← Назад
Решение #735945 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Yangibozor sh., Mustaqillik
ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г.
Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 29 ноябрь
4-1105-2201/1921-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар “Tошкент
вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг жавобгар
“MOVRUN” масъулияти чекланган жамиятидан 59 293 185,83 сўм асосий
қарз, 42 691 094 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили А.Юлдашев (раҳбар)
иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, “Tошкент вилояти йўллардан
мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади)
ҳамда “MOVRUN” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021
йил 2 август куни махсуслаштирилган техника, машина ва механизмларда
автотранспот хизматини кўрсатиш ҳақида 109-сонли шартнома тузилган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга шартнома бўйича
124 293 185,83
сўмлик
махсуслаштирилган
техника,
машина
ва
механизмларда автотранспот хизматини кўрсатган. Бироқ, жавобгар
шартнома шартлари бузган ҳолда шартнома бўйича 59 293 185,83 сўмлик
бажарилган хизматлар учун тўловни амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга
талабнома билан мурожаат қилиб, 59 293 185,83 сўм қарздорликни тўлашни
сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 59 293 185,83 сўм асосий қарз ва 42 691 094 сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ жавобгар
томонидан 5 000 000 сўм тўланганлигини маълум қилиб, қолган
59 293 185,83 сўм асосий қарз ва пеняни ундиришни сўраб маълумотнома
тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд даъвогарни суд мажлиси муҳокамасидан тегишли тарзда тилхат
орқали хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни даъвогар
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили даъво аризаси киритлганидан сўнг
5 000 000 сўм тўланганлигини маълум қилиб, жамиятнинг иқтисодий аҳволи
қийинлигини инобатга олиб пеня талабини рад қилишни сўради.
Суд жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 2 август куни автотранспорт,
махсуслаштирилган техника, машина ва механизм хизматини кўрсатиш
ҳақида 109-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг
1.1-бандига
кўра
Бажарувчи
Буюртмачининг
буюртмасига кўра, махсуслаштирилган техника, машина ва механизмларда
автотранспот хизматини кўрсатади, буюртмачи эса кўрсатилган хизмат ва
бажарилган ишлар учун тўловни ўз вақтида амалга оширади.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра шартноманинг тахминий қиймати
амалдаги нархда 100.000.000 сўмни ташкил этади.
Шартноманинг 3.3-бандига кўра Буюртмачи шартнома қийматининг
15 фоизини олдиндан тўловини амалга оширади.
Шартноманинг 3.4-бандига кўра Буюртмачи кўрсатилган хизмат бўйича
қолган тўловни тақдим этилган ҳисоб-фактуралар бўйича (ҳақиқий
бажарилган иш ҳисобга олинган ҳолда) ижрочидан ҳисоб-фактуралар олинган
кундан бошлаб 5 кун ичида, бироқ ойнинг тугаши билан 10 кундан ошмаган
ҳолда амалга оширади.
Шартноманинг 6.2-бандига кўра буюртмачи бажарилган ишлар бўйича
далолатнома ва ҳисоб-фактураларни ижрочи томонидан тақдим этилган
кундан эътиборан 5 кун ичида имзолаши шарт. Далолатнома, ҳисоб-фактура
имзоланмаган, ҳужжатларни имзолашдан ёзма равишда асослантирилган рад
этиш юқорида кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда
далолатнома, ҳисоб-фактура буюртмачи томонидан тўлиқ ҳажмда қабул
қилинган ҳисобланади.
Даъвогар шартнома шартларига кўра жавобгар буюртмасига кўра
махсус
машина-механизм
ва
автотранспорт
воситаларида
124 293 185,83 сўмлик хизмат кўрсатган. Бу ҳақда жавобгарга 2021 йил
30 августда 1171-сонли, 1202-сонли, 2021 йил 30 сентябрда 1448-сонли,
2021 йил 26 октябрда 1540-сонли, 2021 йил 10 ноябрда 1655-сонли ва
2
2021 йил 29 декабрда 1951-сонли ҳисоб-фактуралар тақдим қилинган,
жавобгар эса уни қабул қилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича бажарилган ишлар учун тўловларни
ўз вақтида амалга оширмасдан, шартнома шартларини бузган. Натижада
жавобгарни даъвогардан 59 293 185,83 сўм қарздорлиги вужудга келган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига
мувофиқ хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари
бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли
тартибда бажаришлари шарт.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олиши назарда тутилган бўлса, ФК 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан 2021 йил 30 августда 1171-сонли,
1202-сонли, 2021 йил 30 сентябрда 1448-сонли, 2021 йил 26 октябрда 1540сонли, 2021 йил 10 ноябрда 1655-сонли ва 2021 йил 29 декабрда 1951-сонли
ҳисоб-фактуралар билан жавобгарнинг даъвогар олдида 59 293 185,83 сўм
асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди.
Бироқ даъво аризаси судга киритилганидан кейин жавобгар томонидан
2022 йил 24 ноябрдаги 584-сонли тўлов топшириқномаси билан 5 000 000
сўм тўлаганлиги аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасининг
54 293 185,83 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 42 691 094 сўм
3
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги
Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори
10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада
бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома
шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома
интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома
интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган
бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Шартноманинг 5.3.1-бандига кўра буюртмачи ишлар, хизматлар
ҳақини ўз вақтида тўламаганда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган сумманинг 0,5 фоизи, аммо кечиктирилган сумманинг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Бироқ даъвогар жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган
59 293 185,83 сўмнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни
29 646 591,41 сўм миқдорда пеня ҳисоблаши лозим эди.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг пеня ундириш талабининг
29 646 591,41 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини ночор аҳволга келганлиги ҳамда
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасида
назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим
бўлган пеня миқдорини 4 500 000 сўмга камайтиришни, пеня талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ давлат божи харажатлари тарафларга уларнинг
4
қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига мутаносиб равишда
юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги
“Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси фаолиятини
ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-2776-сон қарорига 1-иловага мувофиқ
“Йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари” УК Ўзбекистон
Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг таркибий
корхоналари ҳисобланади.
Мазкур қарорининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг таркибий корхоналари
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг
ваколатлари доирасида бериладиган даъво ва аризалар бўйича давлат божи
тўлашдан озод этилган.
Демак, суд даъво талабининг 59 293 185,83 сўм асосий қарз ва
29 646 591,41 сўм пеня ундириш қисми асосли деб топилганлиги боис жами
88 939 778,74 сўмнинг 2 фоизи миқдорида давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажатини жавобгардан ундиришни ҳамда даъво талабининг асоссиз деб
топилган қисми бўйича эса даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим
топади.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 54 293 185,83 сўм асосий қарз,
4 500 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати,
жавобгардан эса республика бюджетига 1 778 795,57 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 75, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MOVRUN” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Tошкент вилояти
йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобига 54 293 185,83
сўм асосий қарз, 4 500 000 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “MOVRUN” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига
1 778 795,57 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров
5