← Назад
Решение #735921 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 29 ноябрь
******-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти
Давлат солиқ бошқармасининг қарздор "******" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 11. 126. 462 сўм миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги
аризасини тарафлардан аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг
ишончли вакили ****** (2022 йил 5 майдаги 22-36218-сонли ишончнома
асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
Аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг қарздор "******"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 11. 126. 462 сўм миқдорда жарима
қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ
бошқармасининг ишончли вакили ******, жавобгар "******" масьулияти
чекланган жамияти томонидан низоли ҳолатлар бартараф этилмаганлиги ҳамда
экспорт IDN (******) шартномаси ****** билан бўлганлиги юзасидан
маълумотномани тақдим этиб, даъвони 6.067.600 сўм миқдорида қисман
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо юзасидан
муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда 283-сонли Низом)нинг 28-бандига
асосан Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи
субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида
талабнома юборилиши лозимлиги белгиланган.
Талабнома хўжалик юритувчи субъект ѐки унинг вакилига олганлиги ва
олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ тўловчининг
шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали
буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун
ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги
иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб
ҳисобланади.
Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома
олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ѐки жарима
суммаси ихтиѐрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ѐзма
ѐки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим
этиши шарт.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиѐрий равишда тўлаб берилмаган ѐхуд
тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
Ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда,
талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Ушбу Низомнинг 27-бандига асосан, Ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар
келиб тушишини ѐки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида
товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ѐки пул маблағларининг
қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган
муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи
савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини
қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3351-сонли қарори 1-банди,
“б” кичик бандига асосан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб
юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун бевосита тадбиркорлик
субъектлари жавоб беришлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
ПҚ-5087-сонли
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар
тўғрисида
қарори
10-бандига
кўра,
2021
йил
1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага
чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида
таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари икки бараварга камайтириш кўрсатилган.
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга
жарималар қўллаш тўхтатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари
2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
асосан 2005 йилнинг 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан
ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланилиши белгиланган.
Шунингдек, ИПКнинг 217-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораси
сифатида молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш,
шунингдек юридик шахснинг ѐки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги
айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиѐрий равишда
тўлаганлиги ҳоллари мустасно.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки
томонидан
тақдим
этилган
маълумотномага
асосан
2022 йил 1 январь ҳолатига жавобгар "******" масьулияти чекланган жамияти ва
хорижий
ҳамкорлари
“******”
ўртасида
тузилган
206933830305754205200200001 IDN рақамига эга импорт шартнома юзасидан
11 200,0 АҚШ доллари миқдорида, IP “Karpuxina Yelena Aleksandrovna”
ўртасида тузилган ****** IDN рақамига эга экспорт шартнома юзасидан 9338
АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келган.
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи
орган зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд аризачининг талабини қисман асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 31 март
куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 25-сонли баѐни 6-бандига кўра
йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь давлатлари билан ишлаѐтган
корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлламаслик белгиланган.
Шунга кўра, суд ушбу йиғилиш баѐнида келтирилган давлатлар билан
ишлаѐтган корхоналарга жаримани қўллаш 2022 йил якунига қадар
кечиктирилганлигини инобатга олган ҳолда, ******нинг “IP “Karpuxina Yelena
Aleksandrovna” билан тузилган шартномаси (****** IDN) юзасидан 9338 АҚШ
доллари бўйича 5.058.862 сўм жарима қўллашни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, суд жавобгар билан “******” хорижий ташкилоти ўртасида
тузилган 206933830305754205200200001 IDN рақамига эга импорт шартнома
юзасидан 11 200,0 АҚШ доллари бўйича дебитор қарздорлик бартараф
қилинмаганлиги сабабли аризанинг ушбу қисмини асосли деб ҳисоблаб,
жавобгарга 6.067.600 сўм жарима қўллашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган.
Демак, иш бўйича давлат божи ундирилмайди, тўланган почта
харажатлари эса жавобгардан аризачи фойдасига ундирилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш
тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини ва Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 217, 220-222-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Аризачининг аризаси қисман қаноатлантирилсин.
"******"
масьулияти
чекланган
жамиятига
нисбатан
6.067.600 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда
ундириш Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
"******" масьулияти чекланган жамияти ҳисобидан Тошкент вилояти
Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Жавобгар "******" масъулияти чекланган жамиятига агар жарима
қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида валюта маблағларининг келиб
тушиши ѐки республикага товарларни олиб кириш ҳамда «эркин муомалага
чиқариш» режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар
кўрсатиш
таъминланган
тақдирда,
тўланган
жарима
Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджетидан қайтариб берилиши тўғрисида
тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
******