← Назад
Решение #736115 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| дори суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Yangibozor sh., Mustaqillik
ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г.
Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2201/1940-сонли иш
2022 йил 29 ноябрь
4-1105-
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
раиси
Ғ.Машкуров, даъвогар “Тошкент Республика Фонд Биржаси”
АЖнинг жавобгар “Ўзбекистон Пахта Тозалаш” АЖдан 3.119.791,55
сўм асосий қарз ва 1.559.895 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган
тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Тошкент Республика Фонд Биржаси” АЖ (матнда биржа деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Ўзбекистон Пахта Тозалаш” АЖ (матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 3.119.791,55 сўм асосий қарз, 1.559.895 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан
ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
4
203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан
даъво
аризаси
юзасидан
ёзма
фикр
тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 30 октябрь куни шартнома
тузилган.
Шартномага кўра биржа жавобгарнинг қимматли
қоғозларини
биржа
котировкалари
рўйхатига
киритиш,
шартноманинг амал қилиш муддати давомида жавобгарнинг
қимматли қоғозлари котировкалари ва қимматли қоғозлари
муомаласининг таҳлилий маълумотларини ўзининг расмий вебсайтида бериб бориш мажбуриятини, жавобгар эса листинг
тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
Биржа томонидан ўз зиммасига олган мажбуриятлари лозим
даражада бажарилиб, жавобгарга тегишли қимматли қоғозлар
биржа котировкаларига қўйилган.
биржа котировкасига киритилгунга қадар тўланиши ва бир
календар йили учун тўланган ҳисобланиши белгиланган.
Жавобгар томонидан 2020 йил 3 ноябрда
4.460.000 сўм
олдиндан тўлов амалга оширилган. Қолган пул маблағлари тўлаб
берилмаганлиги
натижасида
кўрсатилган
хизматлар
учун
3.119.791,55 сўм қарздорлик вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК
деб
юритилади)
236-моддасида
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги, 419-моддасида эса агар қонун ҳужжатлари
ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини
муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи
уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш
ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозимлиги
белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Жавобгар шартнома шартларини бузиб, 3.119.791,55 сўм
қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
тасдиғини топган. Шу боис даъвонинг мазкур талаби тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
Даъвогар даъво аризасида асосий қарз суммаси билан
биргаликда Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги Қонунининг
32-моддасига асосан тўлов муддати
ўтказиб юборилган қарз суммасининг ҳар бир кечиктирилган кун
учун 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 1.559.895 сўм пеня
ундириб беришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари
ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги
103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун
ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади.
Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан
боғлиқ
ҳолатлар
учун
жавобгарлик
белгиланган
бўлса,
тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Қонуннинг 32-моддаси 2-қисмига кўра етказиб берилган
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги,
яъни тўлов кечиктирилганлиги учун даъво талабининг пеня
ундириш тўғрисидаги талаби ҳам асосли ҳисобланади.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги,
унинг
асослилиги,
мажбурият
бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини
белгилашлари
шарт.
Бу
тўғрисида
Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга
олиб,
неустойка
миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда
кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга
олиб,
Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда
тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши
лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 500.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги ва неустойка
миқдори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда
камайтирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд
харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб,
суд
қарор
қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ўзбекистон пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан даъвогар
“Тошкент Республика Фонд Биржаси” АЖ фойдасига 3.119.791,55
сўм асосий қарз, 500.000 сўм пеня, 300.000 сўм давлат божи ҳамда
24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда
иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест
келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Ғ.Машкуров