← Назад
Решение #736023 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 29 ноябрь
4-1107-2202/2751-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида Тошкент вилояти давлат солиқ
бошқармасининг ЯТТ Ташматова Саодат Изатиллаевнага нисбатан 93.430.747 сўм
жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили У.Розиқов (ишончнома
асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринда аризачи ёки
солиқ органи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, ЯТТ
Ташматова Саодат Изатиллаевнага (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади)
нисбатан 93.430.747 сўм жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида почта хизмати орқали
лозим даражада хабардор қилинган ва бу ҳақда судда етарли далиллар бор. Бироқ,
суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Шу сабабли суд жавобгарга
нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб
чиқади.
Суд тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани
қаноатлантиради.
Аризага кўра жавобгарнинг (идн 201052301518802954210200001) “BAS
Trucks BV” (Голландия) хорижий ҳамкори билан 22.03.2021 йилда тузилган
575286-сонли импорт шартномаси бўйича 172.461 АҚШ доллари муддати ўтган
дебитор қарзи мавжуд (ариза Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
10.01.2022 йилдаги 13-27/4ХДФУ хати иловаси асосида).
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан
тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг (кейинги ўринда
Низом деб юритилади) 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда келтирилган
хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида талабнома юбориши,
талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, талабнома хўжалик
юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи
усулда топширилиши, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган
тақдирда, у орқали юборилиши, давлат солиқ хизмати органлари томонидан
талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан
эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали
юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул
қилиб олинган кун деб ҳисобланиши, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ
хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф
этилгани ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилгани ҳақидаги
маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова
қилган ҳолда тақдим этиши шартлиги кўрсатилган.
Шу сабабли солиқ органи “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб
бериш ҳақидаги талабнома”ни 10.02.2022 йил куни жавобгарга шахсий кабинет
орқали юборган ва бу ҳақдаги далилларни даъво аризага илова қилган. Бироқ,
солиқ органининг ушбу талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган ва шундан
сўнг, солиқ органи жавобгарга нисбатан жарима қўллаш масаласини ҳал этиш
учун судга ариза киритган.
28.11.2022 йил ҳолатига Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон
ахборот тизимидаги онлайн маълумотда жавобгарнинг идн 20105230151880295
4210200001 бўйича муддати ўтган дебитор қарзи 172.461 АҚШ долларини ташкил
этади. Бундай ҳолда суд солиқ органининг аризасини қаноатлантириб, жавобгарга
нисбатан 93.430.747 сўм жарима қўллашни лозим топади (172.461 х 10.835 =
1.868.614.935 х 5 %).
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддасида аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган деб
белгилангани учун тарафларни давлат божи тўловидан озод этишни, бироқ
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан солиқ органи
фойдасига ундириб беришни лозим топади.
ИПК 222-моддаси 4-қисмига кўра, суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин 10 кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори
ҳамда ИПКнинг 170, 186, 215-222-моддалари асосида суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ Ташматова Саодат Изатиллаевнага 93.430.747 сўм жарима
қўлланилсин.
Қўлланилган жаримани ундириш Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
зиммасига юклатилсин.
Жавобгар ЯТТ Ташматова Саодат Изатиллаевна ҳисобидан Тошкент вилояти
давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов