← Назад
Решение #736120 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Турсунов,
апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Астанов
2022 йил 29 ноябрь
4-1806-2201/1088-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси
судлов ҳайъати М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Арзиев ва
Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида, Палата вакили Ш.Мирзаев, даъвогар вакили Э.Хайитов
(28.11.2022 йилдаги 13-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Яккабоғ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 октябрдаги ажрими устидан
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг
апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида иш
ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан
буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “Чамбил бинни Нур” МЧЖ
манфаатида даъво аризаси билан Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига
мурожаат қилиб, жавобгар “Элёр лойиҳа қурилиш” МЧЖдан 184 314 300 сўм
қарздорликни ундириш сўралган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 октябрдаги
ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Палатанинг апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг
ажримини бекор қилиб, ишни кўришни биринчи инстанция судига юборишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Палата вакили апелляция шикоятидаги
важларини таъкидлаб, биринчи инстанцияда ўтказилган суд мажлисидан
хабари бўлмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ажримини
бекор қилишни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини
қувватлаб, биринчи инстанцияда ўтказилган суд мажлисидан хабари
бўлмаганлигини, суднинг ажрими етиб келмаганлигини, почта алоқа
бўлимининг маълумотномасини шикоятга илова этганлигини билдириб,
биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, шикоятда келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра ажримни бекор қилиб, ишни кўришни биринчи инстанция
судига юборишни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, Палата даъвогар манфаатида даъво аризаси
билан Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди томонидан даъво аризасини иш
юритишга олиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақидаги 2022 йил
3 октябрдаги ажрими белгиланган тартибда “гибрид почта” хизмати орқали
тарафларга юборилган.
Бироқ, тегишли тарзда хабардор қилинган Палата ва даъвогар вакиллари
суд мажлисига келмаган ва даъвони ўзларининг иштирокисиз кўриб чиқиш
ҳақида арз қилмаган.
Шу боисдан биринчи инстанция суди ажрими билан даъво аризаси
кўрмасдан қолдирган.
Кейинчалик апелляция инстанцияси суди томонидан аниқланишича,
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг даъво аризасини иш юритишга
олиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақидаги 2022 йил 3 октябрдаги
ажрими белгиланган тартибда “гибрид почта” хизмати орқали Палата ва
даъвогарга
юборилган
бўлсада,
почта
алоқа
бўлими
ходими
Н.Эгамбердиеванинг айби билан ажрим нусхаси даъвогарга етказилмаганлиги
ҳақида 2022 йил 22 ноябрда Ўзбекистон почтаси АЖ Қашқадарё филиали
томонидан 37-02/805-сонли хат билан маълум қилиб, айбдор шахсга тегишли
интизомий жавобгарлик чораси қўлланилганлиги инобатга олинганлиги
тўғрисида мажлис баёни ва буйруқ нусхалари тақдим этилган.
Мазкур ҳолатда, даъвогар ишни кўриш ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
1-қисмининг 6-бандида, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъвони
кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш ҳақида нотўғри хулосага келинган.
ИПКнинг 281-моддаси иккинчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал
қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш
учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан
кўрилади.
ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПКнинг 281-моддаси учинчи қисми 3-бандига кўра, даъво аризасини
қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш
3
тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи
инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли.
Судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ажримни
бекор қилиб, ишни кўриш учун биринчи инстанция суди Яккабоғ туманлараро
судига юборишни ва апелляция инстанцияси учун тўланган 24.000 сўм почта
харажати инобатга олишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
274, 276, 279, 280, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 октябрдаги
ажрими бекор қилинсин.
Ишни кўриб чиқиш учун биринчи инстанция суди Яккабоғ туманлараро
судига юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтидан қонуний кучга киради. Унинг устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
А.Арзиев
Д.Рахимов