← Назад
Решение #736144 Экономические
Определения (об утверждении мирового соглашения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд тарафларга нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПК | 132 | — | law | |
| ИПК | 133 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш, иш юритишни тугатиш
тўғрисида)
2022 йил 29 ноябрь
4-1107-2202/2651-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “ECOTON SHARQ” МЧЖ
хорижий корхонасининг жавобгар “GOOD PARTNER BIZNES” МЧЖга нисбатан
41.531.100 сўм асосий қарзни ва 16.612.400 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“ECOTON SHARQ” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “GOOD PARTNER BIZNES” МЧЖга
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) нисбатан 41.531.100 сўм асосий
қарзни ва 16.612.400 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида даъвогар ва жавобгар хабардор
қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари ишда иштирок этмадилар. Шу сабабли суд
тарафларга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси талаблари асосида кўриб чиқади.
Бироқ, даъвогар 29.11.2022 йилдаги 01-322-сонли илтимоснома билан судга
мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 29.11.2022 йилда тузилган
келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраган (№1116, 29.11.2022й.).
Суд иш хужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг келишув битимини тасдиқлаш
тўғрисида илтимосномасини инобтаг аолиб, қуйидагилар асосида келишув
битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив
келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини
қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
ИПК 132-моддасида, келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув
битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.
Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак.
Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа воқеаларга
(ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас.
Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки
бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни
тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва
қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.
Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилиб,
жавобгар 41.531.100 сўм асосий қарз ва 16.612.400 сўм пеняни тўлиқ тан олиши,
жавобгар 31.12.2022 йилгача даъвогарга 41.531.100 сўмлик, 1м х 1,23м ўлчамдаги
463 дона “деревянные поддоны” товарларини етказиб беришни ва суд
харажатларини тўлаб беришни зиммасига олгани, ушбу келишув битими
бошқаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаётгани учун уни тасдиқлаш мумкин,
деб ҳисоблайди.
ИПК 133-моддасида суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим
чиқаради, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади, дейилган.
Юқоридалардан келиб чиқиб, ИПК 110, 118, 130-133, 170, 195-196моддаларига асосан суд
ажрим қилди:
“ECOTON SHARQ” МЧЖнинг илтимосномаси қаноатлантирилсин.
“ECOTON SHARQ” МЧЖ ва “GOOD PARTNER BIZNES” МЧЖ ўртасида
29.11.2022 йилда тузилган келишув битими унда қайд этилган шартлар асосида
тасдиқлансин.
4-1107-2202/2651-сонли иқтисодий иш юритувдан тугатилсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари “ECOTON SHARQ” МЧЖ зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажрим устидан ИПК да белгиланган тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов