Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4764 Дата решения 29.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоийуран Давлат корхонаси Ответчик / Подсудимый Гидро станко сервис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 985615 Claim ID 2974772 PDF Hash c13e0b324dd17b2b... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 29 ноябрь 4-2101-2202/4764-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Н” давлат корхонасининг жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Н” давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан “Х” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 24.11.2021 йилда тузилган 090415-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома бўйича 1.093.032.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Товар хом ашё биржаси ва Электрон кооперация портали жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмасдан шартномада белгиланган муддатдан кечиктирилиб, товар етказиб берилганлигини билдириб, жавобгардан пеня ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, маълум сабабларга кўра товарлар кечиктирилиб етказиб берилганлиги билдириб, қисман қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “Н” давлат корхонаси ва жавобгар ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 24 ноябрь куни 090415-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар шартномада кўрсатилган пул маблағларини 10 иш кунида тўлаб бериши лозимлиги, 2.2-бандига кўра эса тўлов амалга оширилгандан сўнг 120 иш куни ичида товарлар етказиб берилиши белгиланган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан 30.11.2021 йилда жами 3.415.725.000 сўм тўлаб берилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар томонидан маҳсулотлар 26.05.2022 йилга қадар етказиб берилиши лозим эди. Жавобгар томонидан 25.08.2022 йилда маҳсулотлар етказиб берилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан шартнома, тарафлар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. Шунга кўра, даъвогар маҳсулотлар етказиб берилиши кечиктирилганлиги учун 1.093.032.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогарнинг талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, ўз вақтида даъво ариза киритилмаганлиги, ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан бирга, кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини 100.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатива 21.860.640 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Н” давлат корхонаси фойдасига 100.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 21.860.640 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья Б.А.Джумаев