← Назад
Решение #736084 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 29 ноябрь
*****-сонли иш
раислигида, судъя ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг
жавобгар ***** якка тартибдаги тадбиркорнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризани тарафлардан аризачи ***** ишончли вакили ***** (ишончнома
асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
***** (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб ***** якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда
"жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи ***** ишончли вакили *****
аризадаги важларни такрорлаб, жавобгарга 2022 йил Сентябрь ойи учун
айланмадан олинган солиқ тури бўйича ҳисоботини тақдим этиш юзасидан бир
неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантиришлар
юборилган бўлса-да, жавобгар солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда
тақдим этмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, ариза судга киритилганидан
сўнг жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилганлигини,
бу ҳақида судга маълумотнома тақдим этишини, аризани қонуний кўриб
чиқишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра
аризачининг аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, ***** томонидан ***** якка тартибдаги
тадбиркорга 2022 йил Сентябрь ойи учун айланмадан олинган солиқ тури
бўйича ҳисоботини тақдим этиш юзасидан хабарнома хати юборилган бўлса-да,
ушбу хабарнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳуқуқбузарлик
ҳолати бартараф этилмаган.
Шунингдек,
*****нинг
2022
йил
20 октябрдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги
қарорига асосан ***** якка тартибдаги тадбиркор солиқ органига 2022 йил
август ойи учун қўшилган қиймат солиқ ҳисоботини белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва
мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатиб
қўйилган
бу
ҳақида
2022 йил 20 октябрдаги хабарнома асосида хабардор қилинган.
Бироқ, жавобгар аризачи томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати
бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига
кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи
кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан
боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда
тутилган.
ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил
1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий
ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги
ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан
фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
*****нинг
2022
йил
29
ноябрдаги
маълумотномасига асосан ***** якка тартибдаги тадбиркор томонидан
ҳисоботлар тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги маълум
қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги сабабли қаноатлантиришдан
рад қилишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси
"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида
аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд
харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-179, 217, 220, 222моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи *****нинг жавобгар ***** якка тартибдаги тадбиркорнинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор
протест келтириши) мумкин.
Судья:
*****