← Назад
Решение #736132 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ
2022 йил 29
4-1105-2201/1955-сонли
тумани
ноябрь
иш
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
суди
раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насиров
котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси
Фарғона
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“Ferlev”
МЧЖ
манфаатида
жавобгар
“Yuqorichirchiq
Maxsussuvpudrat” МЧЖ ҳисобидан 16.434.123,57 сўм асосий
қарз ва 1.643.412 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
М.Мадаминов (2022 йил 15 ноябрдаги 78-сонли ишончнома
асосида) жавобгар вакили М.Орифов (2022 йил 28 ноябрдаги
52-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси (матнда палата) даъвогар “Ferlev” МЧЖ (матнда
даъвогар ёки етказиб берувчи) манфаатида судга даъво аризаси
билан
мурожаат
этиб,
жавобгар
“Yuqorichirchiq
Maxsussuvpudrat” МЧЖ (матнда жавобгар ёки харидор) ва
даъвогар ўртасида 2021 йил 29 апрелда 628-сонли шартнома
тузилганлиги, шартномага асосан даъвогар 348.516.015,41
сўмлик нефт маҳсулотлари етказиб бериш мажбуриятини,
жавобгар эса қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини
олганлиги, даъвогар томонидан олинган мажбуриятлар лозим
даражада бажарилиб, жавобгарга 348.516.015,41 сўмлик нефт
маҳсулотлари етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан
етказиб берилган маҳсулотлар учун 332.081.891,94 сўм тўланиб,
қолган пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги натижасида
16.434.123,57 сўм қарздорлик вужудга келганлигини билдириб,
суддан жавобгар ҳисобидан 16.434.123,57 сўм асосий қарз ва
унга ҳисобланган 1.643.412 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида палата
вакили иштирок этмади.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз
кўришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 170моддаси иккинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шунга асосан суд низони палата вакили иштироксиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, ҳақиқатдан
ҳам даъвогар олдида қарздорлик суммаси мавжудлиги,
корхонанинг
молиявий
аҳволи
ёмонлашгани
сабабли
маҳсулотлар
ҳақини
тўлиқ
тўлаб
беришнинг
имкони
бўлмаганлиги, ушбу қарздорлик суммасини тез орада тўлаб
бериш чоралари кўрилишини билдириб, суддан корхонанинг
молиявий
аҳволи
оғирлиги
сабабли
пеня
миқдорини
камайтиришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК
437-моддасига
кўра,
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига
мувофиқ
тадбиркорлик
фаолияти
билан
шуғулланаётган
маҳсулот
етказиб
берувчи-сотувчи
шартлашилган
муддатда
ёки
муддатларда
ўзи
ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни
қабул
қилиш
ва
уларнинг
ҳақини
тўлаш
мажбуриятини олади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил
29 апрелда 628-сонли нефт маҳсулотлари етказиб бериш
шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан етказиб
берувчи шартномага биринчи иловада кўрсатилган нефт
маҳсулотларини харидорга етказиб бериш мажбуриятини,
харидор эса маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Етказиб берувчи томонидан харидорга 2021 йил 23
июндаги
1357-сонли ҳисоб-фактурага асосан
63.194.003,33 сўмлик, 2021 йил
24 июндаги 1384ҳисоб-фактурага асосан 52.905.502,78 сўмлик, 2021 йил
13
августдаги 1785-сонли ишончнома асосида 75.611.196,62
сўмлик,
2021 йил 17 октябрдаги 2224-сонли ҳисобфактура асосида 75.621.500,62 сўмлик, 2021 йил 1 декабрдаги
2380-сонли ҳисоб-фактура асосида 81.183.812,06 сўмлик, жами
348.516.015,41 сўмлик дизель ёқилғиси етказиб берилган.
Харидор томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун
жами 332.081.891,84 сўм тўлаб берилиб, қолган сумма тўлаб
берилмаган. Натижада 16.434.123,57 сўм қарздорлик вужудга
келган.
Шартноманинг 3.1-бандига асосан жавобгар маҳсулотлар
учун 100 фоиз олдиндан тўлов қилиши лозимлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, 100
фоиз олдиндан тўлов қилинмаган. Маҳсулотлар тўлиқ қабул
қилиб олингандан сўнг ҳам жавобгар томонидан етказиб
берилган маҳсулотларнинг ҳақи тўлаб берилмаган.
Шартноманинг 7.2-бандига асосан низо келиб чиққан
тақдирда келишув йўли билан ҳал қилиниши лозимлиги,
келишув йўли билан ҳал қилиб бўлмаганда амалдаги
қонунчиликка асосан иқтисодий судда кўриб чиқилиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 5 октябрда 117ТФ-сонли талабнома юборилиб, унда юзага келган қарздорликни
3 кунлик муддатда тўлаб бериш сўралган. Мазкур талабнома
оқибатсиз қолдирилган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар, таққослаш
далолатномаси ҳамда жавобгар берган тушунтиришларга асосан
16.434.123,57 сўм асосий қарз мавжудлиги ўз исботини топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада 1.643.412 сўм пеня
ундириш талаби ҳам мавжуд.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.4-бандида
харидор томонидан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун
тўланмаган сумманинг 0.5 фоиз миқдорида, лекин тўланмаган
сумманинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши
белгиланган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам
миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда
тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш
ҳуқуқига
эга
эканлигидан
келиб
чиқиб,
ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 800.000 сўм пеня ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур
моддага
асосан
агар
даъвогар
томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра
иқтисодий судларда мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Суд
юқоридагиларга
асосан
жавобгар
ҳисобидан
республика бюджетига 361.550,7 сўм давлат божи, жавобгардан
даъвогар
фойдасига
24.000
сўм
почта
харажатларини
ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Жавобгар “Yuqorichirchiq Maxsussuvpudrat” МЧЖдан:
- даъвогар “Ferlev” МЧЖга 16.434.123,57 сўм асосий қарз,
800.000 сўм пеня ҳамда 24.000 сўм почта харажати;
- республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 361.550,7
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров