Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1960 Дата решения 29.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение RAHNAMO TEXNOLOGIYA MCHJ масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый BUXOROTOSH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 990793 Claim ID 2993255 PDF Hash 97a4f737bd5fac73... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
ИПК 33-моддаси ИПК 33 law
ИПК 38-моддаси ИПК 38 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФК 263-моддаси ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ 2022 йил 29 4-1105-2201/1960-сонли тумани ноябрь иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар “Rahnamo Texnologiya” МЧЖнинг жавобгар “Buxorotosh” МЧЖ ҳисобидан 14.835.000 сўм асосий қарз ва 7.417.500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Акбаров (раҳбар) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Rahnamo Texnologiya” МЧЖ (матнда даъвогар ёки етказиб берувчи) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “Buxorotosh” МЧЖ (матнда жавобгар ёки харидор) ва даъвогар ўртасида 2020 йил 7 октябрда 128-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага асосан даъвогар томонидан ҳисоб-фактуралар асосида 14.835.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун умуман тўлов қилинмаганлиги, натижада 14.835.000 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида бир неча бор қилинган оғзаки ва ёзма мурожаатлар натижасиз қолганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан 14.835.000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 7.417.500 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 170моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПК 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотга эга бўлса, шунингдек, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлиги ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд. Шунингдек, суд ажрими жавобгарнинг buxorotosh@mail.ru электрон почта манзилига ҳам юборилган. Шунга асосан суд низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, 2020 йил 7 октябрда 128-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан етказиб берувчи саноат ғалвирлари маҳсулотларини харидорга етказиб бериш мажбуриятини, харидор эса маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Етказиб берувчи томонидан харидорга 2020 йил 15 октябрдаги 187-сонли ҳисоб-фактурага асосан 7.452.000 сўмлик, 2020 йил 20 ноябрдаги 207-сонли ҳисобфактурага асосан 7.383.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Харидор томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун пул маблағлари тўлаб берилмаган. Натижада 14.835.000 сўм қарздорлик вужудга келган. Шартноманинг 3.1-бандига асосан жавобгар маҳсулотлар учун шартнома имзоланган кундан 5 банк иш куни ичида 100 фоиз олдиндан тўлов қилиши лозимлиги белгиланган. Жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, 100 фоиз олдиндан тўлов қилинмаган. Маҳсулотлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг ҳам жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотларнинг ҳақи тўлаб берилмаган. Шартноманинг 7.1-бандига асосан низо келиб чиққан тақдирда келишув ва талабнома юбориш йўли билан ҳал қилиниши лозимлиги, бу орқали ҳал қилиб бўлмаганда низо Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судида ёки даъвогар рўйхатдан ўтган жойдаги судда кўриб чиқилиши белгиланган. ИПК 33-моддасига асосан юридик шахсларга нисбатан даъволар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади. ИПК 38-моддасига асосан ушбу Кодекснинг 33 ва 34моддаларида белгиланган судловга тегишлилик тарафларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин. Шунга асосан мазкур низо Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судловига тегишлидир. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 7 июлда 67сонли, 2022 йил 5 сентябрда 75-сонли, 2022 йил 28 сентябрда 79-сонли талабномалар юборилиб, унда юзага келган қарздорликни 5 кунлик муддатда тўлаб бериш сўралган. Мазкур талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Мавжуд қарздорлик 2022 йил 29 сентябрдаги 1/2022-сонли икки томонлама имзоланган таққослаш далолатномасига асосан жавобгар томонидан тан олинган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар, таққослаш далолатномаси ҳамда жавобгар берган тушунтиришларга асосан 14.835.000 сўм асосий қарз мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада 7.417.500 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида харидор томонидан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0.5 фоиз миқдорида, лекин тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.500.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 222.525 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Ундан ташқари даъвогар томонидан 75.000 сўм миқдорида ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар тўланган. Суд муҳокамаси видеоконференцалоқа режимида ўтказилмаганлиги сабабли мазкур пул суммаси маълумотнома асосида даъвогарга қайтарилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Buxorotosh” МЧЖдан: - даъвогар “Rahnamo Texnologiya” МЧЖга 14.835.000 сўм асосий қарз, 1.500.000 сўм пеня, 222.525 сўм давлат божи ҳамда 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “Rahnamo Texnologiya” МЧЖ томонидан тўланган 75.000 сўм миқдоридаги ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров