Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1279 Дата решения 29.11.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Астанов Мумин Каримович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанки" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "TOHIROV OZODBEK G'OLIBOVICH" фермер хўжалиги
Source ID 941325 Claim ID 2966059 PDF Hash 28a35c472ed5eada... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz Қ А Р О Р (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов, Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов 2022 йил 29 ноябрь 4-1802-2202/1279-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари А.Арзиев ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, тарафлардан Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банки” вакили Т.Жаббаров (09.11.2022 йилдаги 01-5729/10сонли ишончномага асосан), “TOHIROV OZODBEK G’OLIBOVICH” фермер хўжалиги раҳбари А.Маматовнинг иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “TOHIROV OZODBEK G’OLIBOVICH” фермер хўжалиги томонидан келтирилган апелляция шикоятини вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги (Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди кўмаклашувида) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинчалик матнда Палата деб юритилади) палата аъзоси Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банки” (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, “TOHIROV OZODBEK G’OLIBOVICH” фермер хўжалигига (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 30 апрелда имзоланган 2018/188-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 7 285 792,96 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти келтириб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Палата суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тарзда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси учинчи қисмига асосан судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган фермер хўжалиги раҳбари апелляция шикоятидаги важларни қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни, кредит шартномаси алдов йўли билан мажбурий тартибда тузилганлигини баён этиб ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда қарздорлик суммаларини тўлашга имкони йўқлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни иш материаллари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2018 йил 30 апрель куни имзоланган 2018/188-сонли кредит шартномасига асосан “Сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида уруғлик картошка сотиб олиш учун” йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 йил муддатга 11 250 000 сўм миқдорида кредит маблағи фермер хўжалигига ажратилган. Жавобгар томонидан кредит қайтарилишини таъминоти сифатида “Ўзагросуғурта” суғурта компаниясининг 2018 йил 1 майдаги 14 625 000 сўмлик “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида”ги суғурта полиси тақдим этилган. Кредит шартномасининг 3.4-бандига кўра, қарз олувчи олинган кредитни муддатли мажбуриятномага мувофиқ имтиёзли давр тугагандан сўнг бир йил мобайнида ҳар ойда тенг қисмларда қайтариш, 3.9-бандига кўра, банк ҳисоб-китобига мувофиқ ҳар ойнинг 6-кунидан кечиктирмасдан муддатли қарз бўйича банкка кредитдан фойдаланганлик учун йилига 18 % миқдорда фоизлар тўлаш, 3.10-бандида муддати ўтган қарздорлик бўйича йиллик 21,6 фоиз (қарздорлик 30 кунгача кечикканда) ва 27 фоиз (30 кундан ортиқ кечикканда) ҳисобидан фоиз тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, фермер хўжалиги шартнома шартларини бузиб, кредит ва кредит фоизларини белгиланган муддатларда тўламаган. Жавобгарнинг 2022 йил 27 июль ҳолатига жами муддати ўтган кредит қарзи 19 749 206,96 сўмни, шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи 11 250 000 сўмни, муддати ўтган кредит фоизи 8 499 206,96 сўмни ташкил этган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 11 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 12 463 414 сўм кредит қарзи ундирилган. Ушбу қарздорлик суммаси ўз вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида ҳозирги кунда унга нисбатан ҳисобланган 7 285 792,96 сўм кредит фоизи юзага келган. Биринчи инстанция суди жавобгардан 7 285 792,96 сўм кредит фоизини ундириш ҳақида тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори 30-бандига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга муддати ўтган кредит қарздорлигини тўлаб бериши тўғрисида ҳамда тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасини ихтиёрий бекор қилиш тўғрисида талабнома ва таклиф юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан муддати ўтган кредит тўловлари тўлаб берилмаган ҳамда юборилган таклифга бирон-бир жавоб берилмаган. Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасининг 6.6-бандида, қарз олувчи мазкур шартномага мувофиқ банк олдидаги ўзининг барча тўлов мажбуриятларини бажарганидан кейингина шартнома ўз кучини йўқотиши кўрсатилган. ФК 382-моддасининг 2-қисми 1-бандига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузган бўлса, шартнома тарафларидан бирининг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши мумкин, 3-қисмида эса, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг тарафлар ўртасидаги кредит шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли, судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келишмайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгардан республика бюджетига 1 650 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундиришни, жавобгар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “TOHIROV OZODBEK G’OLIBOVICH” фермер хўжалиги ҳисобидан: - республика бюджетига 1 650 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Суд харажатлари бўйича ижро варақаси берилсин. “TOHIROV OZODBEK G’OLIBOVICH” фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари А.Арзиев Д.Рахимов