Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1959 Дата решения 29.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение RAHNAMO TEXNOLOGIYA масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ME`YOR QURILISH ASFALT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 990799 Claim ID 2993283 PDF Hash 15bf52c8aa55b374... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
ИПК 33-моддаси ИПК 33 law
ИПК 38-моддаси ИПК 38 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ 2022 йил 29 4-1105-2201/1959-сонли тумани ноябрь иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар “Rahnamo Texnologiya” МЧЖнинг жавобгар “Me’yor Qurilish Asfalt” МЧЖ ҳисобидан 23.208.086 сўм асосий қарз ва 11.604.043 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Акбаров (раҳбар) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Rahnamo Texnologiya” МЧЖ (матнда даъвогар ёки етказиб берувчи) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “Me’yor Qurilish Asfalt” МЧЖ (матнда жавобгар ёки харидор) ва даъвогар ўртасида 2019 йил 10 июнда 96-сонли, 2020 йил 9 мартда 42-сонли, 2021 йил 15 июнда 80сонли шартномалар тузилганлиги, мазкур шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2019-2021 йиллар давомида ҳисоб-фактуралар асосида жами 214.272.287 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун жами 191.064.201 сўм тўлов қилинганлиги, қолган пул маблағлари ўтказиб берилмаганлиги, натижада 23.208.086 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида бир неча бор қилинган оғзаки ва ёзма мурожаатлар натижасиз қолганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан 23.208.086 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 11.604.043 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 170моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПК 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотга эга бўлса, шунингдек, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлиги ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд. Шунингдек, суд ажрими жавобгарнинг sobir@inbox.uz электрон почта манзилига ҳам юборилган. Шунга асосан суд низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, 2019 йил 10 июнда 96-сонли, 2020 йил 9 мартда 42-сонли, 2021 йил 15 июнда 80-сонли шартномалар тузилган. Мазкур шартномаларга асосан етказиб берувчи саноат ғалвирлари маҳсулотларини харидорга етказиб бериш мажбуриятини, харидор эса маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Етказиб берувчи томонидан харидорга ҳисоб-фактуралар асосида жами 214.272.287 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Харидор томонидан етказиб берилган маҳсулотлар берилмаган. Натижада 23.208.086 сўм қарздорлик вужудга келган. Шартномаларнинг 3.1-бандига асосан жавобгар маҳсулотлар учун шартнома имзоланган кундан 5 банк иш куни ичида 100 фоиз олдиндан тўлов қилиши лозимлиги белгиланган. Жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, 100 фоиз олдиндан тўлов қилинмаган. Маҳсулотлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг ҳам жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотларнинг ҳақи тўлаб берилмаган. Шартноманинг 7.1-бандига асосан низо келиб чиққан тақдирда келишув ва талабнома юбориш йўли билан ҳал қилиниши лозимлиги, бу орқали ҳал қилиб бўлмаганда низо Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судида ёки даъвогар рўйхатдан ўтган жойдаги судда кўриб чиқилиши белгиланган. ИПК 33-моддасига асосан юридик шахсларга нисбатан даъволар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади. ИПК 38-моддасига асосан ушбу Кодекснинг 33 ва 34моддаларида белгиланган судловга тегишлилик тарафларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин. Шунга асосан мазкур низо Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судловига тегишлидир. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 26 майда 6сонли, 2022 йил 14 июлда 66-сонли талабномалар юборилиб, унда юзага келган қарздорликни 5 кунлик муддатда тўлаб бериш сўралган. Мазкур талабномалар оқибатсиз қолдирилган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар, таққослаш далолатномаси ҳамда жавобгар берган тушунтиришларга асосан 23.208.086 сўм асосий қарз мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада 11.604.043 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5.3-бандида харидор томонидан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0.5 фоиз миқдорида, лекин тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2.300.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 348.121,29 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Ундан ташқари даъвогар томонидан 75.000 сўм миқдорида ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар тўланган. Суд муҳокамаси видеоконференцалоқа режимида ўтказилмаганлиги сабабли мазкур пул суммаси маълумотнома асосида даъвогарга қайтарилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Me’yor Qurilish Asfalt” МЧЖдан: - даъвогар “Rahnamo Texnologiya” МЧЖга 23.208.086 сўм асосий қарз, 2.300.000 сўм пеня, 348.121,29 сўм давлат божи ҳамда 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “Rahnamo Texnologiya” МЧЖ томонидан тўланган 75.000 сўм миқдоридаги ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров