Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1283 Дата решения 29.11.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанки" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "AXMEDOV NEMAT MAXMUDOVICH" фермер хўжалиги
Source ID 941213 Claim ID 2966035 PDF Hash bc081eb87254d826... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz Қ А Р О Р (апелляция инстанция суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов, апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев 2022 йил 29 ноябрь 4-1801-2102/1283-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, ҳайъат аъзолари Д.Рахимов ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки вакили Т.Жаббаров (09.11.2022 йилдаги 01-5729/10-сонли ишончномага асосан), жавобгар раҳбари Г.Ҳазратқулова иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан “AXMEDOV NEMAT MAXMUDOVICH” фермер хўжалигининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида видеоконфренция алоқа режимидаги очиқ суд мажлисида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди кўмаклашувида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) палата аъзоси «Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки» АЖ (матнда - даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, “AXMEDOV NEMAT MAXMUDOVICH” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 18 апрель кунида имзоланган 2018/136сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8.214.773,05 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Палата суд мажлиси вақти ва жой ҳақида белгиланган тарзда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси учинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятидаги важларини таъкидлаб, МФЙ ва банк вакиллари келиб оқ қоғозга муҳр ва имзо қўйдириб олганлигини, кредит пулларини ва картошкани олмаганлигини, жиноят судининг ҳукми билан маҳсулот бермоқчи бўлган тадбиркорга жазо тайинланганлигини, шундан кейин Чуст туманлараро иқтисодий судининг қарори билан пулларни ундириш ҳақида қарор қабул қилинганлигини бироқ пуллар қайтмаганлигини, МИБ ходимлари уйга келиб кредитни тўлаш ҳақида кўрсатма берилганлигини лекин тўлашга имкони йўқлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикояти бўйича ўз эътирозларини билдириб, вакили тарафлар ўртасида 2018 йил 18 апрел кунида имзоланган 2018/136-сонли кредит шартномасига асосан “Сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида уруғлик картошка сотиб олиш учун” йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 (бир) йил муддатга 11 250 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, кредит мақсадсиз ишлатилганлиги ҳақида банк ходимлари далолатнома тузганлигини, таъминотчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатдан ҳолат бўйича жиноий жавобгариликка тортилганлигини, фермер хўжаликларига имтиёз қўллаш учун кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга судга чиққанлигини, бу фермер хўжалигидан ташқари бошқа фермер хўжаликлари ҳам борлигини, жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмига асосан фермер хўжаликларига етказилган етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикояти ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, куйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилади. Ишдаги ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 18 апрел кунида имзоланган 2018/136-сонли кредит шартномасига асосан “Сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида уруғлик картошка сотиб олиш учун” йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 йил муддатга 11 250 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Жавобгар томонидан кредит қайтарилишини таъминоти сифатида “Ўзагросуғурта” суғурта компаниясининг 2018 йил 18 апрелдаги 14 625 000 сўмлик “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида”ги суғурта полиси тақдим этган. Кредит шартномасининг 3.4-бандига кўра, қарз олувчи олинган кредитни муддатли мажбуриятномага мувофиқ имтиёзли давр тугагандан сўнг бир йил мобайнида ҳар ойда тенг қисмларда қайтариш, 3.9-бандига кўра эса, банк ҳисоб-китобига мувофиқ ҳар ойнинг 6-кунидан кечиктирмасдан муддатли қарз бўйича банкка кредитдан фойдаланганлик учун йилига 18 % миқдорда фоизлар тўлаш, 3.10-бандида, муддати ўтган қарздорлик бўйича йиллик 21,6 фоиз (қарздорлик 30 кунгача кечикканда) ва 27 фоиз (30 кундан ортиқ кечикканда) ҳисобидан фоиз тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, шартнома шартларини бузиб, кредит ва кредит фоизларини белгиланган муддатларда тўламаган. Жавобгарнинг 2022 йил 26 июл ҳолатига жами муддати ўтган кредит қарзи 20 858 273,05 сўмни, шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи 11 250 000 сўмни, муддати ўтган кредит фоизи 9 608 273,05 сўмни ташкил этган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 12 645 500 сўм кредит қарзи ундирилган. Ушбу қарздорлик суммаси ўз вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида ҳозирги кунда унга нисбатан ҳисобланган 8 214 773,05 сўм кредит фоизи юзага келган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан 8 214 773,05 сўм кредит фоизини ундириш ҳақида тўғри тухтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 30-бандига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга муддати ўтган кредит қарздорлигини тўлаб бериши тўғрисида ҳамда тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасини ихтиёрий бекор қилиш тўғрисида талабнома ва таклиф юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан муддати ўтган кредит тўловлари тўлаб берилмаган ҳамда юборилган таклифга бирон-бир жавоб берилмаган. Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасининг 6.6-бандида, қарз олувчи мазкур шартномага мувофиқ банк олдидаги ўзининг барча тўлов мажбуриятларини бажарганидан кейингина шартнома ўз кучини йўқотиши кўрсатилган. ФКнинг 382-моддаси 2-қисми 1-бандига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузган бўлса, шартнома тарафларидан бирининг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши мумкин, 3-қисмида эса, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг тарафлар ўртасидаги кредит шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятида келтирган важлари билан келишмайди. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгардан апелляция шикояти давлат божисиз иш юритишга қабул қилинганлиги сабабли ишнинг натижаси бўйича республика бюждетига 1.650.000 сўм давлат божи, видеоконференция алоқа режимида ўтказилиши билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига ундиришни, жавобгар томонидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини инобатга олишни ва унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “AXMEDOV NEMAT MAXMUDOVICH” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар “AXMEDOV NEMAT MAXMUDOVICH” фермер хўжалигидан республика бюджетига 1.650.000 сўм давлат божи ва ишни 5 видеоконференц алоқа режимида кўриш билан боғлиқ Олий суд депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. “AXMEDOV NEMAT MAXMUDOVICH” фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини инобатга олишб унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд харажатлари бўйича ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Д.Рахимов