← Назад
Решение #735993 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 15 | — | law | |
| нинг | 87 | — | law | |
| онуннинг | 21 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN
VILOYAT SUDI
НАМАНГАНСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
160133, Namangan shahri,
N.Nomongoniy ko`chasi, 20 uy
160133, г.Наманган,
ул.Н.Номонгоний, дом 20
Tel:(69) 227-81-38
Fax: (69) 227-81-38
e.mail: i.namangan@sud.uz
ҚАРОР
Наманган шаҳри
2022 йил 29 ноябрь
4-1603-2201/584-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Шокиров
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья А.Хоназаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ж.Карабоев,
А.Иномовлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
М.Мамадалиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– «А» МЧЖнинг
жавобгар– «Б»га нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 21 январда тузилган
1-сонли кредит шартномасини 2021 йил 16 мартдан бошлаб бекор қилиш
ҳамда банкка тўланган кредит маблағларини қайта ҳисоб-китоб қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш бўйича Чуст туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги ҳал қилув қарори устидан «Б»
томонидан берилган апелляция шикоятини даъвогар ва учинчи шахс вакили
М.Х. (2022 йил 22 ноябрдаги 54-сонли, 2022 йил 18 мартдаги 9/01-сонли
ишончномаларга ва 2022 йил 1 августдаги 289-сонли ордерга асосан),
жавобгар вакили Ш.Т. (2022 йил 28 ноябрдаги 01/1040-сонли ишончномага
асосан), давлат ижрочиси Ю.М.ларнинг иштирокида вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«А» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар– «Б» (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) билан жамият ўртасида тузилган кредит шартномасини
2021 йил 16 мартдан бошлаб бекор қилишни ва банкка тўланган кредит
маблағларини қайта ҳисоблашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 13 апрелдаги ажрими билан ишга «В» жавобгар
сифатида, 2022 йил 5 майдаги ажрими билан «Г» МЧЖ низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Даъвогар ишни кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъво
1
предметини ўзгартириш ҳақида судга ариза тақдим этиб, даъвогар
томонидан тўланган 826.726.000 сўм пул маблағларини Чуст туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 16 мартдаги 4-1603-2102/132-сонли иши
бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан ундирилган қарздорлик
ҳисобига, хусусан 140.000.000 сўмни фоиз ҳамда 594.000.000 сўмни асосий
қарз ҳисобига йўналтириш мажбуриятини жавобгар зиммасига юклашни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 30 август кунги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК
деб юритилади) 157-моддасига кўра даъвонинг предметини ўзгартириш
ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги ҳал
қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, «В»
зиммасига 4-1603-2102/132-сонли ижро ҳужжатига асосан ижро ишини
юритиш қўзғатилган кундан сўнг «А» МЧЖ томонидан тўланган
464.892.408,82 сўм пул маблағларини 4-1603-2102/132-сонли ижро
хужжатига асосан ундирилган қарздорлик, яъни кредит тўловларидан бўлган
1.500.000.000 сўм асосий ва 140.000.000 сўм фоиз жами 1.640.000.000 сўм
ҳисобига йўналтириш мажбурияти юклатилган.
Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат этиб, Чуст туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги ҳал қилув қарорини жавобгарга
нисбатан мажбурият юклаш қисмини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллабқувватлаб, даъвогар томонидан пул маблағлари устав капиталини тўлдириш
мақсадида тўланганлигини, ушбу пуллар олинган кредитни фоизи ва
ҳисобланган пеня ва жарималарни йўналтирилганлигини, шартномада
шунга келишилганлигини, даъвогар пул маблағи тўлаган даврда ижро
ҳужжати давлат ижрочисидан қайтариб олинганлигини билдириб, биринчи
инстанция судини ҳал қилув қарорини мажбурият юклаш қисмини бекор
қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар ва учинчи шахс вакили тўланган пул
маблағлари ижро ҳужжатига асосан суд ҳужжатини ижросига
йўналтирилиши лозим бўлганлигини, жавобгар томонидан инкассо тўлов
топшириқномаси қўйилиши керак бўлганлигини, пул маблағи даъвогар ижро
ҳужжати
қайтариб
олиш
ҳақидаги
хатни
тайёрлаган
вақтда
топширилганлигини, пул топширилганда ижро иши давом эттириб
келинганлигини билдирди.
Суд мажлисида давлат ижрочиси суднинг 2021 йил 16 мартдаги
4-1603-2102/132-сонли иши бўйича «А» МЧЖ ҳисобидан «Г» фойдасига
1 500 000 000 сўм асосий қарз ва 140 000 000 сўм фоиз жами 1 640 000 000
сўм қарздорлик муддатидан олдин ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори
бўйича тақдим этилган ижро варақасига асосан 2021 йил 5 майда ижро иши
қўзғатиш ҳақидаги қарор қабул қилинганлигини, қарздорнинг ҳисоб
рақамига келиб тушган пул маблағлари қарздорликни қоплаш учун ижро
бўлимини депозит ҳисоб рақамига ўтказиш лозимлигини билдирди.
2
тинглаб, апелляция шикоятини мухокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни,
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади:
иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Б» ҳамда «А» МЧЖ ўртасида
2020 йил 21 январда 1-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома
шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга айланма маблағларни
тўлдириш мақсадида ўн саккиз ой муддатга йиллик 28 фоиз устама тўлаш
шарти билан 1 500 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли давлат рақами
50 GA 077 бўлган EW 60C (VOLVO) русумли эксковатор ҳамда «Г» МЧЖга
тегишли бўлган «Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси» биноиншоотлари гаровга қўйилган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 16 мартдаги
4-1603-2102/132-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига
асосан «А» МЧЖ ҳисобидан «В» фойдасига 1 500 000 000 сўм асосий қарз ва
140 000 000 сўм фоиз жами 1 640 000 000 сўм қарздорлик муддатидан олдин
ундирилган. Ундирув гаровдаги «А» МЧЖга тегишли бўлган давлат рақами
50 GA 077 бўлган EW 60C (VOLVO) русумли экскаватор ҳамда «Г» МЧЖга
тегишли бўлган Чуст шаҳри, Бирлик МФЙ, Ипак йўли кўчасида жойлашган
«Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси» бино-иншоотларига қаратилган.
Мазкур ҳал қилув қарори асосида 2021 йил 17 апрелда ижро варақаси
берилган.
Ижро варақасига асосан Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими
томонидан 2021 йил 5 май куни ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор
қабул қилинган ҳамда ушбу қарор асосида қарздор «А» МЧЖнинг хисоб
рақамидаги пул маблағлари ва мол-мулклари хатланган.
Суд томонидан тайинланган экспертиза натижаси юзасидан «В» Ички
аудит департаментининг қарздор «А» МЧЖнинг (2021 йил 17 апрелдан, яъни
ижро варақаси берилган вақтдан кейинги ҳолат юзасидан) ҳисоб
рақамларидаги пул маблағлари айланмаси ҳақидаги маълумотига кўра,
қарздор томонидан ушбу даврда банкка жами 500.000.000 сўм миқдорида пул
маблағлари тўланган.
Бироқ, Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими томонидан
2021 йил 5 май куни ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул
қилинган ҳамда ушбу қарор асосида қарздор «А» МЧЖнинг хисоб рақамидаги
пул маблағлари ва мол-мулклари хатланган кундан сўнг тўланган, яъни 2021
йил 7 майдаги 47 523 393,17 сўм, 2021 йил 3 июндаги 17 369 015,65 сўм, 2021
йил 30 сентябрда 289 760 945,5 сўм, 2021 йил 5 октябрда 10 239 054,42 сўм,
2021 йил 20 августда 100 000 000 сўм, жами 464.892.408,82 сўм пул
маблағлари банк томонидан хеч қандай асосларсиз суднинг ижро хужжатига
асосан ундириш белгиланган кредит қарзига йўналтирилмай, балки ижро
хужжати чиқарилгандан сўнг ҳосил бўлган кредит фоизи, кечиктирилган
кунлар учун ҳисобланган пеня ва жаримани сўндиришга, қолган 107 591
сўмни банк хизматига, 21 488 235,84 сўмни Чуст туман мажбурий ижро
бюросига ижро йиғими учун йўналтирилган.
3
лозим бўлган асосий қарз ва фоиз қопланмаган, кредит қарзини тани
ўзгармаганлиги ҳисобига унга нисбатан ҳисобланган фоиз кескин ошиб
кетган.
ИПКнинг 15-моддасига кўра қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари
барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
бошқа органлар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда
ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро
этилиши лозим.
Суд ҳужжатларини бажармаслик ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун
деб юритилади)нинг 87-моддасига кўра давлат ижрочисининг ўз
ваколатлари доирасидаги талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
барча органлар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши
мажбурийдир.
Қонуннинг 21-моддасига кўра давлат ижрочилари ўз зиммаларига
юклатилган вазифаларни давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа
ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади. Мазкур органлар
ҳамда ташкилотлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг
мажбурий ижросини таъминлашда суд ижрочиларига кўмаклашиши шарт.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини
таъминлаш мақсадида:
4) банклар ва бошқа кредит ташкилотлари:
давлат ижрочисининг муайян банк мижозининг (вакилининг) пул
маблағлари ва ўзга мол-мулкига ундирув қаратиш ёки уларни хатлаш
ҳақидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида берган
ёзма сўровига кўра унга банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим
этади;
давлат ижрочисининг ёзма сўровига кўра қарздорнинг банки ва хатлаш
мумкин бўлган ҳисобварағини аниқлайди ҳамда бу ҳақда кейинги иш
кунидан кечиктирмай давлат ижрочисига маълум қилади;
давлат ижрочиларининг қарздордан ижро ҳужжати бўйича тегишли
қарзни, шу жумладан ижро йиғимини, давлат ижрочиси томонидан қарздорга
солинган жарималарни ва ижро харажатларини низосиз тартибда ундириш
тўғрисидаги топшириқларини қонунчиликда белгиланган тартибда
бажаради;
давлат ижрочисининг қарорига мувофиқ қарздорнинг чет эл
валютасини, шу жумладан нақд чет эл валютасини сотади ёки сотиб олади;
қарздорнинг ҳисобварағида сақланаётган пул маблағларини хатлаш
ҳақидаги давлат ижрочисининг қарорини, шунингдек давлат ижрочисининг
қарорида кўрсатилган қарздорнинг ҳисобварағидан фойдаланишга оид
бошқа чекловлар ижросини таъминлайди;
4
қўйилган ёки ундирилган, шунингдек мол-мулкни сотишдан тушган пул
маблағлари Мажбурий ижро бюроси органининг депозит ҳисобварағида
вақтинчалик сақланишини таъминлайди, давлат ижрочисининг қарорига
асосан бу маблағларни тегишли ундирувчига, Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек ижро
йиғимини, давлат ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималарни ва
ижро харажатларини тўлаш учун ўтказади (беради);
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида даъвогар
томонидан устав капиталини кўпайтириш мақсадида ҳисоб рақамга
топширилган пул маблағларини шартнома шартларига кўра дастлаб, фоиз,
пеня ва жарималардан бўлган қарзлари учун йўналтириш лозимлиги ҳақида
келтирган важлари билан келишмайди.
Сабаби, даъвогар томонидан пул маблағлари тўланган даврда давлат
ижрочисини 2021 йил 5 майдаги қарори билан даъвогарнинг хисоб
рақамидаги пул маблағлари хатланган бўлган.
Демак, юқоридаги қонун нормасидан келиб чиққан ҳолда банк
(жавобгар) қарздор томонидан ижро харакатлари давомида тўланган пул
маблағларини ижро ҳужжатига асосан ундириш белгиланган қарздорликка
йўналтириши, ижро хужжати чиқарилган кундан сўнг ҳосил бўлган кредит
фоизи ва кредит билан боғлиқ бошқа харажатларни ундириш юзасидан судга
алоҳида даъво тартибида мурожаат қилиши лозим бўлган.
Шунингдек, жавобгарнинг 21 488 235,84 сўмни Чуст туман мажбурий
ижро бюросига ижро йиғими учун йўналтирганлигининг ўзи ҳам қолган
маблағни ижро ҳужжати бўйича қарздорликни қоплашга йўналтириши
лозим бўлганлигини англатади.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан апелляция судлов ҳайъати, биринчи инстанция
суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бузмасдан, иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганиб, даъво аризани қисман
қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблаб, жавобгар
томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
апелляция шикоятини кўриш бўйича тўланган 675 000 сўм сўм давлат
божини ва 24 000 сўм суд почта харажатини жавобгарнинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Судлов ҳайъати суд ҳужжатини ижросини таъминлашдаги
қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаштириш, давлат ижросининг қарори
билан хатланган пул маблағлари нима сабабдан ижро бўлимининг депозит
хисоб рақамига топширилмай, жорий кредит фоизидан бўлган қарздорликка
йўнатирилганлик
ҳолатлари
бўйича
суриштирув
ўтказиш,
агар
ҳуқуқбузарлик содир этилганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда масъул
шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкига хусусий ажрим ҳамда вилоят
5
прокуратурасига хабарномани хусусий ажрим тарзида чиқаришни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 169, 274, 276, 278, 280моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати
қарор қилди:
«В» томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантиришсиз, Чуст
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 август кунги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти беришда тўланган 675 000 сўм давлат божи,
24 000 сўм суд почта харажати «В» зиммасида қолдирилсин.
Суд ҳужжатини ижросини таъминлашдаги қонунбузилиш ҳолатларини
аниқлаштириш
мақсадида
суриштирув
ўтказиш
учун
вилоят
прокуратурасига хусусий ажрим тарзида хабарнома, «В»
масъул
шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига хусусий ажрим чиқарилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация
тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин.
Ҳайъат раиси
имзо
ҳайъат аъзолари
Ж.Карабоев
им
зо
6
А.Хоназаров
А.Иномов