
белгиланган.
бўлими томонидан жавобгар «Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ га 2022 йилнинг
14 октябрь санасида №01-10-250/30-10-38/1261-сонли талабнома
юборилиб, фуқароларга тўланган пенсия пулларини қоплаш учун пул
кўчириб беришни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган,
жавобгар томонидан ҳеч қандай чоралар кўрилмагандан сўнг, даъвогар
судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининнг 2014 йил 23
декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
Пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
мувофиқ Пенсияларни тўлашга ҳаражатларни қоплаш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида, пенсионернинг яшаш жойи бўйича
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик Пенсияларини тўлашга
харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4 бандида,
ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик Пенсиялари тўланган ойдан
кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни
Пенсия жамғармасига ўтказиши белгиланган.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, суд даъвогар Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар
«Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ дан регресс тартибда 17 006 601 сўм ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти
тўғрисида»ги
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонунига
мувофиқ
Пенсияларни тўлашга ҳаражатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни
тасдиқлаш ҳақидаги 2014 йил 23 декабрдаги №357-сонли қарори билан
тасдиқланган Низомнинг 20-бандига кўра, мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15бандларида кўрсатилган Пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида
қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир
кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг
100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади.
Пенсия пуллар вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли, 1 870 726 сўм
пеня ҳисобланган ва даъвогарнинг ушбу пеня ундириш талаби асосли
ҳисобланади.
ЎзР Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, жавобгарнинг ҳозирги кунда иқтисодий аҳволи ёмонлигини,
ҳозирги кунда жавобгар фермер хўжаликларидан пахта қабул
қилмаётганлигини ва фаолият юритмаётганлигини инобатга олиб, ўзининг
ваколат доирасида камайтириб, 935 363 сўм пеня ундиришни ва пенянинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар «Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ ҳисобидан
даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят
бошқармасининг фойдасига 17 006 601 сўм асосий қарз, 935 363 сўм пеня ва
24 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, жавобгардан Республика
бюджетига 377 546,54 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ дан даъвогар Молия вазирлиги
ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят
бошқармаси фойдасига 17 006 601 сўм асосий қарз, 935 363 сўм пеня ва
24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар «Яккабоғ пахта тозалаш» АЖдан Республика бюджетига
377 546,54 сўм давлат божи ундирилсин.
Пенянинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
С.Турсунов