← Назад
Решение #735905 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 127 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 29 ноябрь
4-1806-2201/1179-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судяси С.Турсуновнинг
раислигида,
М.Эшдавлатовнинг
котиблигида,
даъвогар
Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар Яккабоғ туман
Дезенфекция станцияси га нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили Ф.Мирзаев (2022 йил 14 ноябрдаги №01-10/30-07-35/82сонли ишончнома асосида) иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни –
аниқлади:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига, даъвогар Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси жавобгар Яккабоғ туман
Дезенфекция станциясига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
унда 2002 йилда Яккабоғ туманидаги Яккабоғ туман Дезенфекция станцияси
ишчиси Бахромова Феруза Усмоновна меҳнатда майиб бўлганлиги, улар учун
ажратилган жами 5 649 106 сўм тўланган пенсия пулларини регресс тартибда
ва пенсия пулларини тўлашни кечиктирганлик учун 677 893 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар
суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 127-моддасига кўра, ишда
иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд
ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум
қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат
олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини
таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор
қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари
ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар,
факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор
қилинади ва судга чақирилади.
ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини текшириб ва даъвогар вакилининг иш бўйича
берган кўрсатмаларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъвогар
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг
даъвосини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, Яккабоғ
туман Дезенфекция станцияси нинг ишчиси бўлган Бахромова Феруза
Усмоновнанинг ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ва саломатлигига
бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида 2014 йил 15 февралда N-1 шаклдаги
далолатнома расмийлаштирилган.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
томонидан Яккабоғ туман Дезенфекция станциясининг ишчиси бўлган
Бахромова Феруза Усмоновнага 2022 йилнинг 1 май санасидан 2022 йилнинг
01 ноябрь санасига қадар 5 649 106 сўм ногиронлик нафақаси тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмида, мулкчилик шаклидан
қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун,
шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги
ногиронлик учун ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган
Пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига
мувофиқ тайинланган Пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини
қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига ўтказади, - деб белгиланган.
Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Яккабоғ туман бўлими
томонидан жавобгар Яккабоғ туман Дезенфекция станцияси га 2022 йилнинг
14 октябрь санасида №01-10-250/30-10-38/1259-сонли талабнома юборилиб,
фуқароларга тўланган пенсия пулларини қоплаш учун пул кўчириб беришни
сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган,
жавобгар томонидан ҳеч қандай чоралар кўрилмагандан сўнг, даъвогар судга
даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23
декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
Пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
мувофиқ Пенсияларни тўлашга ҳаражатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 3-бандида, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига
қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик Пенсияларини тўлашга
харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4 бандида,
ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик Пенсиялари тўланган ойдан
кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни
Пенсия жамғармасига ўтказиши белгиланган.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, суд даъвогар Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар Яккабоғ
туман Дезенфекция станцияси дан регресс тартибда 5 649 106 сўм ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Пенсияларни
тўлашга ҳаражатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш
ҳақидаги 2014 йил 23 декабрдаги №357-сонли қарори билан тасдиқланган
Низомнинг 20-бандига кўра, мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида
кўрсатилган Пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги
учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун
0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда пеня ҳисобланади.
Пенсия пуллар вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли, 677 893 сўм пеня
ҳисобланган ва даъвогарнинг ушбу пеня ундириш талаби асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгар Яккабоғ туман Дезенфекция станцияси
ҳисобидан даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё
вилоят бошқармасининг фойдасига 5 649 106 сўм асосий қарз, 677 893 сўм
пеня ва 24 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, жавобгардан Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар Яккабоғ туман Дезенфекция станциясидан даъвогар Молия
вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё
вилоят бошқармаси фойдасига 5 649 106 сўм асосий қарз, 677 893 сўм пеня ва
24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар Яккабоғ туман Дезенфекция станциясидан Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Пенянинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
С.Турсунов