Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1809 Дата решения 29.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "QUYONCHILIK VA O'G'IT ISHLAB CHIQARISH AGROKOMPLEKSI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 944283 Claim ID 2982193 PDF Hash fcc3ed1f90ae8f39... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 29 ноябрь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти ***** бошқармасининг қарздор "*****" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 9 593 851 сўм миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи Тошкент вилояти ***** бошқармасининг ишончли вакили ***** (2022 йил 5 майдаги 22-36218-сонли ишончнома асосида), жавобгар "*****" масьулияти чекланган жамияти ишончли вакили ***** (2022 йил 28 ноябрдаги ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, Аризачи Тошкент вилояти ***** бошқармасининг қарздор "*****" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 9 593 851 сўм миқдорда жарима қўллашни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти ***** бошқармасининг ишончли вакили *****, жавобгар "*****" масьулияти чекланган жамияти томонидан низоли ҳолатлар бартараф этилмаганлиги юзасидан маълумотномани тақдим этиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Шунингдек, судда иштирок этган жаворбгар ишончли вакили ариза талаблари билан танишмаганлигини билдириб, 2022 йил 29 ноябрдаги 70-сонли суд мухокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини тақдим қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда 283-сонли Низом)нинг 28-бандига асосан Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга ***** хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши лозимлиги белгиланган. Талабнома хўжалик юритувчи субъект ѐки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин. ***** хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланади. Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект ***** хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ѐки жарима суммаси ихтиѐрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ѐзма ѐки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиѐрий равишда тўлаб берилмаган ѐхуд тўлашни рад этган тақдирда, ***** хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Ушбу Низомнинг 27-бандига асосан, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ѐки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ѐки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3351-сонли қарори 1-банди, “б” кичик бандига асосан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун бевосита тадбиркорлик субъектлари жавоб беришлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарори 10-бандига кўра, 2021 йил кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш кўрсатилган. 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига асосан 2005 йилнинг 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланилиши белгиланган. Шунингдек, ИПКнинг 217-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ѐки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиѐрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган маълумотномага асосан 2022 йил 1 январь ҳолатига жавобгар "*****" масьулияти чекланган жамияти ва хорижий ҳамкори “*****” ўртасида тузилган 200568925307423916210200 ИДН рақамига эга импорт шартнома юзасидан 17 709,0 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келган. Тошкент вилояти ***** бошқармаси томонидан 2022 йил 10 февраль куни вужудга келган қарздорликни бартараф этиш ҳамда жаримани ихтиѐрий тўлаб бериш тўғрисида 22/09144-сонли талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан талабномада кўрсатилган дебитор қарздорлик ѐҳуд 9 593 851 сўм миқдоридаги молиявий жаримани ихтиѐрий равишда бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмаган. Юқорида баѐн этилганларга асосан, суд жавобгар вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги 2022 йил 29 ноябрдаги 70-сонли илтимосномасини қаноатлантириш рад этиб, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги боис, тарафлардан давлат божини ундирмасликни, аризачи томонидан тўлаб чиқилган почта харажатини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 217, 220-222-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Жавобгар "*****" масьулияти чекланган жамияти вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги 2022 йил 29 ноябрдаги 70-сонли илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Аризачининг аризаси талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" масьулияти чекланган жамиятига нисбатан 9 593 851 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда ундириш Тошкент вилояти ***** бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар "*****" масьулияти чекланган жамияти ҳисобидан Тошкент вилояти ***** бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятига агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида валюта маблағларининг келиб тушиши ѐки республикага товарларни олиб кириш ҳамда «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган тақдирда, тўланган жарима Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан қайтариб берилиши тўғрисида тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья *****