← Назад
Решение #736182 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Қарши шаҳри
4-1802-2202/1282-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, А.Арзиев ва
Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида, жавобгар раҳбари М.Бердиева иштирокида, Шаҳрисабз
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
22 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан “ASQAROV ASRORBEK
ABROROVICH” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция
шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда - Палата деб юритилади) Ўзбекистон
Республикаси ТИФ “Миллий банки” АЖ (бундан буён матнда - даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида, “ASQAROV ASRORBEK ABROROVICH” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан
даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар
ўртасида
2018
йил
18
апрел
кунида
имзоланган
2018/145-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни,
шунингдек
жавобгар
ҳисобидан
даъвогар
фойдасига
8 690 509,55 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш ҳақида ҳал қилув
қарори қабул қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар “ASQAROV
ASRORBEK ABROROVICH” фермер хўжалигидан даъвогар ТИФ “Миллий
банки” АЖ фойдасига 8 690 509,55 сўм муддати ўтган кредит фоизи
ундирилган ва даъвогар ТИФ “Миллий банки” АЖ ва жавобгар “ASQAROV
ASRORBEK ABROROVICH” фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил 18 апрел
кунида имзоланган 2018/145-сонли кредит шартномаси муддатидан
олдин бекор қилинган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида Палата
ва даъвогар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да,
унинг вакили иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр
билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал
кодекси
(кейинги
матнда
ИПК
деб
юритилади)
274-моддасига асосан суд мажлисини улар вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари апелляция
шикоятига келтирилган важларни қувватлаб, банк томонидан кредит
шартномаси
алдаш
ва
босим
ўтказиш
йўли
билан
имзо
чектирилганлигини, банк ходими Руслан Азимов агар шартномага имзо
чекмаса ундан ер майдонини тортиб олиши мумкинлигини
билдирганлигини, кредит шартномаси бўйича пулни банк таъминотчига
ўтказиб берганлигини, бироқ олиниши лозим бўлган картошка маҳсулоти
умуман берилмаганлигини, Чуст туманлараро иқтисодий суди томонидан
унинг фойдасига қарор чиқарилганлигини, лекин ижро бўлмаётганлигини,
кредит фоизларини тўлаш имконияти йўқлигини, фермер хўжалиги
тугатилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, жавобгар томонидан кредит ва
унга ҳисобланган фоизлардан қарздорлик бугунги кунда ҳам бартараф
этилмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни
рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни шикоятда келтирилган
важлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Шаҳрисабз
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
22 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Даъво аризасига кўра, тарафлар ўртасида 2018 йил 18 апрел кунида
имзоланган
2018/145-сонли
кредит
шартномасига
асосан
“Сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида уруғлик картошка сотиб
олиш учун” йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 (бир) йил
муддатга 11 250 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Жавобгар томонидан кредит қайтарилишини таъминоти сифатида
“Ўзагросуғурта”
суғурта
компаниясининг
18.04.2018
йилдаги
14 062 500 сўмлик “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида”ги
суғурта полиси тақдим этган.
Кредит шартномасининг 3.4-бандига кўра, қарз олувчи олинган
кредитни муддатли мажбуриятномага мувофиқ имтиёзли давр тугагандан
сўнг бир йил мобайнида ҳар ойда тенг қисмларда қайтариш, 3.9-бандига
кўра
эса,
банк
ҳисоб-китобига
мувофиқ
ҳар
ойнинг
6-кунидан кечиктирмасдан муддатли қарз бўйича банкка кредитдан
фойдаланганлик учун йилига 18 % миқдорда фоизлар тўлаш,
3.10-бандида, муддати ўтган қарздорлик бўйича йиллик 21,6 фоиз
(қарздорлик 30 кунгача кечикканда) ва 27 фоиз (30 кундан ортиқ
кечикканда) ҳисобидан фоиз тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да,
шартнома шартларини бузиб, кредит ва кредит фоизларини белгиланган
муддатларда тўламаган.
Жавобгарнинг 2022 йил 26 июл ҳолатига жами муддати ўтган кредит
қарздорлиги 21 267 553,55 сўмни, шундан муддати ўтган кредит асосий
қарзи 11
250 000 сўмни, муддати
ўтган
кредит фоизи
10 017 553,55 сўмни ташкил этган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 11 март кунида
қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар
фойдасига 12 578 044 сўм кредит қарздорлиги ундирилган бўлиб, ушбу
қарздорлик суммаси ўз вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида
ҳозирги кунда унга нисбатан ҳисобланган 8 690 509,55 сўм фоиз
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар
томонидан
жавобгарга
муддати
ўтган
кредит
қарздорлигини тўлаб бериши тўғрисида ҳамда тарафлар ўртасида
имзоланган кредит шартномасини ихтиёрий бекор қилиш тўғрисида
талабнома ва таклиф юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар
томонидан муддати ўтган кредит тўловлари тўлаб берилмаган ҳамда
юборилган таклифга бирон-бир жавоб берилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда – ФК деб
юритилади)нинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган
пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг 2006
йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари
ҳақида”ги
13/150-сонли Қарорининг 30-бандига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган
пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Жавобгарнинг кредитни қайтариш жадвали бўйича асосий кредит
қарздорлигини муддатида қайтармаганлиги иш ҳужжатлари ва судда
аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Биринчи инстанция суди даъво талабида сўралган 8 690 509,55 сўм
муддати ўтган кредит фоизини ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Шунингдек, Палата томонидан киритилган даъво аризасида даъвогар
ва жавобгар ўртасида 2018 йил 18 апрел кунида имзоланган
2018/145-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
сўралган.
Тарафлар
ўртасида
имзоланган
кредит
шартномасининг
6.6-бандида, қарз олувчи мазкур шартномага мувофиқ банк олдидаги
ўзининг барча тўлов мажбуриятларини бажарганидан кейингина
шартнома ўз кучини йўқотиши кўрсатилган.
ФКнинг 382-моддаси 2-қисми 1-бандига кўра, иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузган бўлса, шартнома тарафларидан
бирининг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши мумкин,
3-қисмида эса, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи
тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп
даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий
бузиш ҳисобланади.
Жавобгар раҳбари фермер хўжалиги тугатилганлиги ҳақидаги важни
келтирган, бироқ Шаҳрисабз туман адлия бўлими Давлат хизматлари
маркази томонидан 2022 йил 25 ноябрда тақдим этилган 13-сонли
маълумотномада “ASQAROV ASRORBEK ABROROVICH” фермер хўжалиги
давлат реестридан чиқарилмаганлигини (тугатилмаганлигини) маълум
қилган.
Судлов ҳайъати эътироф этадики, биринчи инстанция суди даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал
қилув
қарорини
ўзгаришсиз,
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида
5
қолдиришни, жавобгардан Республика бюджетига ишни апелляция
инстанцяисида кўриш билан боғлиқ 1 650 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, суд ҳайъати
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “ASQAROV ASRORBEK
ABROROVICH”
фермер
хўжалигининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 24
000 сўм почта ҳаражати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
Жавобгар “ASQAROV ASRORBEK ABROROVICH” фермер хўжалигидан
Республика бюджетига 1 650 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради ва ундан норози
тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик килувчи
М.Астанов
Судьялар
А.Арзиев
Д.Рахимов