← Назад
Решение #736151 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| арздорни ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья О.Қурбонов,
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
2022 йил 29 ноябрь
4-1802-2201/1155-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
А.Арзиев ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида, “TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI
KORXONASI” акциядорлик жамияти вакили О.Жўраев (2022 йил
10 январдаги НБ43-21/03-42-сонли ишончнома асосида), Электр
энергетикада назорат инспекцияси “Ўзэнергоинспекцияси” Тошкент
вилояти ҳудудий бўлими етакчи муҳандиси Б.Соипов (2022 йил
28 ноябрдаги 11-348-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув
қарори устидан “QURILISH SAVDO INJINERING” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят
суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида,
Тошкент шаҳар судининг кўмаклашувида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “TOSHKENT
HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан
судга мурожаат қилиб, "QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
59 376 160 сўм асосий қарз, 2 064 438,77 сўм пеня ва 24 000 сўм почта
харажати, жами 61 464 598,77 сўм ундиришни сўраган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 10 875 870 сўм асосий қарз, 619 806,18 сўм
пеня, 24 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 258 806,18 сўм
давлат божи, Олий суд депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажати,
даъвогардан республика бюджетига 970 005,8 сўм давлат божи ундириш
белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
этилган Палата ва жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади,
апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси учинчи
қисмига асосан ишни уларнинг йўқлигида кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилоят
ҳудудий бўлими мутахассиси хулосасида ўрганилган ҳолатларни такрорлаб,
тарафлар ўртасида 2020 йил 23 октябрда тузилган “Электр энергия етказиб
бериш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 180431-сонли шартнома
тузилганлигини, Бўка тумани электр корхонаси ходимлари томонидан
2022 йил 17 майда Бўка тумани, Дўстлик массивида жойлашган жавобгар
ташкилот кўздан кечирилганда электр энергиясидан ноқонуний, яъни
электр ҳисоблагичдан ташқари фойдаланаётганлиги аниқланиб, унга
нисбатан 27228-000213-сонли қоидабузарлик далолатномаси тузилганлиги,
ушбу далолатномага асосан 24 766 560 сўм қайта ҳисоб-китоб
қилинганлиги, мазкур шартнома талаблари асосида жавобгарнинг электр
энергияси учун 2022 йил 1 июнь ҳолатига дебитор асосий қарздорлиги
59 376 160 сўмни ташкил этишини, шартнома бекор қилинмаганлиги
сабабли 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг қарздорлиги 70 056 666
сўмни ташкил этишини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили “Ўзэнергоинспекция”
Тошкент вилоят ҳудудий бўлими мутахассисининг хулосасига қўшилишини
билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган
важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
ҳал қилув қарорини ўзгартириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 23 октябрь
куни “Юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилари
учун электр таъминоти” бўйича 180431-сонли шартнома тузилган.
Шартнома бўйича даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш ва
жавобгар ўз навбатида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Жавобгарнинг электр энергияси учун 2022 йил 1 июнь ҳолатига
дебитор асосий қарздорлиги 59 376 160 сўмни ташкил этган.
Ушбу қарздорликни ундириш бўйича 2022 йил 28 июнда
227/33-сонли талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан
қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш чоралари кўрилмаган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция суди
томонидан тақдим этилган ҳужжатлар инобатга олмаганлиги кўрсатилган.
Шу боис, судлов ҳайъати томонидан иш бўйича жавобгарнинг
ишлатган электр энергиясидан ҳосил бўлган тўловларнинг ҳисоб-китоби
ҳисобланиши ҳақида мутахассис хулосасини олди.
Хулосага кўра, Бўка тумани, Чавлисой МФЙ, Дўстлик массивида
жойлашган "QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган жамияти
Бўка туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 2022 йил
17 май куни текширилганда электр энергиясидан ноқонуний (электр
ҳисоблагичдан
ташқари)
фойдаланилганлиги,
27228-00213-сонли
қоидабузарлик далолатномаси тузилиб, 24 766 560 сўм қайта ҳисоб-китоб
қилинганлиги, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2020 йил
23 октябрдаги 180431-сонли шартномага асосан 2020 йил ноябрь-декабрь
ойидан 2022 йил 1 август кунига қадар фойдаланилган электр энергиясидан
59 376 160 сўм асосий қарздорлик мавжудлиги, жавобгар томонидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги
“Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли
Қарорнинг 79-бандига риоя этилмаганлиги, даъвогар ва жавобгар ўртасида
тузилган шартнома бекор қилинмаганлиги, шартнома шартларига асосан
жавобгар ҳозирги кунга қадар фойдаланиб келаётганлиги, жавобгарнинг
электр энергиясидан қарздорлиги 2022 йил 1 ноябрь куни ҳолатида
70 056 666,78 сўмни ташкил этиши ҳақида хулоса берилган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг жавобгар томонидан
Тошкент вилояти, Бўка туманида иккита объектда буюртмачи (“Bo`ka Invest
Limonariya” MCHJ) ҳамда буюртмачи (“Botir Invest Limonariya” MCHJ)ларнинг
топшириғи билан Бўка тумани Дўстлик массивида лимончиликка
ихтисослашган иссиқхона қурилиш объектида қурилиш монтаж ишлари
олиб борилиб, ишларнинг бошланиши (сентябрь) 2020 йил, ишларнинг
тугалланиши (апрель-май) 2021 йил деб белгиланган бўлиб, қурилиш
монтаж ишлари тугалланган объектни фойдаланишга топшириш-қабул
қилиш далолатномасига асосан 2021 йил 31 май кунида якунланганлиги,
жавобгар томонидан 2021 йил 21 май куни даъвогарга ариза билан
мурожаат қилиниб, электр таъминоти бўйича тузилган 180431-сонли
шартномани бекор қилиш сўралганлигини, 2021 йил 31 май ҳолатига
жавобгарни даъвогар олдидаги электр энергиясидан қолдиқ асосий
қарздорлиги 10 875 870 сўмни ташкил этиши тўғрисида келган хулосаси
билан келишмайди.
Чунки, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди қурилиш монтаж
ишлари тугалланган объектни фойдаланишга топшириш-қабул қилиш
далолатномаси
тузилганлиги
электр
энергиясини
узишга
асос
бўлмаслигини, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 23 октябрдаги 180431сонли шартнома бекор қилинмаган ҳамда мутахассис хулосасига кўра
жавобгарнинг 2022 йил 1 август кунига қадар фойдаланилган электр
энергиясидан 59 376 160 сўм қарзи мавжуд бўлган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқламаган ва аниқланган деб ҳисобланган иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар исботланмаган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Судлов ҳайъати, мутахассис хулосасига кўра даъвогар ва жавобгар
ўртасида тузилган 2020 йил 23 октябрдаги 180431-сонли шартномага
асосан 2020 йил ноябрь-декабрь ойидан 2022 йил 1 август кунига қадар
фойдаланилган электр энергиясидан 59 376 160 сўм қарз мавжудлигини
инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 59 376 160 сўм асосий қарз
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матда
ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Шунга кўра биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилиб
асосий қарз суммасини ундиришда нотўғри хулосага келганлиги сабабли,
ҳал қилув қарорининг асосий қарз суммасини ундириш қисмини
ўзгартириш лозим.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 3.12-бандига мувофиқ тўловни ўз
вақтида амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 2 064 438,77 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунидаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарори
4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги,
шунингдек, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигига эътибор
қаратишлари кераклиги, қарорнинг 12-бандида, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлмаса, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун жавоб бериши, мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш
учун зарур бўлган пул маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг
шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши,
мажбуриятни бажариш учун керак товарларнинг бозорда йўқлиги
қарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни ёки қонун
ҳужжатларида ёхуд шартномада келишилган неустойкани тўлашдан озод
этиш учун асос бўла олмаслиги қайд этилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвонинг пеня унириш
қисмини 619 331 сўмга қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддаси 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгартиришга ҳақли.
ИПКнинг 279-моддасида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, ҳал
қилув қарорининг хулоса қисмидаги “жавобгар "QURILISH SAVDO
INJINERING" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “TOSHKENT
HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI” акциядорлик жамияти
фойдасига 10 875 870 сўм асосий қарз” қисмини “QURILISH SAVDO
INJINERING" масъулияти чекланган жамиятидан “TOSHKENT HUDUDIY
ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI” акциядорлик жамияти фойдасига
59 376 160 сўм асосий қарз” деб, “жавобгардан республика бюджетига
258 806,18 сўм давлат божи ундирилсин” қисми “жавобгардан республика
бюджетига 1 229 291,98 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартиришни,
“даъвогар “TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI”
акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 970 005,8 сўм давлат божи
ундирилсин” қисмини бекор қилинсин деб ўзгартиришни, ҳал қилув
қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгардан
республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш
билан боғлиқ 485 242,90 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозит ҳисобрақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказилиши билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини
ундиришни, апелляция шикояти учун жавобгар томонидан тўланган
129 403,09 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини инобатга олиб,
ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
"QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги:
“Жавобгар "QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI
KORXONASI” акциядорлик жамияти фойдасига 10 875 870 сўм асосий қарз”
қисми “жавобгар “QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI
KORXONASI” акциядорлик жамияти фойдасига 59 376 160 сўм асосий қарз”
деб;
“жавобгардан республика бюджетига 258 806,18 сўм давлат божи
ундирилсин” қисми “жавобгардан республика бюджетига 1 229 291,98 сўм
давлат божи ундирилсин” деб;
6
акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 970 005,8 сўм давлат божи
ундирилсин қисми бекор қилинсин” деб ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
“QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 485 242,90 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига
75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Иш бўйича янги ижро варақалари берилсин.
Апелляция шикояти учун "QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти
чекланган жамияти томонидан тўланган 129 403,09 сўм давлат божи ва
24 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят
(протест) бериш мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
А.Арзиев
Д.Рахимов